Самарий-неодимий усули. Sm ва Nd - булар лантаноидлар гуруҳидаги кимёвий элементлардир. Улар нодир ер элементлари деб ҳам аталади.
147Sm радиоактив элемент ҳисобланади ва 147Sm = >143Nd +4He+Q парчаланиш механизми бўйича парчаланиб, 143Nd ҳосил бўлади.
Геологик намуналарда таҳлил қилинган Sm ва Nd нинг изотоп таркиби одатда изохрон диаграммада акс эттирилади (43-расм).
Sm-Nd усулидан тоғ жинсларининг метаморфизми ва минераллар кристаллизацияси жараёнларининг ёшини аниқлашда фойдаланилиши мумкин.
43-расм. Асосли таркибли дайкалар учун самарий-неодимийли эволюцион диаграмма.
Чўкинди жинслар-нинг Sm - Nd изотоп таркиби уларнинг бир-ламчи манъбаларининг ёшини баҳолашда фойда-ланилиши мумкин.
Самарий-неодимий усули 147Sm изотопининг радио-актив парчаланишига асос-ланган. Ёшни аниқлаш учун 147Sm/144Nd, 143Nd/144Nd (43-расм) координаталарда эволюцион диаграммадан фойдаланилади. Изотоп таҳлил натижаларини талқин қилиш Rb-Sr изохрон усулга ўхшатиб амалга оширилади. Нодир ер элементларига мансуб бўлган Sm ва Nd нинг озроқ фракцияланиши ва яримпарчаланиш даврининг катталиги бу усулни қўллашни қадимий (токембрий) ҳосилаларининг ёшини аниқлаш билан чегаралайди. Sm-Nd система устама жараёнларга бардошлилиги туфайли бу усул Ер ривожланишининг илк босқичлари учун яроқли ҳисобланади.
Калий-аргон усулиумуман тоғ жинслари бўйича магматизм ва седиментация ёшини ва мономинерал фракциялар (калийга эга бўлган минераллар: слюда, амфиболлар, калийли дала шпатлари) бўйича ёшни аниқлашда фойдаланилади. Ёшни аниқлашда одатда фақат 40Аг ни ажратиб олувчи 40К нинг радиоактив парчаланиш реакциясидан фойдаланилади. К-Ar усулини қўллашдаги асосий қийинчилик радиоактив парчаланишнинг асосий маҳсулоти – аргоннинг учувчанлик хоссаси билан боғлиқ бўлиб, у метаморфлашган ва нураган тоғ жинсларида ёмон сақланади.
40Аr /39Аr усули анъанавий К-Ar усулидаги каби минераллар ва ялпи намуналарнинг ёшини аниқлаш учун фойдаланиш мумкин, аммо у Аr исроф бўлмайдиган ва унинг ортиқча миқдорисиз идеал ёпиқ системаларни диагностика қилиш учун кўпроқ истиқболлидир.
Минерал структурасида аргоннинг ҳаракатланиши учун минерал ёпиқ бўлган ҳарорат аргон системасининг ёпилиш ҳарорати дейилади. К-Ar, Ar-Ar ёши минералнинг аргон системаси ёпилиш ҳароратидан паст ҳароратгача совиши моментидан бошланган вақтни ифодалайди.
Минералларнинг Ar-Ar ёши фақат ер пўсти денудацион тарихининг бир қисминигина саналайди. Шундай қилиб, Ar-Ar ёши кўп ҳолларда эксгумация ёши дейилади.