255-расм. Одамнинг қадимий аждоди парантропус.
|
Австралопитек бундан 6-1,5 млн. йил илгари яшаган. Австралопитек ўз эволюциясининг асосий босқичларини ўтаб бўлган. Одам каби австралопитек очиқ жойда тик туриб тез югураолган. Унинг бўйи 90-120 см бўлган. Австралопитек суяк, тош ёки ёғочдан ясалган оддий қуроллардан фойдаланиб, ов қилган. Кениядаги Рудольф кўли яқинидаги ётқизиқларда австралопитек қолдиқлари билан биргаликда оддий тош қуроллар - 5-8 томони ўткирлаштирилган дарё ғўлактошлари топилган. Бу қуролларнинг ёши 2,6 млн. йил. Бундан 1,5 млн. йил илгари тўпланган ёшроқ қатламларда Баринчо кўли (Кения) яқинида қадимги гулхан излари, куйдирилган гил бўлаклари, кремнийли ўтирғич ва австралопитекларнинг суяклари топилган. Буларнинг барчаси «жанубий маймун», миясининг ҳажми 400 см3 гина, яъни ҳозирги одамларникидан тўрт марта кам бўлсада, нисбатан юксак ривожланганлигидан далолат беради.
Одамнинг ривожланишидаги навбатдаги муҳим қадам бўлиб «тик қоматли одам» -Homo erectus нинг 1 млн. йил илгари пайдо бўлиши саналади (256-расм). Шу пайтдан бошлаб приматлар - «Homo» да янги фарқловчи сифатларини кўрсатувчи ва одамнинг пайдо бўлишини белгиловчи янги авлод вужудга келади. Бир қатор антропологлар (масалан, Р.Лики) баъзи австралопитеклар - «уддобурон одам» - Homo habilisни дастлабки одам деб ҳисоблайди. «тик қоматли одам» оловдан фойдаланган ва дастлабки қўл рубиласини яратган (аббевил маданияти). Эрамиздан 250 минг йил илгари Европада дастлабки «ақлли одам» Homo sapiens тарқалган. Бу ҳозирги кўринишдаги одамнинг энг қадимий вакили бўлган. «Ақлли одам» нинг қирқувчи қуроллари бир хил, яхши ишланган, уларга оддий геометрик шакллар берилган (ашел маданияти).
256-расм. Тик юрувчи одам.
Бундан олдинги 150000-35000 йиллар орасида Европа, Африка, Осиёда палеоантроплар (неандерталлар) - Homo авлодининг анча юксак шаклланган вакиллари тарқалган. Неандерталлар турли-туман ретуш қўлланган кремнейли қуроллар яратган бўлиб, бу маълум маънода прогресс ҳисобланган (мустьер маданияти).
Одам эволюциясининг кейинги тарихи унча аниқ эмас. Кроманьонлар номини олган одамлар Европа, Африка, Хитойда тарқалган. Уларнинг бош суяги ҳозирги одамларникига жуда ўхшаш бўлган ва неандерталларникидан анча фарқ қилган. Улар фақат массив кўзусти валиклари ва йирик курак тишлари билан неандерталларга ўхшаш бўлган. Кроманонлар тош қуроллардан (найза, болға, пичоқ) фойдаланган ва яшаш учун яхши мослашган. Улар ҳозирги одамларнинг бевосита аждадлари бўлган деб ҳисобланади.
Турли ирқларнинг пайдо бўлиш масаласи ҳам мунозарали ҳисобланади: ё улар умумий аждодга (моноцентрик гипотеза), ёки ҳозирги ирқлар турли йўллар билан (полицентрик гипотеза) келиб чиққан. Бунда бир нарса аниқ: кроманьонларнинг пайдо бўлиши билан одам тўла-тўкис шаклланган бўлиб, кейинги 35-40 минг йил давомида амалда физиологик эволюцияга учрамаган.
Одамнинг эволюциясини аждодларининг тош қотган қолдиқлари бўйича тиклаш муайян узилишларга эга ва охиригача аниқ эмас. Баъзи олимлар Африканинг шимолий ва шарқий қисмларида бундан 4-1 млн йил илгари яшаган Australopithecenes (қаранг: австралопитек) туридан келиб чиққан деган фикрни билдиришади. Олимларнинг бошқа гуруҳи эса биз ҳали топилмаган аждодлардан келиб чиққанимизни тахмин қилишади. Одамники деб талқин қилиш мумкин бўлган энг қадимий тошқотган қолдиқлар - бу Homo habilis (уддабўрон одам), бундан 2 млн. йил илгари яшаган. Навбатдаги эволюцион босқич бўлиб бундан тахминан 1,5 мил йил илгари пайдо бўлган Homo erectus (тик юрувчи одам) саналади. Homo sapiens (ақилли одам) турининг энг қадимги қолдиқлари тахминан 250 000 йил деб саналади. Ривожланишнинг, эҳтимол, қўшни тармоғи бўлган неандерталлар (Homo sapiens eanderthalensis) бундан тахминан 130 000 - 30 000 йил илгари Европада ва Ғарбий Осиёда яшаган. Ҳозирги замон одамлари Homo sapiens ёки кроманьонлар дастлаб 100 000 йил олдин пайдо бўлган. Одамнинг барча турлари, Homo sapiens дан ташқари, ҳозирги вақтгача қирилиб кетган.
Тош қотган қолдиқлар одам эволюцияси тўғрисида тўлиқ маълумот бермасада, биз одамларнинг одамсимон маймунлардан келиб чиққанини биламиз (257-расм). Одамнинг энг қадимий аждоди австралопитек Australopithecus afarensis (A) тахминан 5 млн йил илгари Африканинг шимолий-шарқида яшаган. Кейинги 3-4 мил. Йил давомида у А. Africanus (В) га эволюцияланган. Оддий тош қуроллардан фойдаланган уддобўрон одам Homo Habilis (С) ундан 500 000 йил кейин пайдо бўлган. Тик юрувчи одам Н. erectus (D) 750 000 йил илгари Африкадан бутун дунёга тарқалган. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Н Erectus дан икки тармоқ ривожланган. 40 минг йил илгари қирилиб кетган неандертал (Е) ақилли одамнинг Н Sapiens sapiens (F) энг илк вакиллари томонидан сиқиб чиқарилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |