Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар



Download 62,78 Mb.
bet187/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

183-расм. Байкал кўлининг фазодан кўриниши.www/majical.ru


184-расм. Иссиқкўл.

Вулканик кўллар сўнган вулканлар кратерида ва портлаш трубкаларида, баъзан водийларнинг лава оқимлари билан тўсилиб қолиши туфайли ҳосил бўлади. Кратер кўллари одатда думалоқ шаклга, нисбатан катта бўлмаган ўлчамларга (Камчатка, Курил ороллари ва Исландиядаги баъзи кўллар) эга бўлади (185-расм).


185-расм. Вулканик кўл. http://fotoart.org.ua

Экзоген кўлллар хилма-хил бўлади. Уларнинг ботиқликларини шакллантирган экзоген жараёнларга боғлиқ ҳолда музлик, карст, қайир ва дельта, ўпирилиш ва техноген кўллар ажратилади.
Музлик кўллари одатда музликларнинг эрозион фаолияти (трогли водийлар, ҳайдаш ванналари) ёки мореналарнинг нотекис тўпланиши туфайли вужудга келган ботиқликларни тўлдиради. Кўллар тўртламчи даврда қоплама музланишга эга бўлган районларда (Скандинавия, Кола яримороли, Карелия) айниқса кенг тарқалган (186-расм).


186-расм. Музлик кўли. Швейцария. http://fotoart.org.ua

Карст кўллари осон эрувчи карбонатли, сульфатли, галоидли жинслар юзасидаги йирик воронкалар ва котловиналар ёки карст бўшлиқлари устидаги тоғ жинсларининг ўйилиши туфайли вужудга келган котловиналарнинг сув билан тўлдирилиши натижасида ҳосил бўлади. Бундай кўллар одатда унча катта бўлмайди. Улар Ленинград вилоятида, Онега-Беломор сувайирғичида ва бошқа районларда кенг тарқалган. Кўп йиллик музликлар ривожланган вилоятларда музнинг эриши туфайли ҳосил бўлган бўшлиқларнинг устидаги тоғ жинсларининг ўйилмаларда ривожланган термокарст кўллар ҳам учрайди.
Қайир ва дельта кўллари дарё ўзанларидан ажраб қолган, қайирда жойлашган участкаларда ҳосил бўлади ёки уларнинг дельталаридаги кўп сонли тармоқларининг қисми ҳисобланади. Бундай кўллар одатда ўроқсимон ёки чўзинчоқ шаклларга эга бўлади.
Ўпирилиш кўллари асосан тоғли районларда тарқалган ва қояларнинг ўпирилиш туфайли ҳосил бўлган жинслар билан дарё водийларининг тўсилиб қолиши натижасида пайдо бўлади. Ўзининг ҳосил бўлиш механизми бўйича улар тўғонлидир, чунки бунда кўл ботиқликлигининг бир девори тўғон ҳисобланади. Помирдаги Мурғоб дарёсида 1911 йилги зилзила йирик Усой ўпирилиши дарё водийсини тўсиб Сарез кўли вужудга келган (187-расм).



Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish