Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар



Download 62,78 Mb.
bet161/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

150-расм. Гейзеритлар.




151-расм. Терраросса жинси.

Минерал ва термал ерости сувлари бальнеологик аҳамиятга эга ва аҳолини соғломлаштиришда кенг фойдаланилади. Юқори ҳароратли ерости сувлари иссиқлик энергияси манбаи сифатида турор жойларни иситишда, иссиқхоналар ва геотермал электростанцияларда фойдаланилади.


Бизга табиат туҳфа этган ерости сувларининг заҳираси чегараланган, биз уларни ифлосланишдан сақлашимиз ва самарали фойдаланишимиз лозим.


Таянч тушунча ва иборалар

Ерости сувлари, гидрогеология, ерости сувларининг турлари: конденсацион, ювенил, седиментоген, сингенетик, эпигенетик, сув ўтказмайдиган қатлам, босимли сувлар, артезиан сувлар, минерал сувлар, суффозия, карст, кўчки, травертина, гейзерит.




Назорат саволлари


Ер ости сувлари деганда нимани тушунасиз?
Гидрогеология қандай фан?
Ерости сувлари кандай пайдо бўлади?
Конденсацион ва ювенил сувлар кандай пайдо бўлади?
Седиментоген, сингенетик ва эпигенетик сувлар қандай ҳосил бўлади эга?
Артезиан сувлар қандай сувлар?
Минерал сувлар ҳақида нималарни биласиз?
Ерости сувларининг геологик иши қандай намоён бўлади?
Карст нима?
Кўчки ҳодисаси ва унинг салбий оқибатлари тўғрисида қандай фикр­дасиз?





17 боб. МУЗЛИКЛАР ВА УЛАРНИНГ ГЕОЛОГИК ИШИ


17.1. Умумий маълумотлар

Қаттик атмосфера ёғинларнинг (қор) тўпланиши ва қайта ўзгариши натижасида ер юзасида ҳосил бўлган табиий кристалл моддаларни муз ёки музлик деб аталади. Сув фақат суюқ ҳолда эмас, балки қаттиқ - муз ҳолатида ҳам катта геологик иш бажаради. Сув сингари муз ҳам ер юзаси рельефини ўзгартиради. Бунда ўзига хос музлик ландшафти ва морена ётқизиқлари вужудга келади.


Ҳозирги даврда ер шари юзасининг 10 фойизига яқини доимий музликлар билан қопланган бўлиб, асосий қисми материк қутбий ўлкаларига (Гренландия, Антарктика), озроғи эса баланд тоғ музликларига тўғри келади. Муз босиш даврларида ер юзасининг катта қисмини музлар қоплаб олган.
Муз фаолиятини геологик омил сифатида ўрганиш ер юзасининг ҳозирги ҳолатини анча тўлиқ билиб олишга, шу билан бирга у пайдо бўлганидан бери турли даврларда қандай ўзгариб келганлигини аниқлашга ёрдам беради.
Музлик асосан уч хил геологик иш бажаради:
- тоғ жинсларини емиради.
- емирилган жинсларни ташийди.
- ташиб келинаётган жинсларни тўплайди.
Ушбу жараёнларнинг мажмуасини тоғли ўлкалардаги музликлар фаолиятида кўриш мумкин.
Тоғ жинсларини бир жойдан иккинчи жойга кўчирувчи ҳамда уларни ётқизувчи, яъни ер юзасида ҳаракатланувчи энг кучли агентлардан бири музликдир. Музликлар ё баланд тоғларда, ёки қутбларга яқин ерларда учрайди. Музлик одатда қор чизиғидан юқорида, рельефнинг ясси ва пасткам жойларида вужудга келиши асосан иқлим шароитига боғлиқ. Тоғли ўлкаларда музликнинг қалинлиги четларига қараганда марказий қисмида катта бўлади.
Музлик доимий қор чегарасидан пастда бўлиши ҳам мумкин, бунда музлик водийга силжиб тушган бўлади. Ҳозирги вақтда Ер шаридаги барча музликларнинг умумий майдони қуруқликнинг 16 миллион 215 минг км2 ни ташкил этади. Бу Австралия майдонидан икки марта каттароқдир. Агар бу музлик эриса, Дунё океанининг сатҳи 50 метрдан ортиқроқ кўтарилар эди.

Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish