Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар


- расм. Темир йўл полотнасининг бузилишига олиб келган кўчки



Download 62,78 Mb.
bet160/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

147- расм. Темир йўл полотнасининг бузилишига олиб келган кўчки.

Ерости сувлари бузиш ишларидан ташқари материалларни ташийди ва ётқизади.
Ташилиш асосан кимёвий шаклда, яъни чин ва коллоид эритмалар тариқасида амалга оширилади.
Эритмалардан чўкинди ҳосил бўлиши уларда модда концентрациясининг ошиши, ҳарорати ва фильтрациясининг пасайиши ва бошқа сабаблар орқали рўй бериши мумкин.
Ерости сувлар билан боғлиқ бўлган ётқизиқлар орасида оҳакли ва кремнийли туфлар ва қўнғир темиртош кенг тарқалган.
Оҳакли туфлар — кальцитдан таркиб топган ғовак ва бўшлиқли жинслар бўлиб, ерости сувларининг чиқиш жойларида ҳосил бўлади. Нисбатан йирик бўшлиқларга эга бўлган бундай туфлар травертиналар дейилади. Тоғ ёнбағирларида травертиналарнинг ётқизилиши натижасида баландлиги 200 м гача борадиган супалар ҳосил бўлиши мумкин. Бундай травертиналар Туркиянинг Паумқала қўриқхонасида кенг ривожланган (148-расм).


148-расм. Паумқаладаги (Туркия) травертина ётқизиқлари.

Термал ерости сувлари ер юзасига кўп миқдорда эриган крем-незем олиб чиқади. Бундай ерости сувлари даврий равишда фонтанлар шаклида отилиб чиқади. Уларнинг ҳарорати +95ºС гача боради. Гейзер сувларидан опалдан таркиб топган кремнийли туфлар ёки гейзеритлар ҳосил бўлади.


Ҳозирги вақтда бундай гейзерлар Камчаткада ва АҚШнинг Йеллоустон миллий паркида кенг ривожланган (149-расм).
Иссиқ гейзер сувларида одатда кремнезем эриган бўлади. Ер юзасида бундай сувларнинг тез совуши туфайли кремнезем опал шаклида чўкмага ўтиб кремнийли туфлар – гейзеритлар ҳосил бўлади (150-расм).


149-расм. Йеллоустон қўриқхонасидаги гейзерлар.

Ерости сувларининг геологик фаолияти билан боғлиқ бўлган қўнғир темиртош ётқизиқлари ҳам маълум. Одатда улар темирнинг эрувчан бирикмаларига бойиган ерости сувларининг чиқиш жойларида шаклланади. Бунга мисол қилиб Керч яриморолидаги темир-маъданли конни кўрсатиш мумкин. Оҳактошларда ривожланган карст бўшлиқларида темир ва алюминий гидрооксидлари билан бойиган қизил рангли гилли жинслар ривожланган. Улар карбонатли жинсларнинг эримайдиган компонентларидан таркиб топган бўлиб, терраросса (қизил тупроқ) дейилади (151-расм).


Тоғ жинслари ичидаги дарзликлар ва ғовакликлар бўйича ҳаракатланувчи ерости сувларидаги минерал компонентлардан кальцит ва гипс томирлари, кремний, сидерит, фосфорит ва марказитнинг конкрециялари ва секрециялари ҳосил бўлади. Одатда ерости сувлари терриген чўкиндилар цементини шакллантиради ва уларни тоғ жинсларига айлантиради.
Ерости сувларининг инсон ҳаётидаги ва халқ хўжалигининг бир қатор муаммоларини ечишдаги аҳамияти жуда кўламлидир.
Биринчи навбатда ерости сувлари қимматли фойдали қазилма саналади ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва саноат учун кундалик эҳтиёж ҳисобланади.






Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish