Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар



Download 62,78 Mb.
bet130/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

113-расм. Латерит.
Чўкинди жинслар (карбонатлар, галоидлар ва сульфатлар), айниқса сув карбонат ангидритга бойиган бўлса, қисман ёки тўлиқ эриб, сув билан чиқиб кетади. Унинг ўрнида карст деб аталувчи бўшлиқ ҳосил бўлади. Бу жинслар тўлиқ эриганда бўшоқ карбонатли материал - карбонатли ун ёки эримайдиган гилли минералларнинг қолдиқлари шаклланади.Нураш қобиғининг морфологияси, таркиби ва қалинлиги жуда хилма-хил бўлади. Нураш қобиғида янги ҳосил бўлган минералнинг устуворлиги бўйича каолинли, монтмориллонитли, гидро-слюдали, латеритли ва бошқа турлари ажратилади.
Майдонли ва чўзинчоқ нураш қобиқлари ажратилади.
Майдонли нураш қобиқлари йирик майдонларда қоплама шаклида ривожланган бўлади. Улар тектоник тинч вилоятлардаги ясси тоғлиқлар ва кенг сувайирғичлардаги текисланган майдонларда ривожланади. Бу турдаги нураш қобиғининг қалинлиги ўнлаб метрларга боради.
Чўзинчоқ нураш қобиқлари дарзлашган зоналар, турли таркибдаги жинслар контакти, томирлар ва дайкалар бўйлаб чўзинчоқ таналарни ҳосил қилади. Бунда нураш қобиқлари парчаланган рельефли бурмали тоғларда вужудга келади, уларнинг қалинлиги юзлаб метрга бориши мумкин. Баъзан майдонли нураш қобиқлари ўзининг пастки қисмида чўзинчоқ нураш қобиқларига ўтиб, қалинлиги кескин ошади.
Ернинг геологик тарихида архей ва протерозойдан бошлаб ҳозиргача нураш қобиғи шаклланиши учун қулай бўлган шароитлар бир неча бор вужудга келган. Катта қалинликдаги нураш қобиқларининг ҳосил бўлиши турли майдонларда континентал шароитларнинг узоқ вақт давом этганлиги билан боғлиқ. Суст тектоник фаолликда кенг текисланган юзалар вужудга келган.
Ҳосил бўлиш вақти бўйича қадимий ва замонавий нураш қобиқлари ажратилади.
Қадимий нураш қобиқлари кўпинча ўзидан ёшроқ чўкинди жинслар билан қопланган. Кўпчилик нураш қобиқлари эса қисман ювилиб кетган. Юра ва палеоген даврида шаклланган нураш қобиқлари жуда кенг тарқалган.
Замонавий нураш қобиқларининг шаклланиши ҳозирги кунларда ҳам давом этмоқда. Ушбу кимёвий нураш жараёнлари ҳали ниҳоясига етмаган, қалин эмас ва устки қисмида тупроқ қатлами мавжуд.
Нураш қобиқлари билан кўплаб фойдали қазилмалар боғлиқ. Уларнинг орасида алюминий, темир ва марганец оксидлари ва гидрооксидлари, кобальт ва ванадийга эга бўлган минераллар ҳамда каолин, оловбардош гиллар, охра, опал ва бошқалар учрайди.
Нураш қобиқлари билан олтин, платина, касситерит, титанли темиртош, циркон, монацит, қимматбаҳо тошларнинг сочилма конлари боғлиқ.
Тупроқ ернинг устки унумдор қатлами бўлиб, унда деҳқончилик қилинади.
Тупроқ бир вақтда кечадиган нураш ва тупроқ ҳосил бўлиш жараёнлари туфайли вужудга келади. Бунда туб тоғ жинсларига сув, ҳаво, қуёш энергияси, ўсимликлар ва ҳайвонлар биргаликда таъсир кўрсатади.
Тупроқ асосан бўшоқ жинслардан иборат бўлиб, магматик, чўкинди ва метаморфик жинсларнинг ўз жойида қолган ёки муайян масофаларга кўчирилган материалларининг нураш маҳсулотлари ҳисобланади. Тупроқ унинг ҳосилдорлигини белгиловчи бўшоқ минерал бирикмалардан ва органик модда - гумус (лотинча humus - тупроқ) ёки чириндидан таркиб топган бўлади.
Тупроқ ҳосил бўлишда биологик омил, асосан ўсимликлар устуворлик қилади.
Тупроқ ҳосил бўлишдаги ҳайвонларнинг роли тупроқда яшовчи майда организмаларнинг ҳаёт-фаолияти билан боғлиқ. Улар органик моддалар билан озиқланиб, уларни парчалайди, тупроқни аралаштиради ва унинг структурасини яхшилайди.



Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish