29
хусусиятларга эга бўлган янги маҳсулотларни ишлаб чиқишга кўмаклашувчи
асосий тамойил ва ғояларни ўз ичига олади.
Янги маҳсулотлар учун «MASTER CONFECTION” Хусусий корхонаси
ўровларнинг бир неча хил вариантлари моделлаштириши ва таҳлил қилиши
лозим. Ўровни яратишда қабул қилинувчи қарорлар товарни тақсимлашда
қўлланувчи товар ҳаракатланиши тизими, товар нархи ва рекламани ташкил
этиш билан келишиб олинган бўлиши лозим.
Фан-техника тараққиёти ва бозор муносабатларининг
ривожланиши
ўровнинг вазифаси ва мазмунини ривожлантиришга таъсир кўрсатади. Ушбу
омилар туфайли ўров товарни транспорт орқали ташишда уни ҳимоя қилиш
воситаси сифатида эмас, балки товар ҳақидаги маълумотлар манбаи сифатида
кўриб чиқилади.
«MASTER CONFECTION” Хусусий корхонаси янги товар ўровини
тайёрлашда қуйидаги талабларни бажарилиши лозим:
1. оригинал бўлиш ва патентлар билан ҳимояланиш;
2. эстетик шартларга жавоб бериш;
3. функционалликни таъминлаш, яъни товарнинг элементи бўлиш;
4. реклама ҳаракатларини амалга ошириш;
5. кам харажат талаб қилиш;
6. истеъмолчига етиб боргунча товарнинг сақланишини таъминлаш;
7. транспорт
ва
омбор
харажатларини
ратсионаллаштиришга
кўмаклашиш;
8. товарни сотиш учун қулай бўлиш;
9. товарнинг рақобатбардошлиги ва экологик тозалигини акс эттириш;
10. иккиламчи хом-ашё сифатида фойдаланиш имкониятига эга бўлиш.
Шу тариқа, замонавий шароитларда «MASTER CONFECTION” Хусусий
корхонаси янги товарлари ўрови товар сиёсатининг самарали воситаси
вазифасини бажаради. У олди-сотди жараёнини
тезлаштиради ва
енгиллаштиради, товар ва фирма имиджини кучайтиради.
30
«MASTER CONFECTION” Хусусий корхонаси товар стратегиясини
такомиллаштиришда янги товарни бозорга олиб чиқишдан олдин уни
истеъмол қилишнинг хавфсизлиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан синаб
кўриш лозим. Синовлар дала ва лаборотория шароитларида ўтказилиши
мумкин. Синов шакллари товарнинг ўлчами, вазифалари ва турига боғлиқ
бўлади. Синовларни ўтказиш учун истеъмолчилар янги товарлар жойлашган
лабораторияга таклиф қилинади ёки бу товар истеъмолчиларга уйда
текшириб кўриш учун фойдаланишга бериб юборилади.
Тестдан ўтказишда қуйидаги кўрсаткичлар аҳамиятга эга:
− синов ўтказиладиган жой (бозор, лаборатория, уй);
− объект (товар, нарх, ном, марка);
− синовда иштирок этишга жалб қилинувчи шахслар (харидор,
эксперт);
− муддат (қисқа, узоқ вақт);
− ҳажм (битта товар, товарлар партияси); тестдан ўтказилувчи
товарлар сони.
Янги товарни синовдан ўтказиш натижалари асосида бу товарни ишлаб
чиқариш ва уни бозорга олиб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Шуни
эътиборга олиш керакки, товарни оммавий ишлаб чиқариш
товар
инновациясининг ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва маркетинг харажатлари
каби энг кўп харажат талаб қилувчи босқичи ҳисобланади.
«MASTER CONFECTION” Хусусий корхонаси товар стратегиясини
такомиллаштиришда янги товарларини ташқи бозорга чиқаришда
қуйидагиларни аниқлаш зарур бўлади:
− товарни бозорга қачон, қай вақтда олиб чиқиш лозим?
− товарни қаерда, қайси бозорга олиб чиқиш мумкин?
− товар қайси истеъмолчилар гуруҳига таклиф қилиниши лозим?
− товарни бозорга олиб чиқиш чора-тадбирларини қандай қилиб
ташкил этиш ва тартибга солиш керак?
31
Товарни бозорга чиқариш вақти товарни бозорга рақобатчиларнинг
худди шундай товарни бозорга чиқаришларидан олдин, улар билан бирга ёки
улардан кейин чиқариш зарурати ва имкониятлари билан келишган ҳолда
амалга оширилиши зарур. Бунда, айниқса, истеъмол товарлари учун
товарнинг мавсумийлиги ҳал қилувчи омил вазифасини бажаради. Исталган
ҳолда ҳам таваккалчилик даражасини баҳолаш,
товарни бозорга
чиқаришнинг ҳар бир вариантида рўй бериши мумкин бўлган ижобий ва
салбий оқибатларни ҳисобга олиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: