Масофавий таълимнинг афзаллиги: Бу тизимнинг дунёда кенг оммалашишига сабаб нима? томонидан Madhiya Avazova


Ўзбекистонда масофавий таълим қандай йўлга қўйилган?



Download 65,79 Kb.
bet4/4
Sana22.02.2022
Hajmi65,79 Kb.
#99199
1   2   3   4
Bog'liq
NOZIM AKAМасофавий таълимнинг афзаллиги

Ўзбекистонда масофавий таълим қандай йўлга қўйилган?
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 27 мартда қабул қилинган “Олий таълим муассасаларида масофавий таълимни жорий этиш тўғрисида”ги буйруғига кўра республикамиздаги мавжуд ОТМлар масофавий ўқитиш технологияларини яратиш ва ишга тушириш юзасидан ишларни бошлаган.
Бу борада Тошкент давлат юридик университетида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2020/2021 ўқув йили учун масофавий таълимни йўлга қўйиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:
университет Ўқув-услубий бошқармаси таркибида Масофавий таълим бўлими ташкил қилинди;
масофавий таълимни ташкил этиш учун MOODLE-объектга йўналтирилган динамик таълим муҳити асосида http://distant.tsul.uz масофавий таълим платформаси ишга туширилди;
285 нафар профессор-ўқитувчилар ва 4191 нафар талабалар масофавий таълим платформасидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтказилди;
2020/2021 ўқув йили ўқув режасининг кузги семестрида ўқитилиши режалаштирилган 77 та фан ўзбек тилида, 77 та фан рус тилида 8 та фан инглиз тилида, жами 162 та модул тизимдан рўйхатдан ўтказилди;
2020/2021 ўқув йили ўқув режасининг кузги семестрида ўқитилиши режалаштирилган фанларнинг ҳар бир мавзуси учун видеодарс, аудиодарс, маъруза матни (ўқув дарслигидан олинган), тақдимот, казус саволлари, назарий топшириқлар, тест саволлари 12953 та маълумот (элемент) кўринишида платформага юкланди ва қўшимча маълумотлар юклаб борилмоқда ҳамда барча қўшимча 10 мингдан зиёд адабиётлар ва манбалар library.tsul.uz электрон кутубхонасига жойлаштирилган ва унга ҳаволалар платформага ҳам киритилган.
2020/2021 ўқув йили учун профессор-ўқитувчилар ўртасида ўқув юкламаларини ўқув жараёни масофавий ташкил этилиши ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш заруратини ҳисобга олган ҳолда тақсимланди;
видеомаърузаларни сифатли қилиб тайёрлаш учун университет медиамарказида тегишли мутахассисларни таклиф қилган ҳолда профессионал видеомаърузалар ёзилди.
Бугунги кунда ўқув жараёни distant.tsul.uz масофавий таълим платформаси ҳамда Zoom дастури орқали амалга оширилмоқда, шунингдек Zoom орқали олиб борилаётган маърузалар ёзиб олиниб университетнинг youtube каналига ва талабаларнинг телеграм ижтимоий тармоғидаги гуруҳларига юклаб борилмоқда;
таълим платформасида талабалар ҳар бир фанни мавзулар кесимида ўзлаштириб бориши, бунда мавзуни ўзлаштиришда уни тўлиқ кўриб чиқиши талаб этилади, мавзуни якунламасдан кейинги мавзуга ўтиши бўйича чеклов ўрнатилган;
Семинар машғулотларини олиб бориш учун учун MOODLE тизимининг ЧАТ ва ФОРУМ элементлари ҳамда семинар ўтказиш, топшириқ бериш ва уни жавобини текшириш механизмларидан фойдаланиш йўлга қўйилган.
Профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун MOODLE тизимидан фойдаланиш бўйича йўриқнома, қўлланма, видоетушунтиришлар тайёрланиб етказиб борилмоқда, жумладан электрон таълим платформасига тизимдан фойдаланиш бўйича ўзбек ва рус тилларида йўриқномалар ва видеороликлар жойлаштирилган. Шунингдек, тизимли равишда ҳар хафта профессор-ўқитувчилар учун масофавий таълим платформасидан фойдаланиш ва масофавий ўқитиш методлари бўйича онлайн тренинглар ташкил этиб келинмоқда.
Электрон таълим платформасидан фойдаланиш (фаоллик) ҳолати ҳам таҳлил этиб борилмоқда.
Узоқ ҳудудларда яшайдиган ҳамда электрон таълим платформасидан фойдаланиш имконига (техник ва бошқа сабаблар туфайли) эга бўлмаган талабалар учун туман адлия бўлимлари ва туман давлат хизматлари бўлимларида интернетга уланган компьютерлар ажратилган ҳолда шароит яратилди.
Хулоса қиладиган бўлсак, масофавий таълими концепциясини ишлаб чиқиш лозим. Мазкур ҳужжатда масофавий таълимнинг илмий асосларини, унинг инновацион ўқув-услубий тизими ва асосларини такомиллаштириш, бу борада хорижий давлатларнинг илғор тажрибасидан самарали фойдаланиш ҳамда таълимда масофавий таълимнинг самарадорлигини оширишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий “Йўл хариталарини” ишлаб чиқиш лозим.
Таълимда янги рақамли технологияларни қўллаш унинг норматив ҳуқуқий асосларини такомиллаштириб боришни тақозо этиб, бу эса ўз навбатида, инновацион масофавий таълим соҳасидаги қонун ҳужжатларини унификация қилишни ва уни амалиётда тўғридан-тўғри қўллаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Саломат Ниёзова,
ТДЮУ профессори в.б, ю.ф.д. (DSc)
Азизахон Алланова,
ўқитувчи
Download 65,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish