ХУЛОСА: Корхонада ички назорат тизимининг ишончлилиги ва самарадорлигини умумий ва алоҳида жихатлари бўйича ўрта даражада деб ҳисоблаш мумкин.
3.2.Бухгалтерия ҳисоби аудити
МЧЖда молиявий фаолиятни амалга оширишдаги бухгалтерия ҳисоби бўйича ҳисоб сиёсати ишлаб чиқилган.
Аудиторлик текширувлари жараёнида хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби тизимининг ташкил қилиниши қонунчилик талабларига мувофиқлигини текширилди ва қуйидагича бахоланди:
хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобида уларнинг амалга оширилган вақтини тўғри акс эттирилган;
хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобида тўғри суммада қайд этилган;
бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот учун муҳим аҳамиятга эга бўлган хўжалик операцияларининг тафсилотлари акс эттирилган.
Бухгалтерия ҳисоб китобларини юритилишида солиқ инспекциясига баланс ҳисоботлари йил якуни бўйича тақдим қилиб борилган.
Бухгалтерия ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг карори билан тасдиқланган «Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи» тўғрисидаги Низомга ва БХМС (Бухгалтерия ҳисоботининг миллий стандарти )талабларига мувофиқ келади.
ХУЛОСА:Кайд этилганларга кура хўжалик операцияларини акс эттиришда хўжалик субъектининг бухгалтерия ҳисоби тизими уртача даражада деб ҳисобланди.
Тузилган шартномага кўра аудиторлик текширишдан ўтказишнинг мақсади жамиятнинг 2020 йил яқуни бўйича молиявий ҳисоботларини тузилган режа-дастур асосида аудиторлик текширишдан ўтказиб Аудиторлик фаолиятининг халқаро стандартларига асосан аудиторлик ҳисобот беришдан иборат.
Аудитнинг усули асосан жамиятда молиявий фаолиятни амалга оширишда ҳисоб сиёсатини қўлланиши, ички назорат тизимини шаклланиши,бухгалтерия ҳисобини юритиш, асосий воситалар харакати аудити ва банкдаги пул маблаглари харакати, ТМЗнинг қирим чиқим фаолияти ҳисоботлари, хизматлар кўрсатиш ҳисоботлари, иш хаки ҳисоби ва бюджет билан боғлиқ бўлган солиқларни ҳисобланиши “Танлов” асосида, фаолиятнинг даромад, харажатлари ва молиявий тахлил ишлари “Тўлигича” аудит тартибининг усули бўйича аудиторлик текширувидан ўтказилди.
Ушбу аудиторлик текшириш ўтказишнинг мақсади жамиятнинг 2020 йил 1 январдан
2020 йил 31 декабргача даври учун тайёрланган молиявий ҳисоботларини, тақдим этилган ҳисобот ва маьлумотлар бўйича аудиторлик фаолиятни тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги хужжатлари, «Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги» қонун талаблари буйичса ўтказилди.
3.3.Узоқ муддатли активлар
Асосий воситалар харакати аудити
Бухгалтерия ҳисобининг мазқур бўлими бўйича меъёрий база бўлиб қуйидагилар ҳисобланади; №5-БҲМА, №19 БХМА, “Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўгрисидаги Низом, “Ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш харажатлари таркибини шакллантириш тўғрисидаги низом”,“Асосий воситаларни ҳар йили қайта баҳолаш тартиби тўғрисидаги Низом” ва ушбу бўлимга оид бошқа меъёрий–хуқуқий хужжатлар.
Асосий воситаларга белгиланган тартибдаги инвентар рақамлари берилмаган, Асосий воситаларни ҳисобга олиш Молиявий ҳисоботнинг “Асосий воситалар “ҳисоб варагида ҳисобга олинган булиб, асосий воситаларнинг харакати бўйича аналитик ҳисоби юритилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тасдиқланган коэффицентларга асосан асосий воситалар қайта баҳоланган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2003 йил 9 октябрдаги 114–сонли буйруғи билан тасдиқланган ва Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299–рақам билан давлат рўйхатига олинган 5–сонли “Асосий воситалар” бухгалтерия ҳисоби миллий стандартига асосан асосий воситалар 2 йилда камида бир марта Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан ЭГ/17–19–2075–рақам билан тасдиқланган ва Адлия вазирлигида 1999 йил 19 октябрда 833–рақам билан давлат рўйхатига олинган 19–сонли “Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш”бухгалтерия ҳисоби миллий стандартига асосан асосий воситалар киймати инвентаризациядан ўтказилган.
Жамиятнинг молиявий ҳисоботлари бўйича асосий воситаларнинг бошланғич қиймати бўйича харакати 2020 йилда куйидагича бўлган.
(минг сўмда)
Кўрсаткичлар номи
|
Сатр коди
|
Бошлангич (кайта тиклаш) киймати
|
Йил бошига қолдиқ
|
Келиб тушган
|
Чикиб кетган
|
Йил охирига қолдиқ
|
Жами асосий воситалар
|
|
0
|
552 559
|
0
|
552 559
|
Кўрсаткичлар номи
|
Сатр коди
|
Жамғарилган эскириш
|
Йил бошига қолдиқ
|
(ҳисоб-ланган)
|
Чикиб кетган
|
Йил охирига қолдиқ
|
Жами ҳисобланган эскириш
|
|
|
82 884
|
|
469 675
|
Асосий воситалар мутлоқ ўсиш суммаси дастлабки қийматда 552 559,0 минг суми сотиб олинган асосий воситалар ҳисобига вужудга келган.
Номоддий активлар аудити.
Жамият ҳисоботи бўйича номоддий активлар жамиятда бўлмаган.
Узоқ муддатли инвестициялар.
Жамият йиллик “Молиявий ҳисобот”лари бўйича узоқ муддатли инвестициялар колдиги йўқ. Молиявий ҳисоботда акс эттирилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |