«Машинасозлик технологияси асослари»



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/74
Sana25.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#292510
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   74
Bog'liq
cYsBag4Rxq6LTA5uNMjsZ2Bik27ZHvNNnP3t7C8Q(1)

селектив йиғиш 
деб хам 
юритилади.
Йиғиш ишларини ташкил қилиш шакллари асосан икки 
кўринишда бўлади: стационар (қўзғалмас) ва қўзғалувчан йиғиш. 
Стационар йиғишда 
махсулот бир иш ўрнига бир ёки бир неча ишчи 
томонидан амалга оширилади. Махсулот таркибига кирувчи барча 
деталлар шу иш ўрнига келтирилади. 
Қўзғалувчан йиғишда
махсулот бир иш ўрнидан иккинчи ва 
кейингиларига харакатлантирилган холда йиғилади. Хар бир иш 
ўрнидаги жараён бир ёки бир неча ишчи томонидан амалга 
оширилиши мумкин. Хар бир иш ўрнига бириктирилган амални 
бажариш учун керакли бўлган комплектлар (бирикмалар, деталлар) 
доимий равишда келтирилади. 
Стационар йиғиш донали ва майда серияли ишлаб чиқариш 
шароитида кенг қўлланилади. Ялпи ишлаб чиқариш шароитида айрим 
йиғма бирикмаларни тайёрлашда хам стационар усул қўлланилади. 
Қўзғалувчан йиғиш серияли ва ялпи ишлаб чиқариш шароитида 
қўлланилади. 
Махсулотни қўзғалмас умумий йиғишни уч усул ёрдамида 
амалга ошириш мумкин: амалларни концентрациялаш амалларни 
қисман ва тўла дифференциаллаш. Амалларни концентрациялаш 
усули бу йиғиш жараёнида иштирок этаётган бир гурух ишчиларни 
ёки алохида бир ишчини ихтисослаштирмаган холда махсулотни 
йиғишдан иборат. Бу усул донали ишлаб чиқаришда қўлланилади, 
чунки ишлаб чиқариш ишчиларнинг малкасини юқорилиги, мослаш-
созлаш ишларининг кўплиги, йиғиш жараёнининг узоқ давом этиши 


115 
ва паст мехнат унумдорлиги ва юқори таннархи билан ажралиб 
туради. 
Амалларни қисман дифференциялашда гурух ишчилари ўз 
ихтисосликларига 
эга 
бўлади 
(чилангарлар, 
электриклар, 
созловчилар). Бундан ташқари, махсулотнинг айрим бирикмалари 
умумий йиғиш жойидан ташқарида бошқа ишчилар томонидан 
йиғилади ва кейинчалик умумий йиғиш жараёнига узатилади. Бу 
йиғиш учун сарфланган вақтни камайтиради. Бу усул сериялаб ишлаб 
чиқариш шароитида кенг қўлланилади. 
Амалларни тўла дифференциялаш усули бу йиғиш жараёни 
айрим амалларга бўлиниши, хар бир амални бир ёки бир неча ишчи 
томонидан бажарилиши ва уларни бир йиғиш стендларидан 
иккинчисига кетма-кет ўтиши билан характерланади. Агарда амаллар 
учун сарфланган вақтни мослаштирилса ва ишлаб чиқариш тактига 
мувофиқлантирмаса у холдаоқим ли йиғиш жараёнини ташкил этиш 
мумкин. Масалан, самолётларни йиғиш. 
Махсулотларни қўзғалмас йиғиш жараёнини уларнинг 
ўлчамлари тузилишига қараб қуйидаги тартибларда амалга 
оширилади: 
а) бевосита цех ёки бўлинма майдониннг бир қисмида 
(майдончада йиғиш); 
б) махсус йиғиш стентларида;
в) фундаментда; 
г) йиғиш дастгохларида;
д) чилангарлик столларида. 
Ишчиларнинг иш ўрни теварагида штифтларни қоқиш учун, 
тешиклар очиш, резба қирқиш каби ишларни бажариш мақсадида 
вертикал-радиал-пармалаш дастгохлари ва қўзғалмас бирикмалар 
хосил қилиш учун пресслар бўлиши керак.
Қўзғалувчан йиғиш шаклида транспорт воситаларининг 
харакатланиши икки хил бўлади: узлуксиз ва даврий; конвер узлуксиз 
холда харакатланганда ишчи томонидан бажариладиган амал 
махсулот иш ўрнининг майдонига келганда бошланади. Бундай 
холларда транспорт воситасининг тўхташ вақти амал учун сарфланган 
вақт тенг бўлади. Конвейерни узлуксиз ёки даврий равишда 
харакатлантиришни аниқлашда ишлаб чиқариш дастури, такти, 
йиғилаётган махсулот тури, йиғиш ишларининг мураккаблиги улар 
учун сарфланадиган вақт ва шу каби технологик омиллар хисобга 
олинади.


116 
Қўзғалувчан йиғиш тўғри патокли ва патокли бўлиши мумкин. 
Тўғри патокли йиғишда махсулотни у амал бу амалга узатиш 
транспорт воситалари ёрдамида олиб борилади ва хар бир амалда 
алохида иш бажарилиб улар учун сарфланган вақт ишлаб чиқариш 
вақтига мослаштирилмаган бўлади. Технологик жараённинг энг катта 
вақт сарфланадиган амалсини вақтидан кам бўлган амаллар, бошқа 
бирикмаларни хосил қилиш, йиғиш комлектларини шакллантириш 
каби ишлар билан қўшимча равишда юкланади. Ушбу кўринишда 
йиғиш ишларини ташкил қилиш сериялаб ишлаб чиқариш шароитида 
қўлланилади.
Патокли йиғиш жараёнида хар бир амални бажариш учун 
сарфланган вақт ишлаб чиқариш тактига мослаштирилган бўлиб унга 
тенг бўлиши ёки қолдиқсиз бўлиниши мумкин бўлади. Ишлаб 
чиқариш такти қуйидагича аниқланади: 
мин
N
m
F
N
m
К
K
F
Т
x
з
т
ч
и
,
60
60
0
.



(13.3) 
бу ерда: Ғ
n
– бир сменали иш тартибида йиғиш конвейерининг йиллик 
номинал ишчи соатлари миқдори, К
т 
– конвейерни таoминлаш билан 
боғлиқ бўлган ишлар учун сарфланган вақтни хисобга олувчи 
коэффициент; К
э 
– иш ўрнини ташкил қилиш (унга хизмат кўрсатиш), 
ишчининг жисмоний эхтиёжлари ва дам олиш вақтида конвейерни 
тўхтаганлигини хисобга олувчи коэффициент, К
з
=0,95 …. 0,97; m – 
иш сменалари сони; N-йиллик ишлаб чиқариш дастури; Ғ
х
– бир 
сменали иш тартибида, конвейерли йиғиш шароитида ишчи 
соатларнинг хақиқий (хисобий) миқдори, соат. 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish