Машиналар ишончлиги ва техник сервис. Machine reliability and maintenance



Download 12,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/305
Sana25.02.2022
Hajmi12,49 Mb.
#276516
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   305
Bog'liq
Машиналар ишончлиги ва техник сервис

Таянч тушунчалар: таъмирлаш-техник сервис корхоналари, ишлаб 
чиқариш, ташкиллаштириш принциплари, капитал қурилиш, таъмирлаш, 
моддий техник таъминот, молиялаш, ҳақ тѝлаш, кадрлар билан ишлаш, 
корхоналардаги ҳақ-ҳуқуқлар. 
Мавзу бўйича такрорлашга оид синов саволлари: 
1. Агросаноат мажмуасидаги АСМ машина трактор парклари ва техник 
сервис тизимининг фаолияти, мақсади ва вазифаларини тушунтириб
беринг.
2. Ишлаб чиқариш корхоналари (ИЧК) томонидан бажариладиган асосий иш 
турларининг моҳияти нимадан иборат?
3. Давлат таъмирлаш корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш 
принциплари ҳақида нима биласиз ?
4. Корхоналарнинг капитал қурилиш ва капитал таъмирлаш соҳаларидаги 
ҳақ-ҳуқуқларини тушунтириб беринг? 
5. Корхоналардаги хусусий мулк ва воситаларнинг аҳамияти нималарга
боғлиқ ? 
6. Корхоналарнинг моддий-техник таъминоти, молиялаш, меҳнатга ҳақ 
тѝлаш ва кадрлар билан ишлашга оид ҳақ-ҳуқуқлари нимадан иборат ? 
 Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1. Конкин Ю.А. и др. Организация и планирование производства на 
ремонтных предприятиях. –М.: Колос, 1961, -367 с. 
2. Певзнер Я.Д. Организация ремонта машин в сельском хозяйстве. –Л.: 
Колос, 1970. 
 
4.2. Таъмирлаш корхоналаридаги технологик, ишлаб чиқариш 
жараѐнлари ва уларнинг структураси 
Режа: 1. Таъмирлаш корхоналаридаги технологик ва ишлаб чиқариш 
жараѐнлари тѝғрисида асосий тушунчалар. 
2. Ишлаб чиқариш жараѐнининг структураси. 
3. Ишлаб чиқариш жараѐнини ташкиллаштиришга қѝйиладиган асосий 
талаблар. 
4. Таъмирлаш корхонасининг ишлаб чиқариш структураси. 
Мавзунинг мақсади: талабаларга таъмирлаш корхоналаридаги 
технологик, ишлаб чиқариш жараѐнлари ва уларнинг структураси тѝғрисида 
билим бериш. 
Таъмирлаш корхоналари ѝзининг ривожланиш даврида ташкилий 
жиҳатдан ѝзгарди ва кѝпгина қийинчиликларга учради. Ҳатто, таъмирлаш 
корхоналарини такомиллаштиришга маблағ сарфлаш мақсадга мувофиқ эмас, 


деган нотѝғри фикрлар ҳам мавжуд бѝлган. Маълумки, машина қанчалик 
такомиллашган бѝлмасин, уни ишлатиш жараѐнида нуқсонлар, ейилишлар 
пайдо бѝла бошлайди ва уларни қѝшимча меҳнат сарфлаб тузатишга, 
таъмирлашга, тиклашга тѝғри келади. 
Машина-трактор паркини таъмирлаш машиналарнинг ишқаланиш, 
мойлаш, жисмоний ейилиш ва маънавий эскириш назариясига асосланган. 
Машиналарни таъмирлашни ташкил этиш ва таъмирлаш технологиясига оид 
масалаларни тадқиқ этишда эҳтимоллар назарияси, уларни ѐппасига хизмат 
кѝрсатиш назарияси, квалиметрия назарияси ва бошқа назариялардан кенг 
фойдаланилади. 
Таъмирлаш – машинанинг (ѐки ундаги айрим қисмларнинг) иш 
қобилиятини тиклаш мақсадида уларнинг нуқсонларини бартараф этишга 
оид ишлардан иборат. 
Машиналар ихтисослашган таъмир корхоналарида таъмирланади. 
Таъмирлаш корхонаси машинасозлик корхоналаридан анча фарқ қилиб ѝзига 
хос янги технологик жараѐнларни: машина қисмларини ювиш, бѝлакларга 
ажратиш, яроқли-яроқсизларга ажратиш ва таъмирлаш ишларини бажаради. 
Таъмирлаш (лотинча “реставрация”) атамаси кѝпинча архитектура ва 
санъат асарларига нисбатан ишлатилади. Таъмирлаш атамасининг ѝзбекча 
муқобили “қайта ѝрнатиш” бѝлишига қарамай, атаманинг ихчамлиги ва 
ѝхшашлигини назарда тутиб, машиналарга нисбатан ҳам таъмирлаш атамаси 
ишлатилмоқда. 

Download 12,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish