Таянч тушунчалар: машина, бирикма, детал, ейилиш, тиклаш, асосий
мезонлар, уларни асослаш услубияти, мақбул усулни танлаш.
Мавзуни такрорлашга оид тест саволлари:
1.
Деталнинг ейилиш графиги чизилсин ва таҳлил қилинсин.
2.
Йиғма бирикма таркибидаги деталларнинг ейилиш графиги
чизилсин ва таҳлил қилинсин.
3.
Технологик мезон тѝғрисида туушнчалар берилсин.
4.
Техник мезон тѝғрисида
тушунча берилсин, унга тегишли
формула таҳлил қилинсин.
5.
Техник –иқтисодий мезон тѝғрисида тушунча берилсин, унга
тегишли формула таҳлил қилинсин.
Фойдаланган адабиѐтлар:
1. Ремонт машин/Под. ред. проф. Тельнова Н.Ф.-М.: Агропромиздат,
1992.-559стр.
2. Машиналар ремонти/проф. И.Е.Ульманнинг умум. таҳр. остида.-
Тошкент: Ўқитувчи, 1979.
3. В.И.Казарцев. Ремонт машин.-Л-М.:Сельхозиздат,1961.-583 стр.
4. Ю.Н.Петров, А.И.Селиванов и др. Основы ремонта машин. - М.:
Колос, 1927.- 527стр.
IV-боб. Таъмирлаш корхоналарида ишлаб чиқаришни
ташкиллаштириш ва режалаштириш асослари
4.1. Таъмирлаш корхоналарида ишлаб чиқаришни ташқиллаштириш
Режа: 1. Таъмирлаш корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш
принциплари.
2. Таъмирлаш корхоналарининг хусусий мулклари ва воситалари.
3. Таъмирлаш корхоналарининг капитал қурилиш ва
таъмирлаш,
техника ва технологияларни такомиллаштириш,
моддий техник
таъминот, молиялаш, меҳнатга ҳақ тѝлаш ва мутахассислар билан
ишлашга оид давлат корхоналарининг ҳақ-ҳуқуқлари.
Мавзунинг мақсади: талабаларга таъмирлаш корхоналарида ишлаб
чиқаришни ташқиллаштиршга оид ахборотлар бериш.
Ҳалқ хѝжалиги ва унинг алоҳида соҳалари тармоғидаги асосий ишлаб
чиқариш бѝғинларидан бири давлат (таъмирлаш) ишлаб чиқариш
корхоналари (бирлашмалари) ҳисобланади. У юқори даражада уюшган
ишчилар,
инженер-техник ходимлар, тегишли малакаларга таълуқли
хизматчилар, маълум билимларни эгаллаган, ишлашга қодир, ѝз ишининг
устаси, маълум кѝникмаларга эга, харидоргир маҳсулотларни сифатли ясашга
оид ишлаб чиқариш хизматини кѝрсатишга қодир бѝлган ишлаб чиқариш
воситалари билан қуролланган жамоадан иборатдир.
Ихтисослашган таъмирлаш корхоналарининг маълум бир қисми давлат
тасарруфида ѐки хусусий мулк эгалари қѝлидадир, уларнинг фаолиятлари
тегишли давлат қонунлари, низомлари билан белгиланган бѝлиб халқ
фаровонлигини оширишга қаратилган.
Мураккаб қишлоқ хѝжалик техникалари
туман машина-тракторларига
тѝпланган, фермер, ширкат ва деҳқон хѝжаликлари улардан ижара
шартномалари ѐрдамида фойдаланиш ҳуқуқларига эга. Техник сервис
марказлари тармоғидаги таъмирлаш корхоналари хѝжаликлардаги машина-
трактор паркларига сифатли сервис ишларини ташкил қилиш, уларни
сифатли таъмирлаш, эҳтиѐт қисмлар етказиб бериш каби муҳим ишларни
амалга ошириб келмоқда. Республикамиз АСМ да таъмирлаш-техник сервис
тизими кундан-кунга такомиллашиб бормоқда. Фирмали таъмирлаш,
маркетинг ва лизинг хизматининг кенг ривожланиб бораѐтганлиги
юқоридаги фикрни тасдиқлайди. Уларнинг фаолиятлари ишлаб чиқариш
корхоналари, фермер хѝжаликлари устави Президентимиз ва Вазирлар
Маҳкамаси томонидан тасдиқланган қонунлар билан белгиланган.
Таъмирлаш корхоналари ишлаб чиқариш корхоналари таркибига
тегишли, чунки уларда қишлоқ хѝжалик техникаларини
жорий ва капитал
(мукаммал) таъмирлаш, деталларни тиклаш ва ясаш, яъни маҳсулотлар
ишлаб чиқариш билан бирга ишлаб чиқариш характерига эга бѝлган сервис
ишлари ҳам бажарилади (1-расм).
Машина-трактор паркларининг ишга қобилиятлилигини таъминлаш,
ишлаб чиқариш техник характердаги сервис ишларини бажариш туман,
туманлараро ишлаб чиқариш бирлашмаларининг энг муҳим ишлаб чиқариш
функцияларидан бири ҳисобланади.
ИЧК
томонидан бажариладиган
асосий иш турлари
қишлоқ хѝжалик техникаларини жорий
ва капитал таъмирлаш ишлари;
ейилган деталларни тиклаш;
янги
деталларни
ясаш
(чиқитга
чиққанларининг ѝрнига);
ишлаб чиқариш характерига эга бѝлган
сервис ишларини бажариш.
Do'stlaringiz bilan baham: