1-расм. Ишланма ошган сари ейилиш жараѐнининг ўзгариш ҳолати:
1-чиниқтириш жараѐнидаги ейилиш; 2-нормал фойдаланиш жараѐнидаги
ейилиш; 3-аварияли (ѝлчам) шароитида фойдаланиш жараѐнидаги ейилиш; S
бош
,
S
max
-бошланғич
ва деталнинг чегаравий ҳолатидаги максимал ейилиши
қийматлари.
S
max
ва S
бош
қийматларини билган ҳолда таъмирлашлараро хизмат
муддатини (фойдаланиш ресурсини) қуйидагича аниқлашимиз мумкин:
,
max
v
S
S
T
бош
Ta
бу ерда v- деталнинг ейилиш тезлиги, м/с.
Ейилиш оқибатида металл қоплами қалинлиги (вал учун):
мм
К
Дор
Дн
h
,
2
)
(
бу ерда Дн, Дор-ейилган деталнинг номинал ва ҳақиқий диаметрлари.
Машинага барча хизмат кѝрсатиш шароитларида ҳар хил омилларнинг
таъсири оқибатида ейилишига Т А Б И И Й ейилиш дейилади.
Машинага сифатсиз техник хизмат кѝрсатишда тез ейилиш таъсирида
ѝтқазиш ѝлчамларининг бузилиши сабабли мойланиш режими кескин
ѝзгаришига олиб келадиган ишлаб чиқариш нуқсонига А В А Р И Я ли
ейилиш дейилади. Юқоридаги расмда ейилиш жадаллигининг умумий
кѝринишини тавсифловчи эгри чизиқ тасвирланган.
Бирикмадаги тирқишнинг жадал тарзда ѝзгариши натижасида мой узоқ
сақланмайди ва детал мойли ишқаланишдан яримқуруқ ва қуруқ ишқаланиш
режимига (шароитига) ѝтади.
Бу ҳолат қишлоқ хѝжалик машиналари ишчи бирикмалари учун кѝпроқ
учрайдиган ҳолатлардан ҳисобланади (плуглар, култиваторлар, сеялкалар, ем
тайѐрлаш машиналари, гѝнг тозалаш, ИЁД кулачокли валлари, тирсакли
валлар ва ҳ.к.).
Машина деталларидаги чегаравий ейилишлар. Деталларнинг узоқ
муддат ишлашини аниқлашда унинг чегаравий ейилишини тѝғри аниқлаш
керак бѝлади. Деталларни чегаравий ейилишга етмасдан чиқитга чиқариш
уларнинг ишлаш қобилияти ресурсидан тѝлиқ фойдаланмасликка олиб
келади. Детал чегаравий ейилиш ҳолатига етганда жараѐннинг динамик
даражаси (энергия ҳажми) ошади, бирикмадаги деталларнинг ейилиши ортиб
кетади.
Деталнинг чегаравий ейилишининг содир бѝлишини қуйидаги асосий
хусусиятлардан аниқланади:
-термик ишлов берилган металл қопламасининг 0,1-0,2 мм қалинликка
қадар ейилиши (тирсакли вал, газ тақсимлаш валлари), бундан ѝтганда
ейилиш жараѐни жадаллашиб кетади (3-зонага қаралсин).
-ейилган детални конструктив бирикма таркибида ишлатиб бѝлмаслиги;
-детал диаметридаги ѐғ қалинлигининг камайиши оқибатида конструктив
мустаҳкамликнинг камайиши (цилиндрлар гилзалари, лемехлар, култиватор
панжалари);
-ѝтмаслашиш сабабли ишлаш вақтида ишчи органларида қаршиликнинг
ортиб (плуг, култиватор, сеялкалар) кетишлиги.
Деталларни чиқитга чиқаришдаги асосий хусусиятлар қуйидагилардан
иборат:
-ишчи органларида ишчи сиртларнинг геометрик шаклининг бузилиши
(лемех, панжалар, тирмалар тиши, кулачокли валлар ва бошқалар);
-бирикмадаги тирқишнинг ѝзгариши (сирпаниш подшипниги, плунжер
жуфтлари, зичлагичлар, валлар ва б.)ортиб кетиши;
-ҳисобий (номинал) ѝлчамларнинг ѝзгариши (тишли бирикмалар,
шлицлар, занжирлар, фрикцион ѝзатмалар);
-ѝтқазиш юзаларида микро ва макро релефларнинг ѝзгариши (тезкор
тишли ѝзатмалар, думалаш подшипниклари, клапанлар ва б.).
Қуйидаги чегаравий ейилишларни ажратиб кѝрсатиш мумкин:
-техник (детал бирикмасининг конструктив мустаҳкамлиги билан боғлиқ);
-сифат (чиқарилаѐтган маҳсулот сифатининг ѝзгариши билан боғлиқ
бѝлган чигит, экиш, дон янчиш сифати ва ҳ.к.);
-иқтисодий (иш унумдорлигининг пасайиши, фойдаланиш жараѐнидаги
харажатларнинг ортиши ва маҳсулот таннархининг кѝтарилишини
тавсифловчи кѝрсаткичларнинг ѝзгариши билан боғлиқ).
Қишлоқ хѝжалик машиналари ишчи қисмларининг деталлари, одатда,
абразив ейилади, уларнинг тезлиги кенг чегараларда ѝзгариши мумкин (5 дан
200 мм/соатгача-қурилиш машиналари учун, масалан).
Турлича гуруҳдаги деталлар сиртининг ейилиши тахминан қуйидагича
тақсимланади:
1. Цилиндрик сиртларда -52 фоизни;
2. Конуссимон ва сферлик сиртларда – 3 фоизни;
3. Пазлар, ариқчалар – 5 фоизни;
4. Резбалар – 10 фоизни;
5. Текис сиртлари – 1,0 фоизни;
6. Шестерия тишлари 2 фоизни;
7. Профил ва фасон сиртлар – 1,0 фоизни
ташкил этади.
Ёрилиш (дарзлар) ва синишлар – 90 фоиз деталларда кузатилади,
геометрия ва шаклнинг бузилиши – 13 фоиз деталларда кузатилади.
Машина деталларидаги умумий ишчи сиртлари таснифи ишлаб чиқилган,
улар :
1. Цилиндрик ташқи ва ички;
2. Резбали, шлиқали;
3. Тишли, ариқчалар (пазлар, лисонлар), конуссимон (сферасимон, профилли,
фасонли ва б.).
Н А М У Н А В И Й деталларни тиклаш уларни таъмирлашнинг хусусий
холи бѝлиб бунда деталларнинг ҳамма ѝлчамлари ва чидамлиги янгилари
даржасига етказилади. Деталларни тиклаш доим умумий характерга ва
марказий ишлаб чиқариш жараѐнига эга бѝлишлари лозим.
Бу юқори унумли ихтисослаштирилган дастгоҳлар ва оқим тизимларини
қѝллашга имкон беради. Натижада қайта тикланган деталларнинг ейилишга
чидамлилиги янада ошади, таъмирлаш (тиклаш) таннархи анча арзонлашади.
Қуйида вал ва тешикларни (ѝтқазиш жойларини) тиклаш усуллари
келтирилган (2 - расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |