А/б қопламаларни барпо қилишдаги ишларнинг таркиби қуйидагича бўлади: 1.Асосни тайёрлаш. 2.А/б қоришмани ташиб келтириш; 3.А/б қоришмани қопламага ётқизиш: 4.Ётқизилган қоришмани зичлаш ва юзасига ишлов бериш. А/б қопламани ётқизишдан олдин асос текисланиши, чанглардан тозаланиши ва қуритилиши лозим.Шундан сўнг асосни ҳимоя битум қатлами билан қопланади.Бундан мақсад- а/б қопламани асос билан илашишини ошириш ҳамда асосни остидан намланишига йўл қўймаслик саналади.Бу битумли қатламни ҳосил қилиш учун БНД-90/130ва БНД-60/90 маркали битумлар қиздирилган ва суюлтирилган ҳолда 0.4-0.6 л/м2миқдорида сепилади.Бу қатлам одатда а/б қопламаси ётқизилишидан 2-3 соат олдин барпо қилинади.Агар бу қатлам битумли эмульсиялар ёрдамида бажарилса, у ҳолда 5-8 соат олдин барпо этилиши керак бу қатлам, чунки шу вақт ичида эмульсия таркибидаги сув буғланиб кетиши шарт.
А/б қоришмасининг ётқизишда ҳаво ҳарорати баҳор-ёз ойларида +5 ,куз ойларида +10 ̊ С дан кам бўлмаслиги шарт.Бу ишни таркибида битта машинист, бир нечта моторист ва 5-6 ишчи-асфалтобетончи бўлган комплекс бригадалар бажаради.Бригадада битта асфалтобетон ётқизувчи машина, 3-5т ли битта каток, учта 10-15т ли катоклар мавжуд бўлади.
АБЗ дан а/б қоришмаларни ётқизиш жойигача автосамосвалларда ташиб келтирилади ва бунда кузовга ёпишиб қолмаслиги учун у сув аралашган керосин билан ишлов берилади.
Д-150 Б русумли а/б ётқизиш машиналаридан фойдаланганимизда ётқизиш тасмасининг эни 3-3.5м ни ташкил этади.Ётқизиш жараёни қуйидагича: автосамосвол машина бункерига қоришмани ағдаради ва бункердаги қоришма шнек ёрдамида бутун тасма бўйлаб тарқатилади, зичловчи брус эса дастлабки шиббалаш ишларини амалга оширади унинг частотаси 1400зарба минутга тенг бўлади.Д-150Б машинасининг иш унумдорлиги 80-100т/соатдан иборат.
Иссиқ об-ҳаво шароитларида ётқизувчи машинанинг юриш узунлиги 80-120м, совуқ ва шамолли вақтларда эса 20-30м олиш тавсия қилинади.Агар қоплама икки қатламдан иборат бўлса,2-қатлам 1-устидан бир сутка оралиғида ётқизилиши керак,акс ҳолда қопламанинг юзасини қўшимча тозалаш зарурати юзага келади.Бундан ташқари 2-қатламни ётқизишдан олдин 1-қатлам юзасига 0.4-0.6 л/м2миқдорида битум ёки битум эмульсияси сепилади,бу эса ҲК лари тормозланган вақтда ҳосил бўладиган силжишга қарши кучни оширади.
А/Б қопламасининг ётқизишда фақат бўйлама йўналишда ётқизилиши керак,акс ҳолда бўйлама йўналишда а/б қопламасида тўлқинлар пайдо бўлади.Бу эса ҲК ларининг учиши ва қўниши учун зарарли ҳисобланган вибрацияларни ҳосил қилишига олиб келади.
Агар қоплама икки томога нишабли бўлса у ўртадан четки томонларга қараб,бир нишаблик бўлса – нишаб йўналиши бўйича ётқизилади.
Қопламанинг чеккасида а/б ни ётқизишдан аввал таянч бруслар ўрнатилиб,улар ҳар 1-1.5 м да г шаклли қозиқлар ёрдамида маҳкамланади.
Асфалтётқизгич машина қоришма ётқизиб ётқизгач ишчилар қатлам қалинлиги ва текислигини текшириб чиқади. Бунда улар тасма чеккаларидаги ошиқча қоришмани оладилар, нотекис жойларини текислайдилар. Юзани текислигини текшириш учун ёғоч ёки дюралюминийли 5 м рейкадан фойдаланилади.Бунда рейка билан қоплама сиртидаги оралиқ 5мм дан ошмаслиги керак.
Юзанинг текислиги А /Б ётқизгич машина тезлигига боғлиқ бўлади.Кичик тезликда юқори ва катта тезликда пастроқ сифатга эга буламиз.
А /Б қопламаларни зичлаш ишлари (А ва Б турли қоришмалардан ташқари ) қоришма бир оз совугач амалга оширилади. Зичлашни енгил ёки ўрта катоклар ёрдамида 1.5-2 км/соат тезликда бошлаймиз.
Қоришмани яхши зичланиши учун чегаравий хароратлар белгиланган булиб, у қайноқ қоришмалар учун 60-120 градус, иссиқлари учун 50-100 градус. Бу чегараларнинг пастки қиймати иссиқ об ҳаво шароитида,қовушқоқлиги камроқ бўлган битумлар ишлатилганида, юқориги чегараси эса совуқ об хаво шароитида эса қовушқоқлии катта бўлган битумлардан фойдаланилганда қулланилади. Енгил ёки ўртача катоклар билан 4-6 марта утиланидан сунг массаси 10-17 тонна бўлган оғир катоклар билан зичлашни давом эттирамиз.
А ва Б турли қоришмаларни бирданига оғир катоклар ёрдамида зичлашни бошлаш мумкин .Зичлаштириш натижасида А / Б қоришманинг зичлаш коэффициенти 0.97 дан кам бўлмаслиги керак.Қалинлиги 3см бўлган а/б қопламани ҳосил қилиш учун бир издан 20+25 марта ўтишга тўғри келади.Агар қопламанинг қалинлиги 6см бўлса ўтишлар сони 30-35мартага тенг бўлиши мумкин.
Сўнгги йилларда ҲК лари двигателлари ўт олдирилганида ҳосил бўладиган вибрация зўриқишидан қопламаларнинг ёрилиши ва бузилишини йўқотиш учун а/б қопламаларни диаметри 3-4мм ли симдан қилинган сеткалар ёрдамида арматураланади.Арматура сеткалари пастки ва юқориги а/б қатламлар орасига ўрнатилиб, улар пастки қатламга металл скобалар ёрдамида маҳкамланади.Шунингдек,агар а/б қоплама остидаги грунтлари ҳажми ошадиган грунтлар бўлса ҳам арматураланади.РЙ ларида ҲК сининг двигателлари ўт олдириш жойларида а/б қоплама бутун эни бўйича арматураланади.Бу майдоннинг узунлиги эса ҳисобий ҲК сининг узунлигининг иккиланганига тенг деб олинади.