Маърузалар матни тошкент 2010 й



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/36
Sana16.03.2023
Hajmi0,6 Mb.
#919802
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
islom dini tarixi va falsafasi fani bojicha maruzalar matni

 
 


Таянч иборалар:
Ҳижозий ёзуви, «куттаб ал – ваҳий», Зайд ибн Собит, «ас 
– суҳуф ал - Бакрия», Усмон Мусҳафи, етти қироат, и’роб, Имом Мусҳафлар, 
сура, оят, жузъ; “ ар – риққ” териси.
Адабиётлар: 
 
1.
Ислом тарихи дарслиги. Муаллифлар жамоаси. – Т: 2007.
2.
Алихонтўра Соғуний. Тарихи Муҳаммадий. Шарқ нашриёти. Тошкент. 2004. 
3.
Ислам. Энциклопедический словарь. – М., 1991. 
4.
Марказий Осиё динлари тарихи / Масъул муҳаррир Ш.Ёвқочев. – Т.: Тошкент 
Давлат шарқшунослик институти, 2006. 
5.
Йўлдошхўжаев Ҳ. Раҳимжонов Д. Комилов М. Диншунослик. Маърузалар 
матни. – Т., 2000. 
 
 
4-маъруза. 
Хулафои Рошидин ва халифаликлар даври 
 
 
Дарс режаси: 
 
1.
 
Қуръонда халифа сўзининг зикр этилиши ва унинг асл маъноси 
2.
 
Халифа сайлашнинг тартиб-қоидалари ва унинг кўринишлари 
3.
 
 Хулафои Рошидинлар даврида давлат бошқаруви 
4.
 
Чорёрлар даврида ислоҳатлар: ҳарбий, ижтимоий, иқтисодий 
 
 
 
Мадина шаҳар-давлатининг ҳижратдан кейинги тараққиёти янги дин – исломнинг 
дунёга келиш жараёни билан бир вақтда кечди. Давлат пайдо бўлиши ва ривожланишида 
диний омилларнинг таъсири мураккаб феномен сифатида тадқиқотчиларни ўзига жалб 
қилиб келмоқда. Янги шаклланаётган давлат тизимида теократик ғоянинг ўрни, 
давлатчиликка киритилаётган дунёвий унсурларнинг қай анъаналарнинг давоми сифатида 
қаралиши – бугунги кундаги долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. 
Маълумки, Муҳаммад пайғамбар, янги дин тарғиботчиси бўлиш билан бир 
қаторда, жамоа бошлиғи-дунёвий раҳбар сифатида фаолият олиб борган. Монтгомери 
Уотт Муҳаммад пайғамбар барпо этган давлатнинг бошқарув тизимига баҳо бераркан, уни 
қуйидагича изоҳлайди: «Муҳаммад пайғамбар янги кемани қуришда эски кеманинг 
қимматбаҳо қисмларидан ўз ўрнида фойдалана билди». У «араб тарқоқлигига» барҳам 
бериб, ички Арабистонда марказлашган давлатчиликка тамал тошини қўйди. У дунёвий 
ҳокимият вазифаларини – 
‘ақид
(ﺪﯿﻘﻋ – ҳарбий қўмондон), 
саййид
(ﺪﯿﺳ – қабила улуғи), 
малик
(ﻚﻠﻣ – подшоҳ), 
қози
(ضﺎﻗ – ҳакам) мансабларини ўз шахсида бирлаштирди. 


Пайғамбар вафотидан сўнг жамоа-давлатни теократик-авторитар 
услубда 
бошқаришда туб ўзгаришлар рўй бериши муқаррар эди. Биринчидан, Пайғамбар 
даврининг охирларида 
ваҳй
поёнига етган эди. Чунки, ислом таълимотига биноан, 
Муҳаммад – пайғамбарларнинг сўнггиси-муҳри (
Хотим ал-анбийо’
–ءﺎﯿﺒﻧﻷا ﻢﺗﺎﺧ) эди. Демак, 
сиёсий ва ижтимоий жараёнларни бевосита илоҳият амри ила бошқариш, унга туб 
ўзгартиришлар киритиш бундан сўнг мумкин бўлмай қолди, бошқа сўз билан айтсак, 
ислом тарихида теократия даври тугай бошлади. Бундай шароитда, ислом расмий дин 
сифатида эътироф этилган жамиятда дунёвийлик ва динийликнинг мутлақо янги 
мувозанати жадаллик билан шакллана бошлади. Бу жабҳада, албатта, биринчидан, 
умма
нинг қисқа вақт ичида шакллантирган ўз анъаналари, иккинчидан, аввал ички 
Арабистон давлатчилик унсурлари, кейинчалик, араб истилолари натижасида, бой Яқин 
Шарқ анъаналари ўзаро таъсир жараёнига киришди. 
Муҳаммад пайғамбар вафотидан кейин мусулмон жамоаси дуч келган аввалги 
муаммолардан бири Пайғамбарга ўринбосар (
халифа
)ни тайинлаш ва унга қасамёд (ﺔﻌﯿﺑ – 

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish