Маърузалар матни тошкент 2010 й



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/36
Sana16.03.2023
Hajmi0,6 Mb.
#919802
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   36
Bog'liq
islom dini tarixi va falsafasi fani bojicha maruzalar matni

Иқтисодий ислоҳотлар. 
Янги давлатнинг молиявий қудратини шакллантириш ва 
уни ривожлантиришда солиқлар муҳим ўрин тутади. Маълумки, ривожланган солиқ 
тизими давлат қудратини таъминлайди. Муҳаммад пайғамбар ҳам Мадина шаҳар-давлати 
иқтисодий тизимини шакллантириш ҳаракатини бошлаб берди. Илк давр солиқ тизимида 
Мадина ҳукмига бўйсиндирилган қабилаларнинг мол-мулклари асосий ўрин тутди. Лекин 
Пайғамбар даврида (622-632) чорва-молдан давлат фойдасига олинадиган солиқ мавҳум – 
гоҳо «
садақа
»(ﺔﻗﺪﺻ), гоҳо «
закот
»

ةﺎﻛز
(
деб аталиб, бу термин-атамалар илк даврда 
синоним сўзлар сифатида қўлланилди. 
Қуръоннинг тарихий оятларидан қадимда яҳудий ва насроний жамоалар учун ҳам 
диний солиқлар қўлланилганлигини кўриш мумкин. Демак, Арабистон ярим ороли, 
Византия ва Сосонийлар давлатларидаги христианлик ва йаҳудийлик динларига эътиқод 
қилувчи аҳоли учун ислом пайдо бўлишидан олдин бундай солиқ тури маълум бўлган. 
Қадимда христианлар ўртасидаги табақавий тенгликни сақлаш мақсадида бой ва ўртаҳол 
христианлик динига эътиқод қилувчи аҳоли ойлик даромадининг ўндан бирини (десятина) 
солиқ сифатида черковга олинган. Йаҳудийларда эса диний мажбурият сифатидаги солиқ 
«солиҳлик» (
цедака
) деб аталган. Йаҳудийлар чорва-моллари, ҳосил, урушда орттирилган 
ўлжалар ва мол-мулкларнинг ўндан бирини ҳар ойда 
цедака
солиғи сифатида 
ибодатхонани таъмирлашга ишлатганлар, руҳонийлар, камбағаллар, бева ва етимлар 
орасида тарқатганлар. Демак, бу солиқлар христиан ва йаҳудий динларидаги 
диндорларнинг мажбуриятлари саналиб, давлат аҳамиятига молик бўлмаган. 
Ислом динида ҳам закот солиғи мусулмонларнинг бой табақалари учун диний фарз 
сифатида жорий этилди. Христианлик ва яҳудийликдан фарқли ўлароқ закот солиғи 
мусулмонлардан йилига бир марта йиғиб олинадиган бўлди. Аввалига Муҳаммад 


пайғамбар ва халифа Абу Бакр даврида (632-634) закот солиғи Қуръонда буюрилганидек, 
фақат
фақирлар, мискинлар, садақа [закот] йиғувчилар, кўнгиллари исломга ошна 
қилинувчи кишилар, қулларни озод қилиш учун, қарздорлар ва мусофирларга 
тарқатилди. 
Муҳаммад пайғамбар закот солиғидан тушган маблағнинг маълум қисмини мусулмон 
бўлмаган араб қабилаларининг шайхлари, эътиборли кишиларга нафақа сифатида бериб 
турган. Бундан асосий мақсад уларнинг қабиладошлари орасида ислом динига нисбатан 
ҳурмат ҳиссини уйғотиш эди. Қуръонда зикр этилган мазкур етти тоифанинг ичидаги 
кўнгиллари исломга ошна қилинувчи кишилар 
(ﻢﮭﺑﻮﻠﻘﻟ ﺔﻔﻟﺆﻣ – 
му’аллафату лиқулубиҳим
)га 
бериш нафақа ‘Умар ибн ал-Хаттоб даврида бекор қилинди. 
Янги ташкил топаётган давлатда солиқ масаласида илк даврга нисбатан туб 
ўзгаришлар ‘Умар ибн ал-Хаттоб даврига келиб юз бера бошлади. Исломдан аввалги 
араблар амалиётида бирор ҳудудни куч билан (ةﻮﻨﻋ – ‘
анватан
) босиб олиш давомида 
аҳоли пунктларидаги экинзорларни ўзаро мулк қилиб бўлиб олиш одат тусига кирган эди. 
Муҳаммад пайғамбар ҳам шу одатга эргашган ҳолда Хайбарни забт этиш (628 йил) 
давомида эгалари урушда ҳалок бўлган экинзорларни истилода қатнашган аскарларга 
бўлиб берган эди.
Давлат мустаҳкамлана боргач, бу амалиётдан воз кечила бошланди. 
Масалан, ‘Умар ибн ал-Хаттоб Сосонийлар ва Византия империялари ҳудудларидаги 
подшоҳлар, уларнинг оилалари, амалдорлар ҳамда урушда ўлганлар, қочиб кетган ер 
эгаларининг экинзорларини давлат мулки ҳисобига ўтказди. Бу янги ерлар мусодара 
қилинмайдиган 
ас-савофий
(ﻲﻓاﻮﺼﻟا) ерлар деб ном олди. Айниқса ас-Савод, Шом 
вилоятлари араб давлати тасарруфига киритилгач, 
ас-савофий
экинзорлар ҳажми ортиб 
кетди. Улар давлат тасарруфига киритилиб, ижарага берила бошланди. ‘Умар даврида 
давлат амалиётида эски амалиётни яъни, босиб олинган ерларни 
ал-фай’
(ءﻲﻔﻟا – ўлжа) 
сифатида аскарларга бўлиб беришини давом эттирмоқчи бўлган қўмондонларнинг хатти-
ҳаракатлари кескин тўхтатилди. Бу билан ‘Умар ибн ал-Хаттоб Муҳаммад пайғамбар 
томонидан таъсис этилган аскарларнинг 

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish