кг) буғдой,
кист
(1 литр) ўсимлик мойи, яна шунча сирка ва бироз асал ва эритилган ёғ
берилган.
‘Умар ибн ал-Хаттоб тайин этган мояналар ва маошлар Сосонийлар империяси
томонидан зарб этилган дирҳам тангаларда берилган. Макка ва Арабистон ярим оролида
пул ишлаб чиқарилмаганлиги учун араблар VII асрнинг 60-йилларига қадар
асосан
Византия империясининг тилла ва Сосонийлар давлати ва Яманнинг кумуш тангаларидан,
баъзи ҳолларда эса Африка ва Йамандан келадиган олтин қумларидан ҳам
фойдаланганлар.
Уларни
тортиб
олишда
динордан
вазн
бирлиги
сифатида
фойдаланганлар. Исломдан олдинги давр араблари Табаристон, Хоразм ва Бағлон
давлатларида зарб этилган дирҳам тангаларни ишлатганлар.
Византияда ишлаб чиқариладиган тилла (номисма) танганинг оғирлиги яхлит 4,45
грамни ташкил этиб, олд қисмида императорнинг сурати зарб этилган эди. Кумуш
тангалар пул муомаласида катта аҳамиятга эга эмас эди.
Бозорларда кундалик савдода
асосан мис тангалар (
филс
) ишлатиларди.
Арабистон ярим оролининг катта қисми «дирҳам зонаси»да бўлиб, Ярим оролнинг
шимоли-ғарби эса «тилла зонаси» ҳудудига кирар эди. Шу икки зонанинг кесишган жойи
Макка шаҳри эди. Макка бозорларида динор (
номисим
) ва дирҳам ишлатиларди.
Византияда зарб этилган дирҳамларнинг жуда юпқалиги ва ишлатиш жараёнида
ейилишнинг осонлиги савдогарларни дирҳамларни тортиб олишга мажбур этарди.
Шунинг учун савдогарлар дона-дона ишлатиладиган пайтларда тўлиқ дирҳамлардан
фойдаланар эдилар. Маккада динор билан дирҳам ўртасидаги фарқ 1 динорга 10 дирҳамни
ташкил этган. Халифа ‘Умар даврига келиб динорнинг курси 12 дирҳамга кўтарилган.
Араб халифалиги таркибига кирган ҳудудлардаги солиқларни тайин этишда
майдон ўлчов бирлиги, вазн ва сиғим ўлчов бирликларидан фойдаланилар эди. Босиб
олинган ҳудудлардаги ўлчов бирликлари давлатнинг асосий эталонини ташкил этди.
Масалан, Миср аҳолиси ишлатадиган
ирдоб
,
қист
,
жариб
ва бошқа ўлчов
бирликлари
давлат миқёсида ишлатила бошланди. Шунингдек, арабларда қадимдан бошоқли
ўсимликлар ва сочилувчан жисмларни ўлчаш учун
мудд
,
со‘
,
махтум
,
қафиз
вазн ўлчов
бирликлари
васқ
,
дирҳам
,
мисқол
,
ратл
, ’
уққа
,
уқийа
,
хошимий
руб
‘,
қинтор
, майдон-ер
ўлчаш учун эса
дониқ
,
қийрот
,
фаддон
,
зиро
‘каби ўлчов бирликлари маълум эди.
Илк араб-ислом давлати ривожланиб бориш жараёнида иқтисодий масалаларда
динийлик ва дунёвийлик унсурлари бир-биридан аста-секин ажралиб чиқа бошлади.
Бунда янги давлат иқтисоди ва аппаратини тўлиқ тарзда шаклланишига бевосита ҳисса
қўшган ‘Умар ибн ал-Хаттобнинг иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлари
асосий туртки
бўлди. Халифа ‘Умар ибн ал-Хаттоб Муҳаммад пайғамбар давридаги солиқларнинг
турлари ва миқдорига бир қатор ўзгартиришлар киритди.
У илк даврда мусулмонлар учун
нотаниш бўлган савдо ва бож
‘ушр
ини давлат солиқ тизимида қўллай бошлади.
Жизйа
ва
харож
институтларининг аниқ объекти ва ҳажмини муайян даражага келтирди.
Арабистон ярим ороли учун номаълум бўлган
байт ал-мол
муассасаси ташкил этилиб,
аскарлар, давлат аппарати ходимлари, ишчи-хизматчиларга мояналар тайин этилди. Янги
шаклланаётган давлат аҳолисини ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида қариялар,
етимлар ва бошқа эътиборли шахсларга нафақалар белгиланди. Хулоса қилиб шуни айтиш
мумкинки, ‘Умар ибн ал-Хаттоб даврида олиб борилган солиқлар сиёсатидаги ислоҳотлар
натижасида давлатнинг иқтисодий равнақи Муҳаммад пайғамбар раҳбарлиги даври
кўринишидан тубдан фарқ қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: