Маърузалар матни тошкент 2010 й



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/36
Sana16.03.2023
Hajmi0,6 Mb.
#919802
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   36
Bog'liq
islom dini tarixi va falsafasi fani bojicha maruzalar matni

харож
солиғи ўрнига 
‘ушр
солиғи тўлаганлар. Лалмикор ва ариқлардан 
суғориладиган ерлардан тўлиқ ‘
ушр
, қудуқ, ҳовуз, мешларда суғориладиган ерлардан эса 
ярим ‘
ушр
олинган. Бу мисоллардан ‘Умар ибн ал-Хаттобнинг давлат ҳукми доирасини 
янги ҳудудларга кенгайтиришда солиқлар сиёсатидан унумли фойдалана олганлигини 
кўриш мумкин. Янги шаклланаётган солиқ тизимида мусулмон бўлмаган аҳолидан жон 
боши ҳисобида олинадиган 
жизйа
солиғи муҳим ўрин тутди. 
Ал-Жизйа
(ﺔﯾﺰﺠﻟا) институти 


Араб халифалиги ўтмишдошлари – Сосонийлар (224-651) ва Византия империялари 
давлат тизимида ҳам мавжуд бўлган. Бу империялар ҳудудида яшаган жоҳилийа даври 
араблари мазкур жон солиғини 
жолийа
деб атаганлар. Давлат намоёндалари бу солиқни 
йилига уч марта йиғиб олганлиги маълум. Шоҳан-шоҳ Хусрав Ануширвон (531-579) 
христианлар, йаҳудийларнинг баъзи тоифаларига бу солиқни жорий қилган. Аммо, бошқа 
динларга эътиқод қилувчилар орасидан зодагон хонадонлар вакиллари, волийлар, отлиқ 
аскарлар, ҳарам (ибодатхона) хизматчилари, судьялар, деҳқонларнинг раислари ва девон 
котиблари бу солиқдан озод этилганлар. 
Муҳаммад пайғамбар ва Абу Бакр даврида солиқлар миқдори муайян тарзда 
белгиланмаган эди. Босиб олинган ҳудудлардан олинадиган солиқларнинг миқдори ‘Умар 
ибн ал-Хаттоб ҳукумати томонидан ишлаб чиқила бошлади. Биринчи навбатда 
жизйа
солиғи тўловчилар уч тоифага бўлиндилар: 
1) бойлар – 48 дирҳам; 
2) ўртаҳоллар – 24 дирҳам; 
3) камбағаллар – 12 дирҳам. 
Биринчи тоифани юқори тушумга эга бўлган саррофлар, газлама сотувчилар, йирик 
савдогарлар, катта ер эгалари, табиблар, иккинчи тоифани эса ҳунармандлар, тикувчилар, 
бўёқчилар ва косиблар ташкил қилдилар. Учинчи тоифани кам даромадли аҳоли ташкил 
этди. 
Жизйа
солиғи ишга яроқсизлар, қариялар, ногиронлар, кўрлар, ақли ожизлар, 
роҳиблар, аёллар ва болалардан олинмаган. 
Жизйа
аҳолидан ҳар йилда бир марта ёки ҳар 
ойда қисман тўлаб бориш орқали йиғиб олинган. 
Жизйа
институтини шакллантиришда ‘Умар ибн ал-Хаттоб истило этилган 
ҳудудлардаги иқтисодий аҳволни ҳисобга олган. Шимолий Арабистон аҳолисининг Йаман 
аҳолисига нисбатан иқтисодий қудрати юқорилиги боис Ироқ ва Суриянинг бой 
табақалари 48 дирҳам ўрнига 50 дирҳамдан 
жизйа
тўлаганлар. 
Янги ривожланиб келаётган давлатнинг иқтисодий тизими шаклланишида «
Байт 
ал-мол
» (لﺎﻤﻟا ﺖﯿﺑ – давлат ғазнаси, пул ва бошқа қимматбаҳо буюмларни сақлаш учун 
омбор) нинг ташкил топиши асосий рол ўйнади. Бу муассасада даромад манбалари ва 
уларни қаерларга сарф этиш борасидаги маълумотлар сақланган. 
Байт ал-мол
га келадиган 
солиқларнинг ҳаммаси ҳам фақат пул шаклида бўлмай, балки натурал солиқлар – дон, 
қорамоллар, матолар ва қурол-аслаҳа турлари ҳам мавжуд эди. 
Абу Бакр даврида Мадина давлати тасарруфининг кенгая бошлаши ва 
ар-Ридда
ҳаракати орқали бошланган араб юришлари натижасида давлат ғазнасига келиб 
тушадиган солиқлар миқдори ошиб борди. Аввалига Абу Бакр давлат ғазнасини ўз уйида, 
кейинчалик Пайғамбар масжидида сақлади. Марказлашган Мадина давлати бошқаруви 


‘Умар ибн ал-Хаттоб қўлига ўтгач, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий шакли аввалги 
ҳолатини тубдан ўзгартирди. У забт этилган ҳудудларнинг давлат бошқарувидаги 
иқтисодий тизимларни ислом давлати амалиётига киритди. Шунингдек, ‘Умар ибн ал-
Хаттоб 
девонлар
тизимини эронийлардан ўзлаштиргач, бу 
девонларни
бир ерга 
бирлаштириш мақсадида 

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish