Маърузалар матни I. Психодиагностика предмети, мақсади


ПСИХОЛОГИК-ПЕДАГОГИК ДИАГНОСТИКАНИНГ



Download 5,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/126
Sana06.07.2022
Hajmi5,03 Mb.
#750771
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   126
Bog'liq
5b18edf0983d4

ПСИХОЛОГИК-ПЕДАГОГИК ДИАГНОСТИКАНИНГ 
ВАЗИФАЛАРИ ВА МАҚСАДЛАРИ 
Педагоглар, 
шу 
жумладан 
мухандис-педагогларнинг 
касбий 
махоратининг асосий компонентларидан бири ўқув-тарбия жараѐнини 
тўғри ва самарали бошқара олишидир. Бунинг учун педагог техник ва 
услубий билимларни пухта эгаллаганлиги етарли эмас. Педагог уз иши, 
фаолияти натижаларини таҳлил қилиши, ўқувчиларда қийинчилик 
тугдираѐтган сабабларни уз вақтида аниқлаши, бу қийинчиликларни 
ўқувчига индивидуал ѐндошиш жараѐнида бартараф қила олиши лозим. 
Шу сабабли ўқув-тарбия жараѐнини бошқаришни такомиллаштириш 
восита ва йўлларидан бири-илмий жиҳатдан асосланган психологик-
педагогик диагностикадир. Бугунги кунда психологик-педагогик 
диагностиканинг урни, аҳамияти қанчалик катта эканлигини хеч ким 


инъкор килмайди. Индивидуал ѐндошиш, ўқувчи ва талабаларнинг 
индивидуал хусусиятларини ўрганиш шарт эканлиги бир қанча давлат 
хужжатларида акс эттирилган. 
Психологик-педагогик 
диагностика- 
педагогика 
ва 
психология 
фанларининг оралигидаги соҳа бўлиб,ўқувчи шахсини, унинг индивидуал 
хусусиятлари, ривожланиш динамикаси ва уларга таъсир қилувчи 
омилларни ўрганади.
Хунар техника билим юртлари (ХТБЮ) ва Хунар коллежларида 
психологик-педагогик диагностиканинг мохияти ва йўналиши таълим-
тарбия жараѐни вазифаларидан келиб чикиб, амалий хусусият касб этади. 
Психологик-педагогик диагностика кўрсининг асосий вазифалари 
сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: 
а) талабаларни психологик-педагогик диагностиканинг назарий асослари, 
йўналишлари, босқичлари ва принциплари билан таништириш; 
б) диагностика қилишнинг турли методикаларини амалда қўллашга 
ўргатиш; 
в) ўқувчилар психологиясида, хулк-атворида юз берган салбий 
узгаришларни тузатиш, уларга ѐрдам бериш усуллари билан 
куроллантириш; 
Унинг мақсади- таълим ва тарбия жараѐнида шакллантирилаѐтган 
ўқувчининг 
индивидуал 
сифатларини, 
ривожлантирилиши 
ѐки 
шакллантирилиши 
лозим 
бўлган 
хусусиятларнинг 
мавжудлиги 
(бошлангич) даражаси ва ўқув жараѐнидаги узгаришлар динамикасини 
ўрганишдир. 
Юқоридигилардан 
келиб 
чиққан 
ҳолда, 
психологик-педагогик 
диагностика предмети сифатида авваломбор ўқувчининг таълим 
жараѐнида (масалан, билим даражаси) ва тарбия жараѐнида (характер 
хусусиятлари) шакллантириладиган сифатларини кўрсатиш мумкин. 
Бундан ташқири, педагог ўқув жараѐнининг самарадорлигига бевосита 
таъсир қилувчи объектив ва субъектив омиллар (ўқувчининг тафаккур 
хусусиятлари, хотираси, диққати), тарбия жараѐнида ҳисобга олиниши 
лозим бўлган хусусиятлари (хулк-атвор мотивлари, ўқувчининг 
эхтиѐжлари ва қизиқишлари)ни ўрганади. Бошқача қилиб айтганда, 
педагогнинг диагностик фаолияти ҳам кўп киррали ва узгарувчан 
характерга эгадир. 
Фан тарихга назар ташласак, 20-30 йилларда психология, педагогика ва 
бошқа 
фанлар 
соҳасида 
тупланган 
тажриба 
ва 
билимларни 
умумлаштириш, улардан таълим тарбия жараѐнида унумли фойдаланиш 
борасида катта ишлар амалга оширилган. Бу борада шу йилларда ―умумий 
ва универсал фан‖ сифатида ривожлантирила бошланган ―ПЕДОЛОГИЯ― 
―юлдўзларидан‖ П.П.Блонский, Л.С.Виготскийлар томонидан педагогик 
психодиагностика соҳасида амалга оширган ишлари, ишлаб чиқилган 
назарий билимлари ҳозирги кунда ҳам уз долзарблигини йўқотмаган. 
Аммо 1936 йилда педологиянинг каттик танкид қилиниши оқибатида 
педология ва педологик қарашлар бутунлай йўқка чиқарилди. Бу эса 


психология (аниқроги шу даврдаги ―Психотехника‖) ва педагогика 
фанларининг ҳам ривожланишга катта салбий таъсир кўрсатди. Факат 50-
60 йиллардагина психодиагностика, педагогик психодиагностика 
бирозгина жонланди. Аммо педагогикада, шу жумладан ҳозирги замон 
педагогикасида ҳам махсус равишда тестлар, суровлар утказилиши кам 
учрайдиган ҳол бўлиб, асосий тадқиқотлар психодиагностика соҳасида 
олиб борилганлиги маълум. Ҳозирги вақтда ҳам психодиагностик 
тадқиқотлар орасида педагогик диагностика ишлари кенг, етарли 
даражада, атрофлича ва чуқур олиб борилмокда. 
Собик СССРда ―педагогик диагностика‖ термини 50-60 йилларда 
А.С.Белкин томонидан турли журналлардаги маколаларда киритилди. 
Педагогик диагностиканинг атамалари ва методологияси у томонидан 
1979 йилда ―Ўқувчиларнинг педагогик каровсизлиги‖ номли ўқув 
қўлланмасида бетафсил баѐн қилинди (1). 
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 80 йилларгача ―Педагогик диагностика‖ 
атамаси асосан маколаларда, турли тезислар ѐки кам тиражли тупламларда 
учрайди. 80 йиллардан бошлаб эса, шу вақтгача педагогика ва психология 
фанларининг ҳамкорлик соҳаси сифатида шаклланиб, ривожланиб 
келаѐтган, кўпчилик алоҳида билим ва тажриба соҳаси, деб қарамаѐтган, 
бу соҳа энг долзарб соҳалардан бирига айланмокда. 
Бунинг исботи сифатида қуйидаги далилларни келтиришимиз мумкин: 
1987 йилда А.И.Кочетов таҳрири остида ―Мактабда педагогик 
диагностика‖, 1988 йилда Н.К.Голубевнинг ―Тарбия жараѐнини 
диагностика ва прогноз қилиш‖ асарлари босмадн чикди. 1990 йилда, 
Тошкентда К.З.Зариповнинг ―Укитувчилар малакасини оширишнинг 
узлуксиз тизимида педагогик диагностика‖, 1992 йилда, Екатеринбургда 
Е.А.Михайличевнинг ―Педагогик диагностиканинг назарий асослари‖ 
мавзусидаги докторлик ишлари химоя қилинди. 
Чет элларда бу соҳада олиб борилган ва рус тилига таржима қилиниб, 
узбек мутаҳассислари ҳам танишиш имкониятига эга бўлган ишлардан 
К.Ингенкампнинг 1991 йилда босмадан чиққан ―Педагогик диагностика‖ 
(муаллифнинг ѐзишича ―педагогик диагностика атамаси у томонидан 1968 
й. таклиф қилинган ва киритилган), ва Э.Стоунснинг ―Психопедагогика‖. 
Таълимнинг психологик назарияси ва амалиѐти‖ (1984), бир гуруҳ немис 
психодиагностлари томонидан тайѐрланган ―Психодиагностика: назария 
ва амалиѐт‖ (1986) каби асарларини кўрсатиш мумкин. 
Кейинги йилларда Узбекистон Республикасида билимларни баҳолашнинг 
рейтинг тизимига ўтиш, таълим жараѐнини такомиллаштириш, шу 
жумладан тест методининг билимларни баҳолаш усули сифатида кенг 
қўлланилиши, турли психологик методикаларга, айникса, ўқувчиларнинг 
ақлий ривожланиш даражасини ўрганишга бўлган қизиқиш ва 
эхтиѐжларнинг ошиши Республикамизда педагогик ва психологик-
педагогик диагностиканинг назарий ва амалий жиҳатдан ривожланишига 
катта туртки берди. Психологик-педагогик диагностика бугунги кунда 
мактаб, богча ва бошқа турли типдаги ўқув билим юртлари психологлари 


ва педагоглари олдида турган муҳим вазифалар, уларнинг реал 
эхтиѐжларидан келиб чиққан ҳолда шаклланмокда ва ривожланмокда. 
Психологик-педагогик диагностиканинг ривожланиб келаѐтган фан 
тармоги эканлигини, унинг амалий ва долзарблиги билан бир вақтда бу 
соҳанинг аниқ чегаралари, бошқа фанлардан фарқи ва ўзига хос 
хусусиятлари ҳозирча тулик таркиб топмаганлигини кўрсатиб ўтиш 
лозим. Шунинг учун биз психологик-педагогик диагностиканинг баъзи 
томонларигагина кискача тухталиб ўтишга ҳаракат қиламиз. 
Шундай томонлардан бири, шаклланиб келаѐтган фан соҳасининг асосий 
объектлари, қандай йўналишларда иш олиб борилишига тухталиб 
утмокчимиз.

Download 5,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish