Такрорлаш ва назорат учун саволлар:
Қандай ҳодисалар биргаликда бўлмаган, қайсилари эса бирга-ликда бўлган ҳодисалар деб аталади?
«А ҳодиса ўзидан кейин В ҳодисани келтириб чиқаради (эр-гаштиради)» деган ибора нимани билдиради ва у қандай белги-ланади?
Ҳодисаларнинг йиғиндиси деб нимага айтилади ва у қандай белгиланади?
Ҳодисаларнинг кўпайтмаси деб нимага айтилади ва у қандай белгиланади?
Қарама-қарши ҳодиса нима ва у қандай белгиланади?
Ҳодисаларнинг айирмаси деб нимага айтилади ва у қандай белгиланади?
Қандай ҳодисалар боғлиқмас, қайсилари эса боғлиқ ҳодисалар деб аталади?
Шартли эҳтимоллик нима ва унинг формуласи қандай?
3. Эҳтимолликларни қўшиш ва кўпайтириш теоремалари. Тўла эҳтимоллик ва Байес формулалари
А ва В ҳодисалар биргаликда бўлмасин ҳамда уларнинг эҳ-тимолликлари берилган бўлсин. Ё А, ё В ҳодисанинг рўй бериши, яъни бу ҳодисаларнинг йиғиндиси А+В нинг эҳтимоллигини қан-дай топиш мумкин? Бунга қуйидаги теорема жавоб беради.
3.1-теорема (биргаликда бўлмаган ҳодисаларнинг эҳти-молликларини қўшиш). Иккита биргаликда бўлмаган ҳодиса-лар йиғиндисининг эҳтимоллиги бу ҳодисалар эҳтимолликлари-нинг йиғиндисига тенг:
. (3.1)
Исбот. Қуйидаги белгилашларни киритамиз:
— элементар ҳодисаларнинг умумий сони;
— А ҳодисанинг рўй беришига қулайлик туғдирувчи эле-ментар ҳодисалар сони;
— В ҳодисанинг рўй беришига қулайлик туғдирувчи эле-ментар ҳодисалар сони.
Ё А, ё В ҳодисанинг рўй беришига қулайлик туғдирувчи эле-ментар ҳодисалар сони га тенг. Шунинг учун
бўлади.
ва эканлигини эътиборга олиб,
ни оламиз.
3.1-натижа. Бир нечта биргаликда бўлмаган ҳодисалар йи-ғиндисининг эҳтимоллиги бу ҳодисалар эҳтимолликларининг йи-ғиндисига тенг:
. (3.2)
1-мисол. Қутида 30 та шар бор, улардан 10 таси қизил, 5 та-си кўк ва 15 таси оқ. Рангли шар чиқишининг эҳтимоллиги то-пилсин.
Ечиш. Рангли шарнинг чиқиши ё қизил, ё кўк шарнинг чи-қишини билдиради.
Қизил шар чиқиши (А ҳодиса)нинг эҳтимоллиги га тенг. Кўк шар чиқиши (В ҳодиса)нинг эҳтимоллиги эса га тенг.
А ва В ҳодисалар биргаликда бўлмаган ҳодисалардир (бирор рангдаги шарнинг чиқиши бошқа рангдаги шарнинг чиқишини истисно қилади), шунинг учун қидирилаётган эҳтимоллик
бўлади.
Қарама-қарши ҳодисалар биргаликда муқаррар ҳодисани ташкил этгани учун 3.1-теоремадан
эканлиги келиб чиқади, шу сабабли
. (3.3)
2-мисол. Кун давомида ёғингарчилик бўлишининг эҳтимол-лиги га тенг. Кун очиқ бўлишининг эҳтимоллиги топил-син.
Ечиш. «Кун давомида ёғингарчилик бўлади» ва «Кун очиқ» ҳодисалари қарама-қарши ҳодисалардир, шунинг учун қидирила-ётган эҳтимоллик га тенг.
(2.1) формуладан қуйидаги теоремани оламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |