14-модда. Интервю муаллифлари.Интервю ёзувига бўлган муаллифлик ҳуқуқи ҳаммуаллифлар тариқасида интервю берган шахс билан интервю ўтказган ва уни ёзиб олган шахсга, башарти, улар ўртасидаги келишувда ўзгача ҳол назарда тутилган бўлмаса, тегишлидир.
Интервю ёзувини эълон қилиш, кўрсатиш ва эшиттиришга интервю берган шахснинг розилиги билангина йўл қўйилади.
15-модда. Асарлар яратилишини ташкил этувчи шахсларнинг ҳуқуқлари. Асарлар яратилишини ташкил этувчи шахслар (энциклопэдияларнинг нашрлари; фильмларнинг тайёрловчилари, продюсерлар ва шу кабилар) тегишли асарларнинг муаллифлари деб эътироф этилмайди. Бироқ ушбу Қонун ёки бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда, бундай шахслар ана шундай асарлардан фойдаланишда алоҳида ҳуқуқларга эга бўладилар.
Энциклопедиялардан, энциклопедик луғатлардан, илмий ишларнинг даврий ва давомли тўпламларидан, газеталар, журналлар ва бошқа даврий нашрлардан фойдаланишнинг алоҳида ҳуқуқлари уларнинг ноширларига тегишлидир. Бундай нашрдан ҳар қандай тарзда фойдаланилганда ҳам ношир ўз номини кўрсатишга ёки номи кўрсатилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Бундай нашрларга киритилган асарларнинг муаллифлари, башарти, асар яратишга доир шартномада ўзгача ҳол назарда тутилган бўлмаса, тўлиқ нашрдан қатъи назар, ўз асарларидан фойдаланишга бўлган алоҳида ҳуқуқларнни сақлаб қоладилар.
Аудиовизуал асар, шу жумладан, фильм яратиш хусусида шартнома тузиш, башарти, бундай шартномада ўзгача ҳол назарда тутилган бўлмаса, мазкур асар муаллифларининг асарини такрорлаш, уни тарқатиш, омма олдида ижро этиш, барчанинг эътиборига етказиш учун кабел орқали беришга, эфирга узатиш ёки асардан бошқа ҳар қандай тарзда оммавий фойдаланиш, фильм матнини субтитрлаш ва дубляж қилишга бўлган алоҳида ҳуқуқларининг асарни тайёрловчига ўтишига олиб келмайди. Мазкур ҳуқуқлар аудиовизуал асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддати давомида амал қилади.
Фильм тайёрловчиси бу асардан ҳар қандай тарзда фойдаланилганида ҳам ўз исми-шарифи ёки номини кўрсатишга ёхуд исми-шарифи ёки номи кўрсатилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Фильм омма олдида намойиш этилганида мусиқа асарининг муаллифи ўзининг мусиқа асари (матнли ёки матнсиз) омма олдида ижро этилганлиги учун олиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Фильм муаллифи ва фильмга бўлган мулк ҳуқуқини бошқа эгалари розилигисиз фильмнинг охирги вариантини (ёзувнинг асл нусхасини) йўк қилиб юборнш таъқиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |