8 -Мавзу: Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрининг таркиби
(2-соат)
Режа:
1. Бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби
2. Бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш турлари
3. Кўчмас мулкка ҳуқуқ турлари
Таянч сўз ва иборалар: Давлат руйхатига олиш, бино ва иншоотларни бахолаш, умрбод меросий эгалик.
Ўтказилиш тартиби, мохияти ва мазмунига караб бино ва иншоотлар давлат кадастри маълум таркибга ва турларга булинади. Умумун бундай кадастрни юритиш топографо-геодезик, картографик, геологик, меъморий ижтимоий - иктисодий йуналишларда текшириш хамда кидирувлар олиб бориш, бино ва иншоотларни хисобга олиш, уларни техник ва бозор муносабатлари нуктаи назаридан бахолаш шунингдек фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларни бино ва иншоотларга булган хукукларини давлат руйхатига олиш билан таъминланади.
Юкорида кайд килинганлардан келиб чиккан холда бино ва иншоотлар давлат кадастри куйидаги таркибий кисмлардан иборат:
бино ва иншоотларга, ерга булган хукукларни давлат руйхатига олиш;
бино ва иншоотларни микдорий ва сифат хисобларини юритиш;
бино ва иншоотларни бахолаш;
бино ва иншоотлар кадастри маълумотларини туплаш, бир тизимга келтириш, кайта ишлаш ва янгилаб туриит.
Бино ва иншоотларга булган хукукларни давлат руйхатига олиш улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда амалга оширилади. Шу сабабли хам руйхатга олиш тадбири бутун бир яхлит кучмас мулк буйича амалга оширилади (ер участкаси ва унда жойдашаган бино - иншоот, биргаликда).
Кучмас мулкка хукук- бу барча чеклашлар билан биргаликда Фукаролик кодексига биноан кучмас мулкка хукуклар тупламидир. Кучмас мулклар билан катор операциялар утказилиши мумкин. Одатда, кучмас мулклар билан операциялар деганда шундай бир харакатлар тушуниладики, ушбулар ёрдамида кучмас мулкка хукуклар урнатилади, узгартирилади, бошка шахсга берилади ёки тухтатилади. Бундай операциялар Узбекистон Республикасида бугунги кунда мавжуд булган, харакатдаги коуонлар ва конун ости меъёрий хужжатларга мос амалга оширилиши зарур. Фукаролик кодекси ва Узбекистон Республикасининг конунлари кучмас мулкларга асосий типлардаги куйидаги хукукларни белгиайди
Мулкчилик хукуки деганда юридик ёки жисмоний шахсларни кучмас мулкка эгалик килиш, фойдаланиш ва тасарруф килиш (мерос, совга , харажатлар, давлат томонидан хукук мухофазаси) тушинилади.
Йирик шахарларда купинча ижара максадга мувофикдир. У ердан ва бино ва иншоотлардан фойдаланишнинг асосий шакли хисобланади. Бундай хукук шахарнинг тарихий ва маданий максадларга мулжалланган ерларида узини оклаган.
Умрбод меросий эгалик хукуки шундан иборатки, бу хукук эгаси бино- иншоотлар курилиши, ер участкасини ижарага бериши мумкин, лекин ер давлат мулки булганлиги сабабли уни сотиши, гаровга куйиши, совга қилиши мумкин эмас
юкоридаги барча хукуклар давлат руйхатига олиниши зарур.
Бино ва иншоотларни хиосби - бинолар ва иншоотларнинг микдолари, холатлари ва сифати буйича тулик маълумотларни олиш, кайта ишлаш, маълум бир тизим ва тартибга солиш хамда саклаш буйича мажмуали тадбирдир. Бино ва иншоотларни микдор жихатидан хисоб -китоб килиш уларни ахоли пункитининг маълум бир худудий бирикмалари, идоравий мансубликлари, биноларнинг функционал мохиятлари буйича таксимланиши хакидаги маълумотларни уз ичига олади.
Бино ва иншоотларни сифат жихатидан хисоб килишнинг асосий вазифаси - бино ва иншоотларни курилиш материаллари, капиталлиги, моддий ва маънавий эскириши нуктаи назарлардан объектларга сифат тавсифномасини беришдан ибоартдир.
Кучмас мулкларни бахолаш- бу бугунги бозор муносабатлари шароитларидан келиб чиккан холда кучмас мулк бозори катнашчилари томонидан мавжуд тамойиллар асосида бино ва иншоотларни иктисодий кийматини аниклашдан иборат. Бино ва иншоотларни бахолаш 2 куринишга эга булиши мумкин: техник жихатдан бахолаш (курилишаг сарфланган моддий, мехнат ва молиявийресурсларни хисобга олган холда) ва бозор нуктаи назардан бахолаш. Биринчи куринишадаги бахолаш маълум курсаткичларга ва кийматларга асосланади. Бундай бахолаш натижалари сугурталаш, солик, инвестиция, гаровга куйиш каби масалаларни хал килишда кулланилади. Албатта, бундай бахолаш натижалари ушбу бино ёки иншоотни бозорга тортишда уни бошлангич кийматини белгилашга хам мухим асос булади.
Бино ва иншоотларни бозор нуктаи назаридан бахолашда уни назарий асослари булиб кучмас мулк бозаори катнашчиларини жахон амалиёти жараёнида ишлаб чикилган бахолаш тамойиллари (талаб ва таклиф, узгариш, ракобат, урнини эгаллаш, чегараланган махсулдорлик, анча яхши ва анча жадал фойдаланиш, мослик, кутиш) нинг соддалаштирилган тамойиллари хисобланади.
Бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш давлат ер кадастрини юритиш сингари маълум бир тамойилларга асосланади. Бундай тамойилларга куйидагиларни киритиш мумкин:
Марказлашагн рахбарлик;
Кадастр маълумотларини кайта ишлаш ва такдим этишнинг бирлиги;
Кадастр маълумотларини объективлиги, тулалиги ва хакконийлиги;
Кадастр тизимини ер кадастри асосида шаклланиши;
Маълумотларни тулдириш ва янгиланиб туришини узлуксизлилиги ва хак.
Ушбу тамойиллар бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш, унинг натижаларидан халк хужалиги масалаларини ижобий хал килишда фойдаланиш, шунингдек бу кадастр билан чамбарчас боглик булган бошка кадастрларни яратилишида мухим асос булиб хизмат киладилар.
Утказилиш мазмуни ва тартибига караб бино ва иншоотлар кадастри асосан икки турга булинади: бирламчи (асосий) ва жорий (кундалик).
Асосий кадастрнинг вазифаси - бино ва иншоотларнинг хукукий хужалик, иктисодий ва сифат холатлари тугрисидаги маълумотларни бирламчи сифатида олиш ва уларни ягона тарзда кабул вилинган кадастр хужжатларида акс эттиришдан иборатдир.
Кайд килиш зарурки, бино ва иншоотлар кадастри маълумотлари, жумладан ушбу объектлар таркиби, микдори хамда эгалари доимо узгариб туради. Ушбу кадастр маълумотларини доимий равишда давр талаби даражасида ушлаб туриш максадида ушбу узгаришларни уз вактида аникдаш хамда зарурий кадастр хужжатларида акс эттириб бориш зарур булади. Бунинг учун жорий кадастр ишлари юритилади.
Жори кадастрнинг вазифаси асосий кадастр утказилгандан сунг бино ва иншоотлар кадастри хужжатларига туширишдан иборатдир. Бундан ташкари, бошлангич ёзувлардаги хатоларни тузатиши ва замон талабларига мос кушимча маълумотларни хам киритиши жорий кадастрнинг вазифасига киради. Бошкача килиб айтганда, жорий кадастр бино ва иншоотлар кадастри маълумотларини бугунги куннинг талаби даражасида булишини таъминлайди.
Асосий ва жорий кадастр бири - бирига боглик булган бино ва иншоотлар кадастрининг боскичлариди. Асосий кадастр жорий кадастрни юритишга замин яратади. Жорий кадастр асосий кадастр маълумотларини янгилагани ва тулдиргани холда бинолар ва иншоотлар, шунингдек улар эгаллаган ер майдонлари тугрисидаги маълумотларни тизими тарзда, шу куннинг талаби ва даражасида ушлаб туради. Шу сабабли хам жорий кадастр ишлари асосий кадастр ишлари бажарилгандан сунг бирданига ташкил этилиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |