Маъруза режаси



Download 22,08 Kb.
bet1/3
Sana22.02.2022
Hajmi22,08 Kb.
#107506
  1   2   3
Bog'liq
МАЪРУЗА 1


МАЪРУЗА 1
Маъруза режаси :
1.1. “Халқаро аудит” фани ва унинг аҳамияти
1.2. “Халқаро аудит” фанининг предмети ва объектлари
1.3. “Халқаро аудит” фанининг методи ва унда кулланиладиган усуллар
1.4. “Халқаро аудит” фанининг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги
1.1. “Халқаро аудит” фани ва унинг аҳамияти
Республикамиздаги бозор иқтисодиётига ўтиш тамойиллари ва унинг кейинги босқичларида устивор йўналишларнинг белгиланиши, айниқса ижтимоий-сиёсий ҳаётни, жумладан, иқтисодиётни эркинлаштириш мулкдорлар синфини ташкил қилишдан келиб чиққан ҳолда бир қанча янги малакали мутахассисларга, назарий ва амалий курсларга, фанларга эҳтиёж туғилади. Шулардан энг муҳими аудит фани ва аудиторлик касбидир. Ушбу соҳада ғарб мамлакатларида катта тажриба тўпланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий таьлимнинг бакалавриат босқичида «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» таълим йўналиши бўйича таҳсил олган талабалар махсус мутахассислик фани сифатида «Аудит» фанини чуқур ўрганадилар. Жумладан, «аудит», унинг вужудга келиши, тарихий ривожланиш босқичлари, ҳозирги ҳолати, аудит хизмати бозорини шаклланиши, унга бўлган талаб ва эҳтиёж масалалари кенг ўрганилган ва талабалар керакли бўлган билим ва кўникмаларга эга бўлганлар.
Олий таьлимнинг иккинчи - магистратура босқичида эса «Аудит» (ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, реал сектор буйича ) таҳсил олаётган магистрлар «Халқаро аудит» фанини ўрганадилар. Ушбу фаннинг мақсади бўлиб магистрларга халқаро аудит, унинг таркиби ва моделлари, халқаро аудиторлик фаолиятининг ривожланиш тенденциялари ва қатор мамлакатлар илғор тажрибалари доирасида билим, кўникма ва малакани шакллантиришдан иборатдир.
ХХ асрда халқаро миқёсда турли давлатлар иқтисодиётини молиявий тизими ривожланиши уларнинг мулкларини купайишига кўмаклашишдаги кийинчиликлар халқаро бизнес тизимини мавжуд эмаслиги деб қаралади.
Иқтисодиётни ва молияни халқаро миқёсда интеграциялашуви ва глобаллашуви мулкларни кўпайтириш имкониятларини яратди. Жаҳон амалиётида бухгалтерия ҳисобини – молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини (МҲХС) ҳамкорлик тили, бизнес ва ишбилармонлик калити деб тан олинса уларнинг назорат тили эса – халқаро аудит стандартлари (ХАС) бўлиб ҳисобланади. Шу сабабли халқаро стандартларни ўрганиш, сифатли ўтказилган аудитларнинг кўпайишига ва жамоатчилик орасида аудитор касби нуфузининг ортишига кўмаклашади.
Ўзбекистонда аудиторлик фаолиятини ривожлантиришда хорижий давлатларнинг халқаро аудиторлик стандартларини ўрганиш ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Халқаро стандартларнинг миллий стандартлар билан боғлиқлиги, халқаро аудит тизими ва унинг моделлари ўрганилади. Ушбу фанни ўқитиш магистрантларга халқаро аудиторлик фаолиятининг ривожланиш тенденциялари ва жаҳон мамлакатларидаги илғор тажрибани ўрганиш имкониятини туғдиради.

Download 22,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish