1.3. Халқаро аудит фанининг методи ва унда қўлланиладиган усуллар
Халқаро аудитнинг ўзига хос усуллари ва услубияти мавжуд. Бу усуллар халқаро аудитнинг хусусиятидан келиб чиқади. Халқаро аудит услубининг асосий мантиқий мулоҳаза илм фан ютуқлари ҳўжалик жараёнининг ўзгарувчанлиги ётади. Корхоналар фаолиятидаги операциялар туфайли маблағлар бир шаклдан бошқа шаклга ўзгариб туради.
Аудит жараёнида иқтисодиётимизга хос бўлган ҳамда халқаро амалиётда кенг фойдаланиладиган усуллар қўлланилади. Аудитор аудит усулларини мустақил равишда белгилайди ва қўллайди. Ушбу усуллар таркиби халқаро аудитнинг предмети, мақсади ва вазифаларига бевосита боғлиқдир.
Ҳозирги вақтда халқаро аудит фанининг назарияси ва амалиётида унинг қуйидаги усуллари кенг қўлланилади:
Илмий билишнинг хамма фанлар билан умумий бўлган усулларига: анализ, синтез, индукция ва дедукция, абстрактлаш, аналогия, моделлаштириш ва системали ёндашув усуллари киради.
Тажриба шуни кўрсатадики, махсус фанларини ўқитиш методикаси фанини ўрганишда анализ, синтез, индукция ва дедукция усуллари энг кўп қўлланилади.
Анализ (юнон.) ажратиш, синтез бирлаштириш маъносини англатади.
Кишилар дунёни билиш жараёнида ишлатадиган, ўзаро богланган текшириш усули. Анализ фикран ёки амалда нарса ва ходисани таркибий булакларга булиш, синтез эса мазкур булакларни фикран ёки амалда бир бутун қилиб бирлаштириш, нарсани яхлит холда тадқиқ этишдир. Инсон атрофини ўраб турган ва хилма хил хусусиятларга эга булган объектив борлик мураккаб ва шу билан бирга тайин нарса ва ходисалардан иборат. Уларни билиш ва ўрганиш учун таркибий қисмларга ажратиш, яъни анализ(тахлил) этиш лозим. Лекин ушбу усул ёрдамидагина уларни тўла билиш мумкин эмас, бинобарин уни синтез билан тулдириш зарур. Синтез анализ натижаларига таянган холда нарса ёки ходисани бир бутун қилиб бирлаштиради. Анализ ва синтез ўзаро боғлиқ бўлиб, анализсиз синтез чуқур билим бермайди, айни вақтда синтез воситасида якунланмаган анализ хам етарли эмас.
Маълумдан номаълумга томон фикр харакатини ақлий хулосанинг шакли ҳисобланган индукция ва дедукция усуллари белгилайди.
Индукция (лот induktio- тўғрилаш, тартибга келтириш) айрим фикрларни умумий хулосалар чиқаришдда ва мантиқий тадқиқотларга қўлланиладиган мухокама усули. Хусусийликни ўрганиб умумийлик билиб олинади. Умумийлик предмет ва ходисалар билан узвий алоқада булади. Умумийликнинг энг мухим томонларидан бири индуктив хулоса чиқаришдир. Индукцияни ўрганиш фанда қадимдан хинд юнон мантиқшунослигида Лао сизи мактабида бошланган. Индукция тўлиқ, тўлиқ булмаган ва илмий хулоса чиқаришга булинади. Тўлиқ индуктив хулоса чиқариш бирор нарсани синчиклаб ўрганиш ва тахлил қилиш асосида амалга оширилади. Тўлиқ булмаган индукцияда аниқ фактлар асосида ноаниқ фактлар келтирилиб чиқарилади ва натижада онг бойитилади. Индукциянинг олий шакли бу илмий индукциядир. Илмий индукция асосида нарсаларнинг сабабий боғланишини текшириш услуби ётади. Хар қандай индуктив хулоса чиқариш асосини борлиқ, нарса ташкил қилади. Бу услуб дунёни илмий билишда мухим рўл ўйнайди. Шунинг учун обектив хақиқатни билишда индукция доим дедукция билан мустахкам алоқада бўлади.
Дедукция (лот. deductio хулоса чиқариш)- мантиқ қоидаларига кўра хулоса чиқариш. Дастлаб формал мантиқда умумийликдан хусусийлик, айримлик томон мухокама юритиш дедукция деб юритилган.Масалан. Барча металлар электр ўтказувчандир (умумий) ва ,,Мис - метал “ деган хусусий янги хукм (хулоса) чиқарилади. Индуксиянинг қарама қаршиси. Хозирги замон фанида дедукция термини кенг маьнода қулланилиб, муайян хукмдан мантиқ қонунлари асосида хулоса чиқариш тушунилади. Агар асос қилиб олинган хукм хақиқий ва дедукция қонунларига риоя қилинган бўлса, ундан чиқариладиган хулоса хам хақиқий булади. Дедукция исботнинг асосий воситасидир. Шунинг учун фандаги назариялар дедуктив метод натижасида яратилади. Одатда, дедуктив метод маьлум соҳада фактик материаллар тўплангандан сўнг, уларни чуқур ўрганиш тизимга солиш ва бошқа мақсадларда қўлланилади.
1.4. “Халқаро аудит” фанининг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги
“Халқаро аудит” фани “Амалий аудит”, “Ички аудит”, “Молиявий ҳисобот аудити” ва “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари” фанлари билан бевосита боғлиқ. “Халқаро аудит” фанида ички аудит ва молиявий ҳисобот аудитининг хорижий тажрибалари ўрганилса, амалий аудитда қўлланиладиган аудитнинг миллий стандартларини халқаро стандартлар билан таққослаш имконияти тугилади. Бундан ташқари “Халқаро аудит” фани молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида тузилган молиявий ҳисоботларни текшириш услубиятини ҳам ёритиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |