Маъруза: Оптик нурланиш фотобиологик таъсирлари. Режа Оптик нурланиш Фотобиологик нурланиш



Download 496,31 Kb.
bet2/6
Sana22.02.2022
Hajmi496,31 Kb.
#89887
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 маруза

Водород атомини тузилиши
Амалиётда кўринувчи нурлар спектри шартли 8 хил рангга бўлинган. Буларнинг тахминий чегаралари 2.1-жадвалда келтирилган.

Тўлкин узунлиги,
нм

Ранг

Тўлкин узунлиги, нм

Ранг

380-450

Бинафша

550-575

Сарик-яшил

450-480

Кўк

575-585

Сарик

480-510

Хаворанг

585-620

Тўк сарик

510-550

Яшил

620-760

Кизил

Рангларнинг тўлқин узунликлари чегараси.
315 нм дан 280 нм гача бўлган УБ нурлар В қисмни ташкил килади. Бу нурлар хайвон организмига кучли фойдали таъсир кўрсатадилар. Уларнинг таъсирида Д провитаминлари кучли фаол таъсир этувчи Д витаминларига айланади.
280 нм дан 200 нм гача булган УБ нурлар С қисмини ташкил қилади. Бу нурлар кучли бактерицид таъсирчанлиги билан ажралиб турадилар. Бу нурлар хаво, сув, идиш-товокларни стерилизация килиш хамда люминесцент лампаларнинг люминафорларини жонлаштириш учун ишлатилади.
Тулкин узунлиги 200 нм дан кичик булган УБ нурлари хавода кучли ютиладилар, шунинг учун бундай нурлар вакуум УБ нурлари деган номни олдилар.
Хозирги вактда инфракизил нурларнинг аник булинган чегаралари йук. Улар уч кисмдан иборат булиб, биринчиси А-кисм (760…1400нм), иккинчиси В-кисм (1400… 3000 нм), учинчиси С- кисми (3·103… 106нм) ташкил этади.
Нурларнинг бошқа турдаги энергияга айланиши оптик нурларнинг истеъмолчиларида содир бўлади. Хар қандай жисм қандай агрегат холатида бўлиши ва келиб чиқишидан қатъий назар оптик нурлар энергиясини ютиб бошқа турдаги энергияга айлантириш хусусиятига эга бўлсалар, булар оптик нурларни истеъмолчилари деб айтилади. Бошқа турдаги энергияга айланишнинг биринчи жараёнида истеъмолчи унга тушаётган фотон энергиясини ютади. Бу жараён миқдор жихатдан ютиш коэффициенти « » билан бахоланади. Ютуш коэффициенти деб истеъмолчининг ютган нурлар энергиясини умумий тушаётган энергия нисбатига айтилади.
Энергияни сақлаш қонуни бўйича оптик нурларни бошқа турдаги энергияга айланиш жараёнини умумий кўринишда қуйидаги тенглама билан ифодалаш мумкин:
бунда - маълум dt вақтида ютилган оптик нурлар энергияси Дж;
- истеъмолчининг нурлар ютиш коэффиценти;
Ф (t) – истеъмолчига тушаётган нурлар оқими, Вт;
Wc – самарали энергия, Дж
Wй – йўқотиш энергияси, Дж
Wc ва Wй катталиклар хақида аниқ тассавур хосил қилиш учун айрим аниқлар киритилиши талаб этилади. Оптик нурлар энергияси хар хил бошқа турдаги энергияларга айланиши мумкин: иссиқлик, электр, кимёвий боғлаш энергияси ва х.к.з.
Оптик нурланиш энергиясини одамга, хайвонларга, ўсимликларга, микроорганизмларга ва бошқа истеъмолчиларга таъсири фотобиологик таъсир дейилади. Хозирги вақтда қуйидаги фотобиологик таъсир турлари мавжуд:
1. Ёруғлик таъсири – бу таъсир натижасида одамлар, хайвонлар, кўриш орқали атроф мухитда аниқ харакатда бўладилар.
2. Фотосинтез таъсир – шундан иборатки, кўринувчи ва узун тўлқинли УБ нурлари ўсимликларга таъсир қилганда ундаги минерал моддалардан органик моддалар синтез қилинади.
3. Даврий фото таъсир – кундузги ёруғлик етишмаган жойларда ёритилганлик талаб даражасида берилганда ўсимликларда, молларда, паррандаларда ривожланишни ижобий ўзгариши кузатилади.
4. Оптик нурланишнинг терапевтик (эритема, антирахит) таъсири – одамларни, хайвонларни, паррандаларни маълум бир нормада УБ, кўринувчи, ИК нурлар билан нурлатилганда уларда моддалар алмашуви яхшиланади хамда организмни касалликларга қаршилиги кучаяди.
5. Бактерицид таъсир – УБ нурлар кўринадиган хамда ИК нурлар билан куп миқдорда нурлантириш оқибатида бактериялар, усимликлар, хашоратлар халок булади.
6. Оптик нурланишнинг мутаген таъсири – шундан иборатки, агар хайвонлар ва ўсимликларга УБ нурлар билан узоқ таъсир этилса наслий ўзгаришларга олиб келади, буларни янги хусусиятли усимликлар ва организмлар яратишда ишлатиш мумкин.

Download 496,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish