Маъруза: Оптик нурланиш фотобиологик таъсирлари.
Режа - Оптик нурланиш
- Фотобиологик нурланиш
- Фотобиологик нурланишларнинг таъсири
Нурланиш деб энергияни нур чиқарувчи жисмдан ютулувчига узатилишига айтилади. Физикавий таъриф билан айтилганда оптик нурлар электромагнит тўлқинларидир. Атрофимиздаги хар қандай жисмлар харорати абсолют нолдан юқори бўлганда электромагнит тўлқинларни тарқатади. Бу жараён ўзида йиғилган энергияларни тарқатиш даврида давом этади. Электромагнит тўлқинларининг умумий спектрида оптик нурларнинг қисми жуда кичикдир
Электромагнит майдон тўлқинлари ва уларнинг умумий спектри.
Юқоридаги расмдан кўриниб турибдики, тўлқин узунлиги 1 нм дан 1 мм гача бўлган қисми бу оптик нурлардир. Тўлқин узунлиги 1 нм дан 380 нм гача қисми ультрабинафша нурларни, 380 нм дан 760 нм гача қисми кўринувчи нурларни, 760 нм 1 мм гача қисми инфрақизил нурларни ташкил этади. Келтирилган рақамлардан кўриниб турибдики, кўринувчи нурлар оптик нурларнинг жуда кичик қисмини ташкил этади.
Лекин шуни таъкидлаб ўтиш керакки, бу кўринувчи нурлар инсоннинг хаёт фаолиятида жуда катта роль ўйнайди, яъни борлиқда турган жойини аниқлайди, харакатда бўлади, рангларни фарқлайди, технологик жараёнларда иштирок этади. Инсоният учун керакли бўлган ўсимлик ва хайвонот оламидан олинадиган ейиш махсулотлари, энергетика ресурслари (кўмир, нефть, газ ва х.кз.) булар хаммаси кўринувчи қуёш нурларининг таъсирини махсулидир. Расмнинг пастки қисмида қуёш нурларининг эгри чизиқлари ва унинг кўринувчи қисми кўрсатилган.
Бизни ўраб турган борлиқда оптик нурлар майдони доимо мавжуд бўлиб, бу майдонни таъсири нурларнинг энергиясига боғлиқдир. Энергия қиймати W тўлқин узунлигига боғлиқ бўлиб, у қуйидаги формула билан аниқланади:
бунда: - планк доимийси, 6,62·10-34 Дж· сек;
с – ёруғлик тезлиги, 3 · 1010 см· сек-1;
- тўлқин узунлиги, нм
(1.1)
Ёруғлик тезлиги эканлигини инобатга олиб,
формулани қуйидагича ёзиш мумкин:
(1.2)
бунда, v - нур частотаси, гц.
Амалиётда кўпроқ оптик нурларнинг қиймати нурлар оқими F ёки нурлар қуввати билан аниқланади ва Вт билан ўлчанади.
Электроннинг ядродан ажралиш жараёни энергияни сарфланишини талаб килади, аксинча электронни ядрога якинлашиши ортикча энергияни ажралишига олиб келади. Нейтрал заррачаларга ташкаридан маълум микдордаги энергия олиб келинганда улар уни ютиб ўзларини энергия захирасини оширадилар. Бундай заррачалар жонлантирилган дейилади. Бундай заррачалар одатдаги шароитда узок вакт жонлантирилган холатда бўлолмайдилар
Ядродан узоклашган жонлантирилган электронлар маълум қисқа вактдан сўнг яна ўзларининг турғун орбиталарига қайтадилар. Бу даврда заррачалар ортикча энергияни нурланиш кўринишида чиқарадилар. Жонлантирилган заррачалардан энергия факат аник порцияларда ажралиб чикади.
Do'stlaringiz bilan baham: |