Маъруза мавзу: Одам органлар системасининг онто



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/39
Sana29.04.2022
Hajmi1,43 Mb.
#593070
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   39
Bog'liq
13-маъруза Органлар системаси Онто-филогенези

парда
,
тоғайли ва 
суякли 
даври.
Тугарак оғизлилар
да мия қутиси бутунлай мембранали, 
олдинги қисм, сигментларга бўлинмаган. Тоғайли балиқларни мия қутиси 
деярли тўлиқ тоғайдан иборат: олдинги, бирламчи сегментларга бўлинган 
ўрта ва орқа қисмларни ўз ичига олади. 
Суякли балиқлар
ва бошқа умурт- 
қалиларда мия қутиси, уни асос соҳасида(асосий, понасимон,ғалвирсимон) 
тоғайни суяклашиши жараёни ҳисобига ва уни юқори қисмида(тепа, пешо- 


на, бурун суяклари) қопловчи суякларни ҳосил бўлиши ҳисобига, суякли 
бўлиб боради.
Прогрессив эволюция жараёнида мия қутиси суяклари олигомеризацияни 
бошидан кечиради. Буни, мия қутисини кўп соҳалари суякка айланиб бўл- 
ганидан сўнгина бир бири билан чоклар ёрдамида бирикишидан билишимиз 
мумкин. Мия қутиси билан боғлиқ бўлган кўпгина аномалиялар бундан 
далолат беради. Бундай аномалиялар мияни нормал функциясига салбий 
таъсир кўрстмайди. Шунинг учун улар, инсон ўлимидан кейин тасодифан 
аниқланади. 
Қўл – оёқ скелети 
Умуртқлиларда жуфт бўлган ва жуфт бўлмаган 
ўсимталар ажралиб туради. Жуфт бўлмаган тана ўсимталари(орқа, дум, аналь 
сузгич қанотлар) бошсуяксизларда, балиқларда ва кам даражада думли 
мафибияларда, асо- сий ҳаракатланиш аъзолари бўлиб ҳисобланади. 
Балиқларда кўкрак сузгич қаноти ва қорин сузгич қаноти сифатида дастлабки 
жуфт ҳаракатланиш аъзоси юзага келади ва улар кейинчалик қуруқликда 
яшайдиган тўрт оёқли умуртқалиларнинг жуфт оёқларига асос бўлиб хизмат 
қилади.
Бош скелетсизларни (балиқларни личинкаларида ҳам) қорин томонида, 
танасини икки ён томони бўйлаб, 
метаплевраль бўрмалар
деб номланади- 
ган тери бурмалари тортилган бўлади. Улар на скелет, на мускулларга эга 
бўлиб, пассив рол уйнайди, тана ҳолатини стабил ушлаб туради, қоринни 
таянч юзасини оширади ва сувли муҳитда ҳаракатланишини енгиллаштира- 
ди. Эҳтимол, балиқларнинг фаол ҳаёт кечиришга ўтган қадимги аждодлари- 
да, бундай тери бурмалари, келиб чиқиши бўйича сомитлар билан боғлан- 
ган ва шунинг учун метамер жойлашган мускул элементлари ва тоғай ёйлари 
пайдо бўлгандир. Бундай бурмалар, ҳаракатлана олиш хусусиятига эга 
бўлиши билан, чуқур жойларда рул вазифасини ўташи мумкин. Аммо, тана 
ҳолатини ўзгартириш учун, оғирлик марказидан энг узоқда бўлган, ол- динги 


ва орқа қисмлари, каттароқ аҳамиятга эга бўлади. Шунинг учун, улар- нинг 
эволюцияси четки қисмларни интенсификацияси билан, марказий қисмларни 
эса кучсизланиб бориши билан борган. Натижада, бурмаларни олдинги 
қисмларидан кўкрак сузгич қаноти, орқа қисмларидан эса – қорин сузгич 
қанотлари ривожланган.
Умуртқалиларда сузгич қанотларининг ривожланиши. 
Тоғайли ёйларни асослари қўшилиши ҳисобига, елка ва чаноқ камарлари 
юзага келди. Уларнинг дистал қисмлари қўл-оёқни эркин суякларига диф- 
ференцирланди. Балиқларнинг жуфт кўкрак ва қорин сузгич қанотлари 
ҳаракат аъзоларидир. Жуфт сузгич қанотлари филогенетик жиҳатидан янги 
бўлган тузилмалардир. Кўқрак сузгич қанотлари елка камари орқали умур- 
тқа поғонасига, қорин сузгич қанотлари эса чаноқ камарига бирикади. 
Аксарият кўпчилик балиқлар сузгичи уларда таянч вазифасини эмас, балки 
ҳаракат вазифасини бажаради, сузиш вақтида йўналишни ўзгартириш учун 
хизмат қилади. Лекин панжа қанотли балиқлардаги сузгич таянч вазифа- 
сини ҳам ўтайди. Уларнинг жуфт сузгичларида елка, билак, панжа суяклари 
ривожланади. Эволюцион тараққиёт давомида қуруқликда яшовчи умуртқа- 
лиларнинг қўл-оёқ скелет суяклари умумий тузилишга эга бўлиб, муайян 
умумий ва хусусий ўзгаришларга учраган. Мана шу ўзгаришлар уларнинг 
қуруқликдаги хилма-хил шароитларга мослашишини таъминлайди.
Амфибияларнинг аждодлари бўлмиш панжа қанотли балиқлардаги 
сузгичлар таянч вазифасини ўтаган. Балиқлар эволюциясида сузгичларни 


ташкил этувчи суякчалар бирикиб яхлитлашади. Бунинг натижасида сузгич 
бирмунча ҳаракатчан бўғимлар ҳосил қилади ва уларнинг ҳаракат турлари 
мураккаблашади. Умуртқали ҳайвонларга хос бўлган беш панжалик, асосан 
панжа қанотли балиқлар сузгичидаги кўпчилик майда суякларни қўшилиб, 
яхлитланиб ва уларнинг ҳаракатчан бирлашишидан бошланади. Асосий ўз- 
гариш скелетнинг дистал қисмида рўй берган.Қадимий умуртқалиларнинг 
тубан вакиллари 7 та панжали бўлганлар. Қуруқликка чиқиш муносабати 
билаи четки панжалар редукцияланган. Шу билан бирга қуруқликда яшов- 
чиларда проксимал қисмидаги суяклар - елка, билак, суяклари узунлашади, 
дистал қисм суяклари калталашади. Замонавий амфибияларда бармоқлари 
сони бештага тенг ёки тўрттагача бўлган олигомеризацияси содир бўл- 
моқда. Эволюция давомида оёқларни жойлашиши ҳам ўзгариб борган. 
Агарда балиқларда кўкрак сузги қанотлари, биринчи умуртқа чегарасида 
жойла- шиб, ён томонган йўналган бўлса, қуруқликда яшовчи 
умуртқалиларда атроф муҳитга мослаша бориши туфайли, бўйин ва бош 
пайдо бўлиб, уни ҳаракатчанлиги ошиб борган.
Рептилияларнинг оёқлари 
 
худди амфибия- ларникидек беш бармоқли типда 
тузилган, 
лекин баъзи вакилларда, маса- лан илонларда оёқлар 
редукцияланиб кетган, қушларнинг олдинги оёқлари учишга мослашган 
қанотларга айланган. Орқа оёқ скелетида йирик катта болдир суяги ва кичик 
қолдиқ шаклидаги болдир суяги бор. Улар кафт олди ва кафт суяклари билан 
бирлашади. Сут эмизувчиларнинг қўл-оёқ скелети- нинг тузилиши барча 
қуруқликда яшовчи умурқалиларда жуда ўхшаш , лекин, айрим 
вакилларида ташқи кўриниши ҳар хил. Бу уларнинг турли шароитга 


мослашганидандир.
Кўруқликда яшовчи умуртқалиларни олдинги оёқ скелети: а-бақа; b-калтак-
есак;c-тимсоҳ;d-қуш;е-одам; 
f- 
кўршапалак; 
g- 
кит; 
h-кўрсичқон; 

Масалан, кўрсичқонларда қазувчи (ковловчи), отларда югурувчи, кўрша- 


палакда учувчи, маймунларда чирмашувчи ва ниҳоят одамларга келиб, елка 
ва билак суяклари узунлашган, кафт олди суяклари калталашиб, сони ҳам 
камайган. Одамнинг қўли ўзига хос тузилган бўлиб, у мехнат қилиш аъзоси 
вазифасини ўтайди.
Одам эволюцион тараққиётнинг энг юқори босқичида турувчи, олий 
даражада ривожланган мавжудотдир. Зеро, мураккаб тузилган инсон танаси 
узоқ, давом этган тарихий тараққиёт (филогенезининг) маҳсулидир. Турли 
ҳайвон аъзоларининг бир-бирига солиштириб кўрилса одам гавдаси билан 
улар ўртасидаги ўхшашлик яққол кўзга ташланади, қиёсий жиҳатдан солиш 
тириб чиқсак, уларнинг скелетлари, олдинги оёқларининг ўхшашлигини, 
гомологиясини пайқашимиз мумкин. Одам онтогенезини турли босқичлари
да рўй берадиган бузилишлар, атавистик характерга эга бўлган болаларни 
тўғилишига олиб келиши мумкин. Одамда учрайдиган туғма касалликлар ва 
майиб - мажрухликларнинг ярмидан ортиғи скелет 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish