15-маъруза.
Алкалоидлар, полифеноллар. Табиатда учраши, ажратиб олиш усуллари. Терпенлар ва стероидлар, туркумлари, тузилиши
Алкалоидлар
Алкалоидлар ёввойи ўсимлик ва баъзи бир гриблар, ҳайвонларда учрайдиган азот тутувчи гетероциклик бирикмалар бўлиб, улар организм учун ўзини ҳимоя қилувчи моддалар ҳисобланади. Улар ишқорий хоссага эга. Уларнинг кўплари физиологик актив моддалардир. Улар асосида кўплаб доривор моддалар олинган.
Никотин. Бу алкалоид тоза ҳолатда биринчи маротаба Поссельт ва Рейманлар томонидан 1828 йили тамакидан (Nicotiana tabacum) ажратиб олинган. У рангсиз, ёғсимон суюқлик, ҳавода тез қораяди. Тқайн.264 С (730 мм). d4 1,0180, []D -169,3 . Никотин органик эритувчиларда яхши эрийди, сувда 60 С дан пастда эрийди.
Никотин анча кучли заҳарли модда (ЛД5010 мгкг), инсектицид сифатида (айниқса унинг тузлари, масалан сульфат тузи) қўлланилади. Бу алкалоид оксидланса никотин кислотасини беради.
Анабазин. Анабазин алкалоиди асосан Марказий Осиё ва қозоғистонда ўсувчи Anabasis aphylla -«қирқ бўғим» ўсимлигидан 1929 йили Орехов А.П. томонидан ажратиб олинган ва унинг тузилиши Меньшиков Г.П. билан биргаликда ўрганилган (1931 й). Анабазин алкалоиди никотин билан бир қаторда Nicotiana tabacum, Nicotiana glauca ўсимликларида ҳам учрайди ва унга «никотимин» деб ном берилган.
Анабазин рангсиз, ёғсимон суюқлик бўлиб, унинг Тқайн.276 С (760 мм.сим.ус.), 104-105 С (2 мм сим.ус.), d20 1,0455, nD 1,5430, D -82, сувда ва оддий органик эритувчиларда осон эрийди, дипикратининг Тсуюқл.200-205 С.
-пиперидил--пиридин
Анабазин иккиламчи ва учламчи асосли хоссаларига эга. У -пиперидил--пиридин тузилишга эга бўлиб, каталитик равишда гидроланганда ,-(2,3-)-дипиперидилни, каталитик дегидроларнганда ,-(2,3-)-дипиридилни, оксидланганда эса молекуладаги пиперидил халқаси оксидланиб никотин (-пиридинкарбон) кислотасини ҳосил қилади.
Анабазин кучли заҳарли моддалар қаторига киради, ЛД5010 мгкг. У кам миқдорда дори нафас олиш ва юрак иши фаолиятларига таъсир кўрсатиб уларни қўзғатади ва тезлаштиради. Юқори миқдорларда эса ишдан чиқаради ва паралич қилади. қон босимини оширади. Анабазин инсектицидлик хоссасига ҳам эга. Унинг тузлари, масалан, сульфат тузи қишлоқ хўжалигида ҳашоратларга қарши курашда ишлатилади.
Кокаин. Бу алкалоид Жанубий Америкада ёввойи ҳолатда ўсадиган Erythroxylon Cola Lam. ўсимлигининг баргида бўлади. Ҳозирда бу ўсимлик Ява оролида маданий ҳолатда ўсишга мослаштирилган. Кокаин бу ўсимликдан 1860 йили ажратиб олинган, ўсимлик баргида у 1% ни ташкил қилади.
Кокаин рангсиз, призма шаклидаги кристалл модда, Тсуюқл980С. []Dқ-15,80 (спирт), сувда қийин эрийди, органик эритувчиларда яхши эрийди.
Кокаин кучли заҳарли модда, параллич қилиш қобилиятига эга. Нерв системасининг сезиш қобилиятига таъсир қилади. У тиббиётда жойларнинг сезгирлигини йўқотувчи (местноанестетик) модда сифатида ишлатилади. Кокаин кўп ишлатилса унга ўрганиб қолиш мумкин, шунинг учун уни кам, зарур ҳолатларда ишлатилади. Ҳозирги вақтда унинг ўрнида новокаин, дикаин каби анестетик моддалар кўпроқ ишлатилади.
|
Новокаин (п-аминобензоилдиэтиламиноэтанол гидрохлорид)
|
Хинин. Бу алкалоид Жанубий Америкада ўсувчи хин (Cinchona) ва ремиджия (Remidjia) дарахтларида учрайди. У 1820 йили Пельтье ва Кавентулар томонидан очилган. 1854 йили Штреккер томонидан тузилиш формуласи ўрганилган. Хинин аччиқ таъмга эга бўлган, сариқ рангли кристалл модда, Тсуюқл177 оС, D -158,2o (спирт). Хинин сувда, лигроинда жуда кам эрийди, бензолда қийин эрийди, хлороформда, спиртда, эфирда яхши эрийди. У кучли асосли хоссага эга.
хинин
Хинин юрак ва марказий нерв системасини (МНС) параличлайди. Хининни маълум дозада ишлатилганда безгак (малярия) касаллигини яхши тузатади ва плазматик заҳарланишнинг олдини олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |