Балиқларнинг халқ хўжалигида аҳамияти. Тоғайли балиқлар маълум
мақсадларда фойдаланилади. Суякли балиқлар кишиларнинг оқсил моддага
талабини қондириш учун озиқ-овқатда кенг кўламда қўлланилади. Йилига дунё
бўйича 50 млн. тоннагача балиқ овланади, уларнинг асосий қисмини денгиз
балиқлари ташкил қилади. Бундай мақсадда Ўзбекистонда узоқ йиллар Орол
денгизидан фойдаланиб келинган. Шу мақсадда у ерга қимматбаҳо осётрасимон
балиқлар Каспий денгизидан келтирилган ва кўпайтирилган. Эндиликда
Оролнинг тушкунлик ҳолатга тушиши уни балиқчиликда фойдаланишдан
маҳрум қилди. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда балиқ маҳсулотлари махсус
балиқчилик хўжаликларида етиштирилади. Ўзбекистонда асосан карпсимон
балиқлар етиштирилади.
Балиқлар
жигаридан,
асосан
денгизларда
яшовчи
трескасимон
балиқлардан А ва Д витаминга бой балиқ ёғи олинади. Бундай ёғ тиббиётда,
ветеринарияда, чорвачиликда, айниқса паррандачиликда кенг қўлланилади.
Саноатда энг нозик асбоб-ускуналарни мойлашда, ҳатто айрим давлатларда
енгил автомабиллар учун экологик тоза ёқилғи сифатида тоғайли балиқлар
жигаридан тайёрланган ёғдан фойдаланилади. Чорвачиликда, айниқса
чўчқачиликда, паррандачиликда балиқлардан, уларнинг чиқиндиларидан
тайёрланган ун энг фойдалидир. Балиқлар териси саноатда қўлланилади.
Акулаларнинг сузгич қанотларидан, осётрасимон ва бошқа суякли
балиқларнинг сузгич пуфагидан қимматбахо клей ишлаб чиқилади.
Агрономчиликда балиқ ўғити ишлатилади.
Балиқларнинг зарарли томони шундаки, улар хом-тала, чала димлатилган
ҳолда қўлланилганда кишиларда ва балиқхўр ҳайвонларда у ёки бу гельминтоз
касалликларининг пайдо бўлишига олиб келади.
Ўзбекистон сув ҳавзаларида қўйидаги балиқларни учратиш мумкин.
1) Храмула - Самарқанд храмуласи тарқалган. Танаси урчуқсимон, оғзи
катта ва пастки. Тангачалари йирик, мўйловлари 2-4 та. Танаси 44 см гача.
2) Қумбалиқ (Тангабалиқ) - танаси 11 см гача, 7-12 та доғи бўлади.
Амударё, Зарафшон ҳавзаларида, Сирдарё дарёсида учрайди. Танаси майдалиги
туфайли унча овланмайди.
3) Оқ амур – 1961-йил Тошкент вилоятидаги балиқчилик хўжалигига
Москва яқинидаги ҳовузлардан олиб келинган. У узоқ Шарқ балиғи, ниҳоятда
тез ўсади ва 5-6 ёшда 10-12 кг га етади. Бу балиқ гўшт бериш билан бирга ариқ-
ҳовузларни ўсимликлардан тозалашда катта аҳамиятга эга. Серпушт - 100-200
мингтагача увилдириқ ташлайди (2-2,5 мм). Увилдириқлари тезда сувда шишиб
5-6 мм гача етади.
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
4) Чўртан балиқ - Сирдарё, Амударё ҳавзаларида учрайди. Танаси
чўзинчоқ, боши жуда катта, тумшуғи чўзиқ ва ясси. Оғзи катта ва чўзиқ. Пастки
жағи олдинга бўртиб чиққан. Тоқ сузгич қанотлари қизғиш қўнғир рангли,
қорамтир доғли, жуфт сузгич қанотлари эса сарғиш-қизил рангли. 3-4 ёшда вояга
етади. 2,5 мингтагача увилдириқ ташлайди. Урғочиларининг узунлиги 97 см
гача, эркаклари 53 см гача.
5) Плотва ёки қизилкўзли балиқ - Сурхондарё вилоятида, Фарғона
вилоятининг балиқчи туманида учрайди. Тангачалари йирик, танаси 25-36 см.
6) Орол усачи - Амударё, Сирдарё ҳавзаларида, Зарафшон дарёсида
яшайди, танаси чўзиқ, урчуқсимон. Оғзи пастки, яримойсимон шаклда, тумшуғи
чўзиқ, муйловлари 4 та, ундан 2 таси оғиз чеккасида. Тангачаси ўртача
катталикда, узунлиги 77 см гача.
7) Сазан ёки зоғора балиқ. Тана узунлиги 1 м ва ундан ошиқроқ. Массаси
16 кг ва ундан ҳам ортиқ. Барча сув ҳавзаларида учрайди. Кислородга унча бой
бўлмаган сувларда ҳам яшашга қобилиятли. Балиқчилик хўжаликларида муҳим
объект. Ўсимликхўр.
8) Хумбош балиқ - узунлиги 1 м гача, массаси 16 кг гача. Сунъий сув
ҳавзаларида кўплаб етиштирилади. Ўсимликхўр.
9) Лаққа балиқ - тана узунлиги 5 м гача, массаси 300 кг гача етади.
Ҳайвонхўр. Дарёларда кўпрок тарқалган.
10) Судак (оқ сла) - узунлиги 130 см, массаси 12-18 кг, тангачалари майда.
Кўкрак ва қорин сузгичлари бир-бирига яқин. Амударё ва Оролда учрайди.
Увилдириқлари 200-500 мингтагача.
11) Илонбош балиқ - танаси чўзиқ (55 см гача), массаси 7 кг, боши
яссилашган. Йиртқичлиги туфайли уни қимматбаҳо балиқлар ўстирилмайдиган
ҳавзаларга ташлаш керак.
12) Лешч - оқча - Сирдарё, Амударё ҳавзаларида, Орол денгизида учрайди.
Узунлиги 75 см гача, массаси 6 кг гача. Танаси баланд, ён томонидан сиқилган.
13) Мой балиқ - ўрчуқсимон, пастки жағи олдинга чиққан, тангачалари
кумушсимон, узунлиги 28 см (эркаклар) - 38 см (урғочилар), массаси 150-300 г.
Орол денгизи қирғоқларида, Сирдарё, Амударё, Зарафшон дарёсида, Самарқанд
ва Бухоро вилоятларидаги сув омборларида яхши мослашган.
14) Катта Амударё сохта куракбуруни - тумшуғи кенг ва кураксимон. Оғзи
катта бўлиб, бошининг пастки томонида жойлашган, оғиз олдида 4 та мўйлови
мавжуд. Кўзлари жуда кичик. Тумшуғининг учида 5 тагача ўткир ва қаттиқ
тиканлари бор.
15) Кичик Амударё сохта куракбуруни - Амударё, Зарафшон ва Қашқадарё
дарёларида учрайди. Зарафшон дарёсига Аму-Бухоро канали, Қашқадарёга
Қарши магистрал орқали тушган. Суст ўсувчи балиқдир. Сохта куракбурунлилар
осетрсимонларга таъллуқли.
16) Орол шипи - танаси 5 қатор суяк пластинкаларга эга. Осётрсимонларга
таъллуқли. Суст ўсувчи балиқ 21-23 ёшида массаси 16-20 кг га етади. Асосий
яшаш жойи Каспий ва Орол денгизлари. Ҳозирда Орол денгизида учрамайди
(туз миқдорининг ошиши натижасида).
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
Юқорида кўрсатилган балиқ турларидан Орол шипи, катта ва кичик
Амударё сохта куракбурунлари, Орол усачи Ўзбекистон "Қизил китоб" ига
кўчирилиб, муҳофаза остига олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |