Маъруза матни Ҳаётга қарши жиноятлар


Sudlanganlik muddatining tugallanishi ozodlikdan mahrum qilish jazosiga



Download 2,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/42
Sana28.04.2022
Hajmi2,19 Mb.
#586192
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
1-мавзу.маъруза

Sudlanganlik muddatining tugallanishi ozodlikdan mahrum qilish jazosiga 
hukm qilinganlarga nisbatan jazo o‘talgan muddatiga qarab hisoblanashi belgilangan.


моддаси 2-қисми билан етти йилгача озодликдан маҳрум 
қилиш жазосига ҳукм қилиниб, жазони ўтаб бўлгандан 
сўнг етти йил ўтгач судланганлик муддати тугайди. Бу 
жиноят субектив томондан эҳтиётсизликдан содир 
этилади. Шахс номусга тегиш жиноятини содир 
қилганлиги учун ЖКнинг 118-модаси 1-қисми билан 6 
йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазога ҳукм 
қилиниб, жазони ўтаб чиққач судланганлик муддати 7 
йилдан сўнг тугайди. Кўриб чиққан ҳар икки мисолда ҳам 
ЖКнинг талабига кўра, эҳтиётсизликдан ва қасддан 
содир этилган жиноятлар учун судланганлик муддати 
бир хил. Фикримизча, жиноят содир этишда айбдор 
бўлган шахсга нисбатан қўлланадиган жазо ёки бошқа 
ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни 
жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг 
ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши 
керак. Эҳтиётсизликдан содир этилган жиноятларда 
қасддан содир этиладиган жиноятларда бўлгани каби 
жиноятга тайёргарлик кўриш босқичи мавжуд эмас, 
бундай жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси 
ҳам қасддан содир этилган жиноятларга нисбатан кам. 
ЖКнинг 15-моддасига кўра, эҳтиётсизликдан содир 
этилган жиноятлар учун агар беш йилгача озодликдан 
маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган бўлса, ижтимоий 
хавфи катта бўлмаган жиноят, беш йилдан ортиқ бўлса, 
унча 
оғир 
бўлмаган 
жиноят 
ҳисобланади. 
Судланганликнинг тугалланишида эса унча оғир 
бўлмаган эҳтиётсизликдан содир этилган жиноятнинг 
судланганлик ҳолатини тугалланиши қасддан содир 


318 
этилган оғир жиноятларнинг судланганлик муддатини 
тугалланиши билан бир хил қилиб белгиланган. 
Судланганлик муддатининг тугалланишини айб шаклига 
қараб белгиланса, одиллик принсипи таъминланади, деб 
ҳисоблаймиз.
Судланганлик ҳолати тугалланган ёки олиб 
ташланган бўлса, суднинг ҳукмида аввалги судланганлик 
эътиборга олинмаслиги лозим. 
11.) Судланганликнинг олиб ташланиши 
Кам аҳамиятли жиноят содир этиб, судланганлик 
тамғаси тушиб қолган шахснинг нафақат ўзига, балки 
унинг оила аъзолари, фарзандлари, ҳатто невараларига 
ҳам тамға тушган ҳисобланади. Ҳозирги кунда 
ёшларимиз бирор органга ишга кираётганида унинг 
барча қариндош-уруғлари тўғрисидаги маълумотлар 
ахборот марказидан олиб, текширилади. Бирорта 
қариндоши судланган кишининг бундай органларга ишга 
олиниши амри маҳол ва буни ўта нотўғри сиёсат, деб 
ҳисоблайман. 
Чунки 
бола 
отаси 
ёки 
бошқа 
қариндошининг қилмиши учун жавоб бериши ҳеч қандай 
андозаларга мос эмас. Биринчи Президентимиз 
И.Каримов бу тўғрида шундай деганди: “Агар бирор бир 
оила бошлиғи қонунни бузишда айбланадиган бўлса, 
унинг бутун оиласи ва яқинлари ҳам жиноят тамғаси ва 
шармисорлик азобини кўтариб юришига қаршимиз. Биз 


отанинг номуносиб хулқи учун оила аъзолари, энг 
аввало, ҳаётга ёруғ ният ва катта умидлар билан эндигина 
қадам қўяётган ёшларнинг жамиятдан узилиб қолишига 
асло йўл қўймаслигимиз керак. Бу бизнинг бош 
мақсадимиздир”. Демак, судланганлик ҳолатини олиб 
ташлашнинг янги механизмини ишлаб чиқишда мазкур 
ҳолатлар албатта инобатга олинмоғи шарт. 
ЖКнинг 79-моддасида судланганликни олиб 
ташлаш тартиби белгиланган.

Download 2,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish