Маъруза матни Ҳаётга қарши жиноятлар


Jazolarni asosiy va qo‘shimchaga ajratish



Download 2,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/42
Sana28.04.2022
Hajmi2,19 Mb.
#586192
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   42
Bog'liq
1-мавзу.маъруза

Jazolarni asosiy va qo‘shimchaga ajratish 
jazolash va tarbiyalash yo‘nalishi har xil bo‘lgan 
jazolarni to‘g‘ri uyg’unlashtirish imkonini beradi. 
Asosiy jazoni tayinlar ekan, sud uni mahkumning 
tuzalishi uchun zarur deb hisoblaydi. Asosiy jazo 
mahkumning tuzalishi uchun yetarli bo‘lmagan 
holda, unga qo‘shimcha jazo tayinlaydi.


204 
Асосий жазолар деганда фақат якка ўзи 
қўлланиладиган ҳамда жазонинг асосий мақсадини 
амалга оширишни кўзлайдиган жазо тушунилади.
Қўшимча жазо деганда
 
жазонинг мақсадига янада 
самарали эришиш учун асосий жазо билан бирга 
тайинланадиган жазо тушунилади.
Аралаш турдаги жазо деганда
 
жиноят учун ҳам 
асосий, айни дамда қўшимча жазо тури тариқасида 
тайинланиши мумкин бўлган жазо тушунилади. 
Асосий жазолар мустақил тарзда тайинланади ва 
бошқа жазога қўшилиши ҳам, ўзаро уйғунликда 
қўлланилиши ҳам мумкин эмас. Қўшимча жазо эса фақат 
асосий жазога қўшиб қўлланилади. Бунда қўшимча жазо 
ўз хусусиятига кўра асосий жазодан оғир бўлиши мумкин 
эмас, ҳуқуқий чеклашлар мазмунига кўра эса ундан фарқ 
қилиши лозим. 
Жазонинг оғирлиги уни ижтимоий онг одилона деб 
қабул қилувчи доирадагина ўзини оқлайди. Жиноят учун 
жазо сиёсатининг ҳаддан ташқари оғирлиги жиноят 
тўғрисидаги қонун ҳамда уни амалда қўллаш 
амалиётининг умумий огоҳлантирувчи самарасини 
камайтиради, Чунки юқорида зикр этилган ҳолда 
аҳолининг жиноят тўғрисидаги қонун билан бирдамлиги 
ва жиноятчиликка қарши курашдан манфаатдорлиги 
камаяди. Ижтимоий онгда “ёвуз жиноятчи” образи 
ўрнини “жабрдийда жиноятчи” образи эгаллай 


бошлайдики, бу, ўз навбатида, жиноятларни фош 
қилишга ва жиноий жазонинг муқаррарлигига салбий 
таъсир кўрсатади. 
Жазо тайинлашда суд ҳуқуқий онгга амал қилиши 
лозим. Ижтимоий онгнинг таркибий қисми бўлган 
ҳуқуқий онг жамиятда ҳукм сурувчи фалсафий, 
иқтисодий, сиёсий, маънавий ва ҳуқуқий қарашлар 
негизида шаклланади. Одил жамият, шу жумладан, 
одамларнинг лозим даражадаги хулқ-атвори ва ундан 
чекинганлик учун жавобгарлик ҳақидаги қарашлар 
замирида юқорида зикр этилган қарашлар мажмуи ётади. 
3.) Жазо турлари. 
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги жиноят 
қонунчилигида жиноят содир этишда айбли деб топилган 
шахсларга нисбатан қуйидаги жазо турлари назарда 
тутилган:


206 

жарима; 

муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш; 

мажбурий жамоат ишлари 

ахлоқ тузатиш ишлари; 

хизмат бўйича чеклаш; 

озодликни чеклаш; 

интизомий қисмга жўнатиш; 

озодликдан маҳрум қилиш;

умрбод озодликдан маҳрум қилиш. 
Бундан ташқари қуйидаги қўшимча жазо турлари 
ҳам мавжуд: 

муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш; 

ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш. 
Жиноий жазоларнинг тури ва миқдорига 
тўхталиб ўтамиз. 
Жарима жазоси. Жарима айбдордан давлат 
даромадига пул ундириш тарзидаги жиноий жазо бўлиб, 
у энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан олти юз 
бараваригача 
миқдорда 
белгиланади. 
Жарима 
жазосининг мазкур миқдори вояга етган шахсларга 
нисбатан тайинланади. 
Тайинланган жазонинг ижро этилиши жазонинг 
муқаррарлиги принсипини амалга оширишга ҳамда 
маҳкумни ахлоқан тарбиялашга хизмат қилади. Бироқ, 
тайинланган жазонинг ўталмаслиги ёки уни ўташдан 


бўйин товлаш боқа ҳуқуқий оқибатларни келтириб 
чиқаради.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-
протсессуал 
кодексининг 
ҳукмнинг 
ижросини 
кечиктиришга оид 533-моддасида судя озодликдан 
маҳрум этилган шахсга нисбатан ҳукмнинг жарима 
тариқасидаги жазо ижро этилишини олти ойгача 
кечиктириш ёки тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш 
масаласини ишнинг муайян ҳолатларини ва маҳкумнинг 
моддий аҳволини эътиборга олиб кечиктириши 
мумкинлиги белгиланган. 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Суд 
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро 
этиш тўғрисида”ги Қонунининг 32
1
-моддасида агар ҳукм 
қилинган шахс жазо тариқасида тайинланган жаримани 
мажбурий ижро этиш учун белгиланган муддатларда 
тўлашдан бўйин товласа ёхуд қарздорда ундирув 
қаратилиши мумкин бўлган мол-мулк мавжуд эмаслиги 
туфайли мажбурий ижро этиш учун белгиланган муддат 
мобайнида жаримани ундиришнинг имкони бўлмаса, 
худди шунингдек кечиктириш муддати тугаганидан 
кейин жарима тўланмаган ёки жаримани бўлиб-бўлиб 
тўлаш шартлари бузилган тақдирда, давлат ижрочиси 
жарима тариқасидаги жазони жазонинг бошқа тури билан 
алмаштириш тўғрисидаги тақдимнома билан судга ўн 
кунлик муддат ичида мурожаат қилиши мумкинлиги 
белгиланган. 


208 
Юқоридаги асосларга кўра жиноий жазо 
тариқасида жарима жазоси тайинланган шахс жаримани 
тўлашдан қуйидаги ҳолатларда бўйин товласа суд 
жариманинг тўланмаган миқдорини мажбурий жамоат 
ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, 
озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш 
тариқасидаги жазо билан алмаштиради.
– 
мажбурий ижро этиш 
учун белгиланган 
муддатларда тўламаса; 
– 
мазкур шахсда мажбурий тартибда жарима 
жазосини ундириш учун ундирув қаратилиши мумкин 
бўлган мол-мулк бўлмаса;
– 
мажбурий ижро этиш 
учун белгиланган 
муддатлар мобайнида жаримани ундиришнинг имкони 
бўлмаса;
– 
жарима жазосини ижро қилиш, яъни уни тўлашни 
кечиктириш муддати тугаганидан кейин жарима 
тўланмаган бўлса; 
– 
жарима жазосини ижро қилиш, яъни уни бўлиб-
бўлиб тўлаш шартлари бузилган бўлса. 
Бундай ҳолда мажбурий жамоат ишларининг икки 
ярим соати энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари 
миқдоридаги жаримага тенглаштирилиб, тўрт юз саксон 
соатдан кўп бўлмаган муддатга, ахлоқ тузатиш 
ишларининг, хизмат бўйича чеклашнинг, озодликни 
чеклашнинг ёки озодликдан маҳрум қилишнинг ҳар бир 
ойи энг кам ойлик иш ҳақининг ўн олти баравари 
миқдоридаги жаримага тенглаштирилиб, уч йилдан кўп 
бўлмаган муддатга тайинланади. 


Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси. Мазкур 
жазо ҳам асосий, ҳам қўшимча жазо тариқасида 
тайинланиши мумкинлиги билан бошқа жиноий 
жазолардан фарқ қилади. Жиноий жазо сифатида муайян 
ҳуқуқдан маҳрум қилиш суд тайинлаган муддат 
давомида айбдорнинг корхона, муассаса ёки ташкилотда 
у ёки бу мансабни эгаллашини ёхуд у ёки бу фаолият 
билан шуғулланишини тақиқлаш ҳисобланади. Суднинг 
мазкур турдаги жазони тайинлаш тўғрисидаги ҳукмида 
айбдор 
шуғулланиши 
тақиқланган 
мансаб 
ёки 
фаолиятнинг тури аниқ кўрсатилади. 
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги 
жиноий жазо:
– 
асосий жазо тариқасида тайинланганда – бир 
йилдан беш йилгача; 
– 
қўшимча жазо тариқасида тайинланганда – бир 
йилдан уч йилгача муддатга тайинланади. 
Қайд этиш керакки, содир этилган жиноятнинг 
хусусияти ва айбдорнинг шахсидан келиб чиқиб айбдор 
жавобгарликка тортилган норма санктсиясида асосий 
жазо тариқасида назарда тутилмаган бўлса ҳам муайян 
ҳуқуқдан маҳрум қилиш қўшимча жазо тариқасида 
тайинланиши мумкин. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш 
жазоси озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга 
жўнатиш 
жазосига 
қўшимча 
жазо 
тариқасида 
тайинланган бўлса, асосий жазонинг бутун муддатига, 
бундан ташқари суд ҳукми билан тайинланган муддатга 
жорий этилади. Бу жазо бошқа асосий жазоларга 


210 
қўшимча жазо тариқасида тайинланганда ва маҳкум 
шартли ҳукм қилинганда унинг муддати ҳукм қонуний 
кучга кирган вақтдан бошлаб ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 
декабрдаги ЎРҚ-418-сонли Қонуни билан мазкур 
моддага жиноят содир этилиши натижасида одам ўлими 
ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиққан ҳолатлардан 
ташқари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган 
шахсларга нисбатан тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жазо 
тайинланмаслиги тўғрисида ўзгартириш киритилди.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
суди 
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли “Судлар 
томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти 
тўғрисида”ги қарорига мувофиқ суд томонидан ЖКнинг 
57-моддасини қўллаш (енгилроқ жазо тайинлаш) 
ҳолатидан ташқари тайинланиши мажбурий бўлган 
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча 
жазони қўлламаслик, ҳукмда 
унинг муддатини 
кўрсатмаслик, уларни қўшиш қоидаларига риоя 
қилмаслик ҳукмнинг бекор бўлишига асос бўлади. 
Шунингдек, айбдор шуғулланиши тақиқланган 
мансаб ёки фаолиятнинг тури аниқ суд томонидан 
ҳукмда аниқ кўрсатмаган бўлса, апеллятсия, кассатсия, 
назорат инстансияси суди маҳкумнинг аҳволини 
оғирлаштирмаган ҳолда ҳукмга тегишли аниқлик 
киритилиши мумкин. 


Мажбурий жамоат ишлари жазоси. Мазкур жазо 
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги 
ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан пенализатсия қилинган, 
яъни жиноят қонунчилигига жиноий жазо сифатида 
киритилган. Ушбу жазо маҳкумни пул, маош 
тўланмайдиган фойдали жамоат ишларини бажаришга 
мажбурий тарзда жалб қилишда ифодаланади. Агар 
маҳкум бирор жойда ишласа ёки таълим олса мажбурий 
жамоат ишлари унинг ишдан ёки ўқишдан бўш вақтида 
ўталади. 
Маҳкумлар мажбурий жамоат ишларини ўташи 
мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва мажбурий жамоат 
ишларининг тури мазкур жазонинг ижросини назорат 
қилувчи органлар томонидан белгиланади. 
Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жиноий 
жазо:
– 
бир юз йигирма соатдан тўрт юз саксон 
соатгача бўлган муддатга; 
– 
олти ой давомида кунига тўрт соатдан кўп 
бўлмаган вақтда ижро этиш шарти билан тайинланади. 
Бироқ, жазонинг ижросини таъминлашда маҳкум 
билан боғлиқ бўлмаган узилишлар юз берса жазони ижро 
этиш кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда бир 
йилгача бўлган муддатда ўталади. 
Қуйидаги шахсларга нисбатан мажбурий жамоат 
ишлари тариқасидаги жиноий жазони қўллашга йўл 
қўйилмайди: 


212 
– 
пенсия ёшига етганлар;
– 
ўн олти ёшга тўлмаганлар;
– 
ҳомиладор аёллар;
– 
уч ёшга тўлмаган болалари бор аёллар;
– 
биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари;
– 
ҳарбий хизматчилар;
– 
чет эл фуқаролари; 
– 
Ўзбекистон 
Республикасида 
доимий 
яшамайдиганлар. 
Мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланган 
шахс жазони ўташдан бўйин товласа суд жазонинг 
ўталмаган муддатини озодликни чеклаш ёки озодликдан 
маҳрум қилиш тариқасидаги жазолардан бирига 
алмаштиради. Бунда мажбурий жамоат ишларининг тўрт 
соати озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш 
жазосининг 
бир 
кунига 
тенглаштирган 
ҳолда 
ҳисобланади. Бироқ, маҳкум мажбурий жамоат ишлари 
жазосини ўташдан бўйин товлаган вақт жазонинг ўталган 
муддатига қўшиб ҳисобланмайди. 
Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси. Ахлоқ тузатиш 
ишлари тариқасидаги жазо суд томонидан шахс ахлоқини 
уни озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган 
жазо тайинлаб ҳам тузатиш мумкин деган хулоса 
келинган ҳолларда тайинланадиган жиноий жазо 
саналади. Бу турдаги жазо маҳкумнинг ўз иш жойи ёки 
мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар 
белгилаб берадиган бошқа жойларда ўталади. 
Ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазо олти 
ойдан уч йилгача муддатга айбдор иш ҳақининг ўн 


фоизидан ўттиз фоизигача миқдорини давлат даромади 
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда уни меҳнатга мажбуран 
жалб қилиш йўли билан тайинланади. 
Қуйидаги шахсларга нисбатан ахлоқ тузатиш 
ишлари тариқасидаги жиноий жазони қўллашга йўл 
қўйилмайди: 
– 
пенсия ёшига етганлар;
– 
меҳнатга қобилиятсизлар;
– 
ҳомиладор аёллар;
– 
уч ёшга тўлмаган болалари бор аёллар;
– 
ҳарбий хизматчилар. 
Агар шахс суд томонидан тайинланган ахлоқ 
тузатиш ишлари муддатининг жами бўлиб ўндан бир 
қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд ахлоқ 
тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу 
муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум 
қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Жазони 
ўташдан бўйин товлаган вақт жазонинг ўталган 
муддатига қўшиб ҳисобланмайди. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
суди 
Пленумининг 
2006 
йил 

февралдаги
1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш 
амалиёти тўғрисида”ги қарорига кўра ахлоқ тузатиш 
ишлари, одатда, иш жойида ўташ шарти билан 
тайинланиши лозим. Бироқ, жиноят содир этган шахс ўз 
касб ёки хизмат вазифасини бажариш билан боғлиқ ҳолда 
жиноят содир этган бўлса, унинг ўша иш жойида 
қолдирилиши жазонинг тарбиявий аҳамияти пасайишига 


214 
олиб келиши эҳтимоли борлиги сабабли ахлоқ тузатиш 
ишларини ушбу жазо ижросини амалга оширувчи орган 
томонидан белгиланган жойда ўташ тайинланиши 
мумкин. 
Жиноят кодексининг бир неча моддаси бўйича 
ахлоқ тузатиш ишлари тайинланаётганда, жазо муддати 
ва иш ҳақидан чегирма миқдори ҳар бир модда бўйича 
алоҳида, сўнгра эса, уларнинг мажмуи бўйича 
белгиланади. Бунда жазонинг узил-кесил муддати ва 
чегирма миқдори ЖКнинг 46-моддасида белгиланган 
чегарадан ортиб кетиши мумкин эмас. 
Озодликни чеклаш жазоси. Мазкур жазо 
Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги 
ЎРҚ-389-сонли Қонунига асосан пенализатсия қилинган. 
Озодликни чеклаш тариқасидаги жазо маҳкумга 
нисбатан бир ойдан беш йилгача муддат давомида: 
– 
яшаш жойини у ёки бу сабаб билан тарк этишни 
бутунлай тақиқланиши; 
– 
ёки сутканинг муайян вақтида яшаш жойидан 
чиқишнинг чекланишида ифодаланади. 
Шунингдек, мазкур жазо тайинланганда суд 
маҳкумга қуйидаги қўшимча тақиқларни (чеклашларни) 
юклаши мумкин: 
– 
муайян жойларга бормаслик; 
– 
оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда 
иштирок этмаслик; 
– 
муайян фаолият билан шуғулланмаслик; 


– 
муайян буюмларга эга бўлмаслик ёки уларни 
ўзида сақламаслик; 
– 
транспорт воситасини бошқармаслик; 
– 
маҳкумларни назорат қилувчи органнинг 
розилигисиз яшаш жойини, иш ва (ёки) ўқиш жойини 
ўзгартирмаслик, тегишли маъмурий ҳудуддан ташқарига 
чиқмаслик; 
– 
муайян шахслар билан алоқа ўрнатмаслик; 
– 
алоқа 
воситаларидан, 
шу 
жумладан 
Интернетдан фойдаланмаслик; 
– 
алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик. 
Агар шахс мазкур жазони ўташ даврида ўзининг 
жиноий қилмишларини англаб етган, тузалиш йўлига 
қатъий ўтган, етказилган моддий ва маънавий зарарнинг 
ўрнини қоплаган бўлса унга нисбатан тайинланган 
тақиқлар (чеклашлар) тўлиқ ёки қисман бекор қилиниши 
мумкин. 
Бундан ташқари, айбдорга озодликни чеклаш 
тариқасидаги жазо тайинланганда унга нисбатан суд: 
– 
ўзи етказган моддий ва маънавий зарарнинг 
ўрнини қоплаш;
– 
ишга жойлашиш;
– 
ўқишга жойлашиш; 
– 
ахлоқан тузалишига кўмаклашувчи бошқа 
мажбуриятларни юклаши мумкин. 
Маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони 
ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд 
томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни 
бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг 


216 
ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан 
алмаштириши мумкин. Жазони ўташдан бўйин товлаш 
вақти ўталган жазо муддатига қўшиб ҳисобланмайди. 
Қуйидаги шахсларга нисбатан озодликни чеклаш 
тариқасидаги жиноий жазони қўллашга йўл қўйилмайди: 
– 
ҳарбий хизматчилар;
– 
чет эл фуқаролари;
– 
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш 
жойига эга бўлмаган шахслар.
Озодликдан маҳрум қилиш жазоси. Жиноий жазо 
тизимида оғир жазолардан бири озодликдан маҳрум 
қилиш тариқасидаги жазодир. Ушбу жазо маҳкумни 
жамиятдан ажратиб, уни жазони ижро этиш колонияси 
ёки турмага жойлаштиришда ифодаланади. 
Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо 
муддати бир ойдан йигирма йилгача этиб белгиланади. 
Шунингдек, жиноят содир этган шахсга нисбатан 
йигирма йилдан ортиқ, лекин йигирма беш йилдан кўп 
бўлмаган муддатга ҳам озодликдан маҳрум қилиш 
жазоси тайинланиши мумкин. Бу узоқ муддатли 
озодликдан маҳрум қилиш ҳисобланади. Узоқ муддатли 
озодликдан маҳрум қилиш жазоси фақат жавобгарликни 
оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш 
(97-модданинг иккинчи қисми) ва терроризм (155-
модданинг учинчи қисми) учун тайинланиши мумкин. 
Жиноят кодексининг 50-моддасига кўра узоқ 
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси аёлга, ўн 


саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсга ва 
олтмиш ёшдан ошган эркакка нисбатан тайинланиши 
мумкин эмас. 
Бундан ташқари, озодликдан маҳрум қилиш 
жазоси бир неча жазоларни қўшиш тартибида 
тайинланганда ҳам, унинг муддати йигирма беш йилгача 
белгиланиши мумкин. 
Шу ўринда, қайд этиш керакки аёлларга ҳамда 
олтмиш 
ёшдан 
ошган 
эркакларга 
нисбатан 
тайинланаётган озодликдан маҳрум этиш жазоси 
муддати шахс жавобгарликка тортилган нормада 
кўрсатилган озодликдан маҳрум этиш жазоси энг кўп 
муддатининг учдан икки қисмидан ортиб кетиши мумкин 
эмас. 
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган 
эркакларга нисбатан: 
– ижтимоий хавфи катта бўлмаган жинояти, 
эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган жинояти учун ва 
қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун 
озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётганларга 
нисбатан жазони манзил-колонияларда; 
– қасддан оғир жиноят содир этганлик ва ўта оғир 
жинояти учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга 
ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони умумий 
тартибли колонияларда; 


218 
– илгари қасддан содир этган жинояти учун 
озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаб 
чиқиб ёки ўтаётган чоғида, қасддан янги содир этган 
жинояти учун ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони 
қаттиқ тартибли колонияларда; 
– 
ўта хавфли рецидивистларга нисбатан жазони 
махсус тартибли колонияларда ўташ тайинланади. 
Умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилганлар, 
шунингдек афв этиш тартибида умрбод озодликдан 
маҳрум қилиш жазоси озодликдан маҳрум қилиш билан 
алмаштирилган шахслар ҳам жазони махсус тартибли 
колонияларда ўтайдилар. 
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган 
аёлларга нисбатан: 
– ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят, 
эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этганларга ҳамда 
қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганларга 
нисбатан жазони манзил-колонияларда; 
– оғир ва ўта оғир жиноят учун жазони умумий 
тартибли колонияларда; 
– 
илгари озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги 
жазони ўтаб чиқиб, янги содир этган ўта оғир жинояти 
учун ҳукм қилинаётганларга, шунингдек ўта хавфли 
ретсидивист деб топилганларга нисбатан жазони қаттиқ 
тартибли колонияларда ўташ тайинланади. 
Турмага қамаш тариқасидаги озодликдан маҳрум 
қилиш, жазонинг муайян қисмига, лекин беш йилдан кўп 
бўлмаган муддатга: 


– 
ўта хавфли ретсидивистларга; 
– 
оғир ёки ўта оғир жинояти учун беш йилдан 
ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм 
қилинган шахсларга нисбатан тайинланиши мумкин. 
Озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазо 
ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган ёки 
эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган ёхуд қасддан 
унча оғир бўлмаган жиноят содир этган: 
– 
ҳомиладор аёлларга;
– 
уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга;
– 
ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган 
шахсларга нисбатан тайинланмайди. 
Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси. 
Умрбод озодликдан маҳрум қилиш фавқулодда жазо 
чораси ҳисобланади. У маҳкумни махсус тартибли 
жазони ижро этиш колониясига жойлаштириш орқали 
жамиятдан муддатсиз ажратиб қўйишда ифодаланади. 
Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
фақатгина қуйидаги ҳолларда тайинланиши мумкин: 
– 
жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда 
қасддан одам ўлдириш (97-модданинг иккинчи қисми);
– 
терроризм (155-модданинг учинчи қисми). 
Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
қуйидаги шахсларга нисбатан тайинланиши мумкин 
эмас: 
– 
аёллар;
– 
ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган 
шахслар;


220 
– 
олтмиш ёшдан ошган эркаклар.
Қонунда белгиланган жазо турлари рўйхати қатъий 
ва узил-кесил ҳисобланади. Суд маҳкумга фақат жиноят 
қонунчилигида назарда тутилган жазони тайинлаши 
мумкин. Муайян жазо турлари жамулжам ҳолда жазо 
тизимини ташкил этади. 
а) жазоларнинг уйғунлигига қараб асосий ва 
қўшимча жазоларга;
б) субектларнинг хусусиятига қараб ҳар қандай 
шахсларга тайинланувчи умумий жазоларга ва муайян 
шахслар доирасига тайинланувчи махсус жазоларга 
ажратилади. 
Бундан ташқари жазолар озодликдан маҳрум қилиш 
билан боғлиқ бўлган ва у билан боғлиқ бўлмаган 
жазоларга ажратилади. 
Ўзбекистон Республикаси ЖКда озодликдан маҳрум 
қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга: жарима, 
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат 
ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, 
озодликни чеклаш, ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум 
қилиш киради. 


Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган 
жазоларга: интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан 
маҳрум қилиш, умрбод озодликдан маҳрум қилиш 
жазолари киради. 

Download 2,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish