Мустабид тузумнинг республикани пахта хом-ашё базасига айлантириш
сиёсатининг асоратли оқибатлари
9. Ислом Каримов - Ўзбекистон раҳбари.
XX асрнинг 80-ййллари собиқ совет давлатида ижтимоий
-
иқтисодий,
сиѐсий ва маънавий жиҳатдан яққол туназзул ҳолати юзага келиб қолган давр
эди. "Қайта қуриш" сиѐсати барбод бўлиши, маъмурий-буйрукбозликка
асосланган, мулкчиликнинг турли шакллари рақобат асосида сақланишни
инкор этган мавҳум сиѐслй, синфий, умумий манфаатларни миллий
манфаатлардан устун қўйган, ягона партия иш ҳукмронлигига таянган
мустабид тузум бутунлай истиқболсиз эканини амалда яна бир бор
кўрсатган эди. Бу вақтда Ўзбекистон иқтисодий ҳаѐти жуда оғир
аҳволда, хусусан, саноатнинг бирѐқлама ривожланиб, "пахта" саноат
комплексига мослашиши, экологик аҳволнинг оғирлашиб, оналар ва
болалар ўлимининг ошиб кетиши, миллатлараро муносабатларда зиддиятли
ҳолатлар юзага келиб, миллий можаролар янада кучайиб, миллий урф-
одатлар, қадриятлар таъкиб остида қолиши республикани танг аҳволга солиб
қўйган эди.
Айни пайтда Ўзбекистон республикаси давлат сиѐсатининг
жабҳаларида Ўзбекистонда истиқомат қилаѐтган халқлар ва уларнинг
манфаатлари билан боғлиқ масалалар биринчи навбатда турар эди. Шундай
вазиятда тинч ҳаѐтни таъминлаш учун давлатни бошқара оладиган, бўлиб
ўтган ва ўтаѐттан иқтисодий, сиѐсий жараѐнлардан тўғри хулоса миллат
равнақи йўли асосларини бошлаб бера оладиган раҳбар pecпублика учун
зарур эди. 1989 йил 24 июнда И.А.Каримов Ўзбекистон раҳбари этиб
сайланиши билан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг Фарғона
водийси областларини ижтимоий-иқтисодий ривожланишини
жадаллаштириш масалаларига бағишланган Кенгашда сўзланган нутқида:
''Ҳозирги кунда кўпгина одамлар Фарғона воқеаларнинг сабабларини турлича
изоҳлашмоқда. Мен ҳам бутун барча сабабларни санаб уларнинг энг
асосийларини қайд этмоқчи эмасман. Лекин, барча воқеаларининг илдизи -
Фарғона водийсида яшаѐтган аҳолининг оғир ижтимоий-иқтисодий аҳволи
билан боғлиқ, десам, ўйлайманки, кўпчилик бу фикрга қўшилади," деб
алоҳида таъкидлаб ўтади. Ўзбекистоннинг раҳбари сифатида иш бошлаган
И.А.Каримов "Ўзбекистон етакчиси сифатида узоқ вақтлар давомида
ечилмасдан, газак олдирилган камчилик ва нуқсонлар, ўткир ижтимоий
муаммоларнинг илдизини очиб ташлайди, мавжуд аянчли аҳволни тузатиш
бўйича Марказ раҳбарияти олдинга қатъий талабларни принципиал тарзда
қайта-қайта қўйишдан чўчимайди".
И.А.Каримов ўз фаолиятининг дастлабки кунларидан йирик давлат
арбоби ва моҳир сиѐсатчи, бунѐдкор ва ташкилотчи, катта тажрибага эга
бўлган амалиѐтчи ва теран назариѐтчи сифатида серқирра ва самарали
фаодият билан республикада миллатидан ва динидан қатъий назар, одамлар
Ўзбекистонни ўз Ватани деб ҳисоблашларига нафақат даъват этди, балки
улар учун шарт-шароит яратиш қайғуси билан яшади. 1989 йил сентябрда
КПСС МҚнинг навбатдаги пленумида ҳам И.А.Каримов Ўзбекистонинг янги
раҳбари сифатида республикадаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол танг вазиятга
тушиб қолганлигини алоҳида таъкидлаб ўтади. Бироқ, марказ республикалар
миллий манфаатларини ўйлашдан йироқ эди. Республикада содир бўлаѐтган
ижтимоий-иқтисодий жараѐнлар аввадлари марказни қанчалик эътиборидан
четда қолган бўлса эндиликда ҳам уни мамлакатда иқтисодий инқирозлар
кучайиб турган вақтда бу ҳол умуман қизиқтирмас эди. Мана шу вақтда
республика раҳбарининг ҳақиқий миллий раҳбар сифатидаги ўрни яққол
намоѐн бўлган эди.
Узоқ йиллик тарих давомида дунѐнинг кўплаб давлатларида халқлар
миллатларнинг озодлик курашлари тарихида она халқининг миллий озодлик
курашига бошчилик қилган кўплаб йўлбошчилар маълум. Ўзбекистон
тарихида ҳам XX аср 90-йилларига келиб Ислом Каримов ҳам миллатнинг
лидери, улуғ йўлбошчи сифатида майдонга чиқди. У аввало республикадаги
танг аҳволни қалбан сезган ҳолда марказдан холи халқ манфаатларини
кўзлаб иш олиб бориш лозимлигини англаб, oғир ва масъулиятли
вазифаларни ҳал этишни бошлади. Фарғона водийсида кучайиб кетган
месхети-турклари ва ўзбеклар ўртасида турли иғволар ва бўхтонлар
натижасида бошланган можароларга эхтиѐткорона ва босиқлик билан,
можаролар илдизини билиб, можаролар яна кучайиб кетишининг олдини
олиш чораларини белгилаган ҳолда сиѐсат юритди. Унинг сиѐсий
етакчиликка хос фазилатлари, масалага ѐндошиш усули, ижтимоий-сиѐсий
жараѐнлар боришини ўта нозик ва чуқур англай олиш салоҳиятига эга
эканлиги мана шу ерда яққол кўзга ташланди. 25 июнь куни Фарғона
водийсига борган И.А.Каримов саросимага тушган одамлар билан чин
дилдан суҳбатлашди. Хавфсизлик ҳизматининг қаттиқ қаршилига қарамай
Қўқон шаҳрига борди, йўл-йўлакай бир-икки жойда тўхтаб, одамларнинг рўй
бераѐтган воқеалар ҳақидаги фикрини билиб олди. Можаролар туфайли зарар
кўрганлар савдога чиқариладиган заҳира ҳисобидан озиқ-овқат билан
таъминланди.
Фарғона водийсида тинчлик ўрнатилгач, совет давлати миллий сиѐсати
ўзини оқлай олмайдиган даражада саѐз эканлигини англаган Ўзбекистон
раҳбари Ўзбекистонда истиқомат қилаѐтган турли миллат вакилларининг
миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, хусусан она Ватанларидан мажбуран
кўчирилган халқларни 74 йил давомида таъкиб остида ушлаган сиѐсатдан
ҳимоя қилиш, уларга миллийлик ҳиссини бериш, ғурурни шакллантириш
мақсадида республикада миллий маданий марказлар тузиш учун
харакатларни бошлади. Бу марказларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб
туриш мақсадида Ўзбекистон ССР Маданият ишлари вазирлиги ҳузурида
республика миллатлараро маданият маркази ташкил этилди ва уларнинг сони
1989 йилда 12 та эди. Ушбу марказга миллий маданий марказлар фаолиятига
раҳбарлик қилиши, турли миллатларнинг урф-одат, диний қадриятларини
тиклаш ва ривожлантиришда кўмак бериши асосий вазифа қилиб белгиланди.
Ўша йиллари бутун мамлакатда бўлганидек, миллий маданий марказлар
фаолиятида кўп нарсалар биринчи маротаба содир бўлди.
Бундай марказлар, хусусан, поляк миллий маданий маркази "Светлица
Польска'', корейс миллий маданий маркази “Возрождение” (Тикланиш),
озарбайжон миллий маданий маркази “Гардашлўк” (Дўстлик), немис
миллий маданий маркази "Видергебурт" (Тикланиш, Wiedergeburl), кабилар
республика ижтимоий-иқтисодий ҳаѐтида, халқлар ўртасида дўстлик,
қардошликни мустаҳкамлашда шарафли хизматни ўтади. Масалан,
Ўзбекистонда "Wiedergebiirt" немис миллий-маданий маркази 1989 йилдан
бошлаб Ўзбекистонда истиқомат қиладиган немис халқи манфаатларини
ҳимоя қилиб, ўсиб келаѐтган немис ѐшларига немис тили, халқ байрамлари,
халқ қўшиқ ва рақсларини ўргатишни йўлга қўйди. Ушбу миллий-маданий
марказ ташаббуси билан биринчилардан бўлиб Рождество -
"Weihnachten"
байрамини қайта тикланди, 1990 йилда Тошкентда немис Евангелист-
Лютеран черкови қайта таъмирланди. 1993 йилда Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.А.Каримовнинг фармойиши билан Евангелист-Лютеран
черкови Ўзбекистонда истиқомат қилаѐтган немис халқига топширилди. 1992
йилдан эса ''Wiedergeburt" номи билан расмий рўйхатга олиниб, бутун
республика хусусан, Ўзбекистоннинг Тошкент, Фарғон, Самарқанд, Бухоро
ва бошқа шаҳарларидаги немис миллий-маданий марказлари очилиб ўз
фаолиятини давом эттириб борди. Шунингдек, республиканинг умумтаълим
ўрта мактабларида тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилида ўқитиш
даражасини кенгайтириш, республика олий ўқув юртларида қозоқ, тожик,
қирғиз тилларида ўқитиш бўлимлари ва уларни дарслик ҳамда ўқув
кўргазмалари билан қуроллантириш вазифаси ҳам белгиланди.
Республикада кучайиб кетган бу жараѐнлар ўз навбатида иқтисодий
танглик билан боғлиқ эканлиги маълум эди. Аввал миллий манфаатлари
топталган халқларга ўзлигини англашга йўл очган Ўзбекистон энди бутун
республикада иқтисодий тангликни олдини олиш чора-тадбирларни
кўриши керак, уларни изга солиш учун чора-тадбирларни белгилаб, амалга
ошириш йўлларини ишлаб чиқиш ҳам муҳим эди.
Республикадаги вазиятни яхши тушунган Ўзбекистон раҳбари
ташаббуси билан 1989 йил 17 августда “Қишлоқда яшовчи ҳар бир оилани
томорқа билан таъминлаш, уларга якка тартибда уй-жой қуриш учун барча
шароитларни яратиб бериш ҳақида” қарор қабул қилинди. Мазкур қарор
қабул қилинганидан сўнг ўтган бир йил мобайнида 60 мингдан зиѐд оилага
ер участкалари ажратиб берилди. Республикада мавжуд бўлган томорқалар
бутун экин майдонларининг 5 фоизини ташкил этган ҳолла, жами 200 минг
гектар ерни ташкил этди. Айни пайтда бу ерларнинг ҳар гектаридан кўплаб
даромад олинди.
1990 йил 1 ноябрга келиб қишлоқда яшовчи 2.220.129 оиладан
1.327.149 оила янги томорқа участкалари олиш ва мавжудларни
кенгайтиришга муҳтож бўлган ҳолда уларнинг 394.098 нафар оиласи янги ер
участкалари олишди. Уларга фойдаланишлари учун 55.036 гектар ер ажратиб
берилди. Ўз участкаларини кенгайтиришга муҳтож бўлган 933 164 оиладан
ҳаммасининг талаби қондирилди. Уларга кўшимча равишда 101.117 гектар ер
ажратилди. Натижада, қишлоқ меҳнаткашларининг давлат томонидан олган
ерлари 156.153 гектарга етди. Бундан ташқари бу қарор бажариб бўлингандан
сўнг янги ташкил топган оилаларга ҳам майдони 11.009 гектар бўлган 87.515
та томорқа участкаси ажратиб берилди. Мазкур ташкил топтан хўжаликларда
етиштирилган маҳсулотларни сотиб олиш мақсадида давлат 1990 йилда
765.862 та шартнома тузди.
Ер участкалари йириклаштирилган ҳолда деҳқон шахсий ѐрдамчи
хўжаликда етиштирилган маҳсулотнинг оиласидан орган қисмини бозорга
чиқариш имконига ҳам эга бўлди. Натижада, майда товар ишлаб чиқариш
йўлга қўйила бошлади. Бундай ѐрдамчи хўжаликлар бозор муносабатларини
ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришга муайян ҳисса
қўша бошладилар. 1990 йил 28 июлда Президент Ислом Каримовнинг
“Қишлоқ аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлашни
яхшилаш тўғрисида”ни Фармони эълон килинди. Мазкур фармонинг қабул
қилиниши қишлоқ қиѐфасини тубдан ўзгартириш, у ерда яшовчи
фуқароларнинг турмуш тарзини яхшилаш борасида ташланган яна бир
муҳим қадам эди.
Бу ҳаракатлар замирида мустақил тикланиш, миллий давлатчиликни
тузиш учун ҳаракатларни сезиш мумкин эди. 1989 йилнинг охирларига келиб
ўзбек тилига ҳам Давлат тили макомини бериш учун ҳаракатлар миллий
давлатчиликни ривожлантиришнинг бир йўли эди. Ўзбек тилига давлат тили
макомини бериш ҳаракатлари 1988 йилдан бошланган бўлсада, ҳали-ҳануз
бир қарорга келишнинг имкони йўқ, матбуотда эса бу ҳақида турли қарашлар
ва фикрлар билдирилар, аниқ бир натижа белгилашнинг имкони бўлмас,
марказнииг таъсири ҳам кучли эди. Республикада
раҳбарликни бошлаган
И.А.Каримов алоҳида комиссия тузиш ҳақида кўрсатма беради. Ушбу
комиссия халқ фикрини ўрганиб, ўзбек тилига давлат тили макомини
берувчи қонун лойиҳасини тайѐрлаши керак эди. Янги тузилган комиссия
таркибига норасмий ташкилотларнинг вакиллари ҳам киритилган эди.
Лойиҳа муҳокама қилинаѐтган тўрт ой давомида комиссияга жами тўрт
мингга яқин мактуб келиб тушди, бу хатларга жами 150 мингдан ортиқ киши
имзо чеккан эди.
Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда бу таклифлар ўрганиб
чиқилди ва тезда қонун лойиҳасининг янги уч варианта юзага келди. Булар
комиссия лойиҳаси, ѐзувчилар уюшмаси тузган лойиҳа, норасмий
ташкилотлар вакиллари тузган лойиҳалардан иборат эди. Барча лойиҳалар
очиқ, холис муҳокама этилди ва уларни ўрганиш, умумлаштириш асосида
янги лойиҳа тайѐрланиб, у 1989 йил 11 октябрь куни матбуотда эълон
қилинди. Лойиҳа умумхалқ муҳокамасидан сўнг Ўзбекистон ССР Олий
Советининг 1989 йил 21 октябрда бўлган 11 сессиясида "Ўзбекистон
ССРнинг Давлат тили ҳақида" Қонуни қабул қилинди. Шукдан сўнг давлат
тилини изчил такомиллаштириш мақсадида кенг ҳаракатлар бошланди.
Қонунда белгилангандек, Республикада қонун лойиҳасини амалга ошириш
билан боғлиқ бўлган тадбирлар аниқ белгиланган ҳолда фақат раҳбар
ходимларгина эмас, балки турли миллат вакиллари билан мунтазам алоқада
бўлувчи кишилар, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар, ижтимоий
таъминот, халқ маорифи, маданият ва соғлиқни сақлаш, савдо, маиший
ҳизмат кўрсатиш, алоқа, транспорт, коммунал хўжалик, оммавий ахборот
воситалари ходимлари, ўз вазифаларини бажариши учун етарли даражада
давлат тилини билишлари кераклиги таъкидланганди.
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон раҳбарияти ўзбек тилини давлат тили
даражасига кўтаришда республикада истиқомат қиладиган бошқа
халқларнинг миллий манфаатларини ҳам ҳисобга олди. Давлат тали
ҳақидаги қонунда ўзбек тилининг давлат тили сифатида ривожлашппи
бошқа миллий тилларнинг манфаатларига зид келмаслиги белгиланган эди.
Қонунга республикада яшовчи барча халқ ва миллат вакиллари тенг
ҳуқуқли эканини кўрсатувчи модда ҳам киритилди.
Бундай ѐндашув асосида 1995 йил 24 августда "Ўзбек тилининг асосий
имло қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори
эълон қилинди. Бу қарор Давлат тили ҳақидаги Қонунни тўлдирди.
Шундан сўнг республикадаги русийзабон аҳолининг давлат тилини
эгаллашлари учун янада кўпроқ имконият яратиш, шу муносабат билан
мактаблар, макатбгача таълим, мактабдан ташқари муассасалардаги ўзбек
таълимини янада яхшилаш, такомиллаштириш, улар учун янги дастур,
дарслик ҳамда бошқа ўқув қўлланмаларини яратиш, давлат тилини
жадаллаштириб ўргатишнинг зарур услубиѐтини тезкорлик билан ишлаб
чиқиш, бу муҳим тадбирда ана шу соҳа мутахассисларининг кенг ва фаол
иштирокини таъминлаш мақсадида бир қатор вазифалар ҳам амалга
оширилди. Шунингдек, ҳарбий, диний ва бошқа соҳаларда керакли тил
белгиланишига урғу берилди.
Ўзбек тилининг ижтимоий - сиѐсий ва илмий-техникавий атамаларини
тартибга келтириш ва такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Министрлар
Совети ҳузурида махсус Атамалар қўмитаси ташкил этилди. Бу қўмита
олдига тегишли вазифалар қўйилди. Қўмита дастлабки вақтдан бошлаб
матбуотда берилган, радио ва телекўрсатувларда қўлланган атамаларни, 15
та вазирлик, қўмита ва идоралардан келган, шу идораларга таллуқли атама ва
номланишларни тўплаб, муҳокама этди. Macaлан, тиббиѐт бўлими соғлиқни
сақлашда қўлланиладиган энг долзарб атамаларни тўплаб ўз секциясида
муҳокама қилди. Атамалар қўмита бюросида муҳокама қилиниб, яна
муҳокамага 22 ташкилотга юборилди.
Умуман, 1989 йилда қабул қилинган давлат тили ҳақидаги қонун айрим
камчиликлардан холи бўлмаса-да, бироқ бу қонуннинг мураккаб ижтимоий-
иқтисодий шароитда қабул қилинганини ҳисобга олсак, бундай
камчиликларнинг сабабларини тушуниб олиш қийин эмас эди. Мазкур қонун
халқ маданий мероси, миллий қадриятларини ўрганиш, тарихий хотирани
тиклаш, шу асосда миллий онг, руҳият мустаҳкамлиги, ижтимоий фаоллик
кучайишига ҳам йўл очиб берди. Шу маънода миллий тилларга давлат
мақоми берилиши социалистик тузумга қарши олиб борилаѐтган
мустақиллик йўлидаги ҳаракатларнинг кучайишига ҳам ижобий таъсир этди.
Давлат тили ҳақидаги қонун миллий ўзликни англаш, миллий давлатчиликни
тиклаш йўлида республикадаги яна бир тарихий аҳамиятга эга бўлган муҳим
сиѐсий қадам бўлди ва миллий мустақилликнинг маънавий пойдеворига асос
бўлди. Ўз-ўзидан, ушбу Қонун ўзбек халқининг мавқеини тиклашга, унинг
ижтимоий ҳаѐтнинг барча соҳаларида тўла амал қилишига катта имкон
яратди.
Ўзбекистон аҳолиси хоҳиш-иродасини ҳар томонлама қўллаб-
қувватлаш, халқнинг чинакам тараққиѐти ва гуллаб-яшнашини таъминлаш,
унинг маънавий имкониятларини бойитиш зарурлигига асосланиб,
Ўзбекистон Президентининг "Наврўз халқ байрамини ўтказиш якунларн
тўғрисида" ги 1990 йил 3 майда қабул қилинган Фармонга асосан Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида ҳар йили 21 мартни дам олиш куни ва умумхалқ
Наврўз байрами куни деб эълон қилинди. Наврўзнинг байрам қилиниши
теран халқ анъаналари, ерга ва табиатга эҳтиѐткорлик билан муносабатда
бўлиш, деҳқон меҳнатини ҳурмат қилиш, яхши қўшничилик, меҳр-
мурувватга ва бошқаларнинг дардига малҳам бўлишга интилишлари
қудратли омил бўлди.
Маъмурий-буйрукбозлик авж олган миллий ҳис-туйғуларни поймол
этиш эвазига шовинистик руҳ билан шаклланган коммунистик тузум XX аср
80-йилларида бутун Ўзбекистон халқини таъна-дашном ва туҳматлар домига
тортган, "пахта иши" ѐки кейинчалик "ўзбеклар иши" номини олган
уйдирмалар совет тузуми қатағонининг янги босқичи бўлган эли. Юзага
келган турли ижтимоий ва иқтисодий характердаги муаммолар мавжуд
салбий вазиятни кескинлаштириб юборган, бироқ 1989 йилнинг иккинчи
ярмидан республикадаги ўзгаришлар “пахта иши” қатағонлари билан боғлиқ
бўлган Т.Гдлян гуруҳига нисбатан муносабатли ҳам ўзгартириб юборди. 1989
йилга қадар республика аҳолиси орасида қўрқув ҳиссини уйғотиб келган
"пахта иши" ѐки "ўзбеклар иши" уйдирмаларига ҳам 1989 йилнинг иккинчи
ярмидан бошлаб барҳам берила бошланди.
Халқнинг прокуратура органларига ишончини уйғотиш, биринчи
навбатда халқ ва юрт манфаатларидан келиб чиқиб иш ташкил этиш, Гдлян-
Ивановлар томонидан содир этилган қонунбузарликларга барҳам бериш,
уларга нисбатан жиноий иш кўзғаш, ноқонуний жазога тортилганларни озод
қилиш, марказдан келган "қонун посбонларини" келган жойига қайтариб
юбориш, марказ билан алоқани аста-секин узиш ишлари энг муҳим вазифага
айланди.
Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиуми 1989 йил 12 сентябрда
"пахтачиликдаги қўшиб ѐзишга йўл қўйгани учун жиноий жавобгарликка
тортилган кишиларни авф этиш мақсадида хўжжатлар тайѐрлайдиган"
комиссия ташкил этди. Ушбу комиссия тайѐрлаган ҳужжатларга таяпиб,
Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиуми жиноий жавобгарликка тортилган
43 кишини гуноҳидан ўтишни Ўзбекистон ССР Олий Советидан сўради.
Унда кўплаб шахсларга белгиланган жазо муддатларини енгиллаштириш
чоралари сўралган эди. Маълум бўлишича, шу вақт оралиғида "пахта иши"да
судланганлар сони 4018 кишини ташкил этган бўлса, республикада
бошланган ижобий ўзгаришлардан сўнг реабилитация қилинганлар сони 2940
кишини, қайта терговга юборилганлар 63 кишини, асоссиз судланганлар 1016
кишини ташкил этди.
1990 йил 31 октябрга келиб Олий Советнинг 12-чақириқ учинчи
сессиясида
Ўзбекистон
Президента
тавсияси
билан
республика
прокурорининг иттифоқ прокурорига қарамлигига барҳам бериш ва бу
тизимнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Прокурори
Республика олий органи томонидан тайинланди. Умуман, 1990 йилга келиб
совет давлатининг ҳукмронлиги инқирозга учраѐтган, иттифоқдош
республикалар ўз миллий мустақиллиги учун кенг ҳаракатларни олиб
бораѐтган даврлар бўлди. Ўзбекистонинг янги раҳбарияти ҳам мустабид
тузум учун буткул ѐт бўлган янги ижтимоий-иқтисодий ва сиѐсий
ўзгаришлар билан майдонга чиқди. Айнан мана шу давр республиканинг
мустақиллик сари йўл олиши билан ифодаланди. Ўзбекистоннинг раҳбари
И.А.Каримов бошчилигида бошланган бу йўл тарихий-маънавий тикланиш,
марказ томонидан олиб борилган қатағонлик сиѐсатига чек қўйиш, ўзбек
халқи шаънини ҳимоя қилиш, иқтисодий таназзул ҳолатини чеклаш, ички
бозорни ҳимоялаш, буткул янги ижтимоий ҳимоя сиѐсатини олиб бориш,
марказ таъсирини камайтириш ва бошқа кенг қамровли тадбирларлан иборат
бўлди.
1990 йил баҳорида Ислом Каримов горбачѐвча қайта қуриш боши берк
кўчага кириб қорганини англаб етди. Ўша вақтда СССР сиѐсатчилари
орасида бундай одамлар камдан-кам эди. Россияда ва бошқа иттифоқдош
республикаларда тобора кучайиб бораѐтган тартибсизликлар Ўзбекистонда
ҳам юз бермаслиги учун қатъий чоралар кўриш керак эди. Ўзбекистонда
ҳокимиятнинг озгина заифлашуви ҳам республикада миллатлараро низолар
янгидан бошланишига, ижтимоий портлашларга олиб келиши мумкин эди.
Шу сабабли Горбачев ва унинг атрофидагилар норози бўлишига ва қаршилик
кўрсатишига қарамай, Ўзбекистон Республикаси Олий республика
Президентлигини жорий этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |