2
1946-1990 йиллардаги фан, маданият ва санъат.
Тоталитар тизим шароитида маданий-маърифий муассасалардан
оммага ғоявий таъсир ўтказиш мақсадида кенг фойдаланилди. 1960 йиллар
республикада 2.977 клуб бўлса, 1970 йилда уларнинг сони 3.441 тага етди.
Шу йиллари кутубхоналар сони тегишли равишда 3.418 тадан 5.822 тага;
музейлар сони 14 тадан 26 тага; киноқурилмалар сони 2.178 тадан 3.988 тага
ошди. Лекин, буларнинг кўпчилиги статистик ҳисоботларда ошириб
кўрсатилган бўлиб, аслида ўзларининг бевосита вазифаларини самарали
бажариш учун ҳаѐтий имкониятга эга бўлмади. Уларнинг моддий техника
базаси паст даражада бўлиб, молия билан етарли таъминланмади. Бу
жиҳатдан Ўзбекистон собиқ совет республикалари ўртасида энг қуйи
поғонада турди.
1969 йилда Россияда аҳолининг 10 минг нафарига 14 клуб муассасаси
тўғри келса, Белоруссияда 11 та, Ўзбекистонда эса атиги 4 та эди. Маданий-
маърифий муассасаларга давлат томонидан ажратилган маблағ аҳолини жон
бошига Естонияда 21,3 сўмни, Арманистонда-17,9 РСФСРда-9,7 сўмни
ташкил қилса, Ўзбекистонда 4,5 сўмни ташкил қиларди. Республика
кутубхоналарининг китоб фонди 1950-1970 йилларда ўн баробарга кўпайган
бўлса, лекин уларнинг кўпчилигини мафкуравий тарғибот учун зарур бўлган
марксизм-ленинизмга оид асарлар ташкил қилар эди. Олинган китобларнинг
8-10 фоизгина республикада нашр этилган бўлиб, қолганлари четдан
келтирилиб, уларнинг аксарияти рус тилида эди. Маданий-маърифий
муассасалар молиявий жиҳатдан давлат назорати четда қолганлиги учун
бундай муассасалар кўпинча жамоатчилик асосида қурилди. Масалан: 1961
йили Ўзбекистон касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан жамоатчилик
асосида 45та маданият ва техника университетлари, 5 та халқ театрлари,
1.258 жисмоний тарбия жамоалари иш олиб борди.
Ўзбекистонда таълим тизимини яхшилаш учун ўнлаб қарорлар қабул
қилинарди. Бироқ, бу қарорлар миллий мактабларда тўлиқ бажарилмасди.
Мактаблар урушдан кейин ҳам дарсликлар билан тўлиқ таъминламади.
Моддий ўқув базаси русийзабон мактабларникидан анча паст эди.
Ўрта мактабни битирувчилари орасида эрта турмушга берилиши
туфайли қизлар камчиликни ташкил қилар эди. Маорифни ривожлантиришда
маҳаллий миллатларга паст назар билан қараш совет тузуми сиѐсатининг
пинҳона фаолиятига яширинган эди. Кейинги йилларда очилган архив
маълумотларида собиқ иттифоқдаги республикаларда онгли, маданиятли,
ҳурфикрли кишиларни бўлишига йўл қўймаслик ҳақидаги маҳфий
кўрсатмалар бежиз эмас эди. 1985 йилда олий ўқув юртлари сони 42 тага
етди.
1946-47 ўқув йилида республикада 4483 мактаб бўлиб, 212.000 ўқувчи
ўқиган бўлса, 1965-66 ўқув йилида 9716 га ундаги ўқувчилар сони 2.476.000
кишига етди. Олий ўқув юртларида талабалар сони 21.190 дан 168.800 тага
етди. Бу миқдор “маҳаллий миллат йигит қизлари билим учун эмас, диплом
учун қизиқсин” деган ақидага асосланганлигини кўрсатади. Шундай
бўлишига қарамай Ўзбекистонликларни, хусусан ўзбекларни илмга
чанқоқлиги ҳар қандай сунъий тўсиқларни енга бошлади.
Ўзбекистонда фан ва техниканинг ҳамма соҳаларида йирик олимлар
етиштирилиб, фан номзодларини ва докторларини тайѐрлаш бўйича собиқ
СССРда олдинги қаторларга чиқди.
1950 йил Ўзбекистонда 1760 фан номзоди 180 фан докторлари илмий
иш олиб борди. 1965 йилда эса, фан номзодларининг сони 4000 ва фан
доктори 324 га етди. 50-60 йиллари Республика Фанлар Академиясининг
олимлари айниқса математика-механика, тиббиѐт, энергетика, қишлоқ
хўжалиги соҳаларида ишлар олиб борди. Бир қанча илмий-текшириш
институтлари травматология ва ортопедия, энергетика, математика,
онкология ва радиология, Ўрта Осиѐ қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш
ва электрлаштириш, кибернетика ва бошқа бир қанча институтлар шу
йилларда ишга туширилди. Фанлар Академияси қошида Фалсафа ва Ҳуқуқ
институти
ташкил
этилиб,
Шарқшунослик
институти
фаолияти
кенгайтирилди.
50-йиллардан бошлаб республикада илмий-тадқиқот ишларида атом
қувватидан фойдалана бошлади. Дастлабки пайтда атом қуввати Тошкент ва
Самарқанд
Давлат
Университетлари
лабораторяларидан
Фанлар
академиясининг физика-техника институтида, Политехника ва медитсина
институтларида ишлатилди. Лекин техника базаси етарли бўлмаганликдан
атом қувватидан фойдаланиш доираси тор бўлди. 1956 йил бошларида
Тошкентдан 30 км йироқда, 750 штат бирлигида мўлжалланган илмий-
тадқиқот ядро инситути ва барча қулайликларга эга бўлган шаҳарча қурилиб,
1958 йили ишга туширилди. Унинг биринчи директори этиб йирик физик
олим, академик Убай Орифов тайинланди.
1951-1954 йиллари республикада яна бир йирик илмий марказ бунѐд
этилди. 80 гектар майдонда, иттифоқда ягона тиббий шароитда ўсадиган,
Тошкент ботаника боғи яратилди. 1956 йили 5 ноябрда Ўрта Осиѐда биринчи
Тошкент телемаркази ишга туширилди. Кейинчалик 1962 йил Урганчда, 1964
йил Нукусда ҳам телевизон марказлар иш бошлади.
Ўзбекистонлик олимларнинг бир қанчаси, айниқса табиий фанлар
соҳасида, ўзларининг илмий ютуқлари билан нафақат собиқ Иттифоқ
доирасида, балки жаҳон миқѐсида тан олинди ва юқори даражадаги давлат
мукофотларига сазовор бўлдилар. Ўзбек олимларидан математиклар-
Т.Н.Қори-Ниѐзий,
Т.А.Саримсоқов,
С.Х.Сирожиддинов,
физиклар-
У.О.Орифов,С.А.Азимов,
химиклар-О.С.Содиқов,
С.Ю.
Юнусов,
М.И.Набиев, геологлар-Х.М.Абдуллаев, И.Х.Хамрабоев, Г.А.Мавлонов,
биологлар- А.М.Музаффаров, К.З. Зокиров, Т.З.Зоҳидов, техника соҳасида
М.Т.Ўразбоев, Х.А.Раҳматуллин, Х.Файзиев, жамиятшунослик фани
соҳасида
И.М.Мўминов,
Ҳ.Сулаймонова,
Я.Ғ.Ғуломовлар
шулар
жумласидандир.
Республика зиѐлилари қаторида 125 мингдан ортиқ олий ва ўрта махсус
маълумотга эга мутахассислар бўлиб, шулардан 25 мингдан кўпроғи
муҳандис ва техниклар, 10 минг қишлоқ хўжалик мутахассислари, 24 минг
врачлар ва 60 мингдан ортиқ ўқитувчилар, юздан ортиқ ѐзувчи, шоир,
драматурглар, рассомлар уюшмасида 105 киши, композиторлар уюшмасида
26 нафар аъзолари бор эди. 1956 йилнинг охирларида республика
зиѐлиларини биринчи қурултойи бўлиб ўтди.
Партиявий ғоявий тизгинга қарамасдан адабиѐт ва санъат соҳасида
кўзга кўринарли асарлар яратилди. Ғафур Ғулом, Уйғун, Зулфия, Миртемир,
Туроб Тўла, М. Бобоев, Мирмухсин ва бошқаларнинг тинчлик мавзусига
бағишланган шеърлари юзага келди. Ойбекнинг “Олтин водийдан
шабадалар”, Парда Турсуннинг “Ўқитувчи”, Асқад Мухторнинг “Опа-
сингиллар” романлари, Абдулла Қаҳҳорнинг “Шоҳи сўзана”, “Оғриқ
тишлар”, Б.Раҳмоновнинг “Юрак сирлари” драмалари катта шуҳрат қозонди.
50-йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб сиѐсий қатағонликдан озод бўлган
ижодкорларнинг асарлари юзага чиқа бошлади. Абдулла Қодирийнинг
“Ўткан кунлар” романи, Миртемирнинг “Сурат” достони, Шайхзоданинг
“Тошкентнома”си нашрдан чиқди.
60-йиллардан адабиѐтда янги авлод пайдо бўлди. Одил Йўқубов,
Пиримқул Қодиров, Ўлмас Умарбеков, Ҳусниддин Шарипов, Озод
Шарафутдиновлар билан изма-из янги ижодий тафаккурга эга бўлган
истеъдодли Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Шукур Холмирзаев, Ўткир
Хошимов, Муҳаммад Али, Жамол Камол, Омон Матжон, Рауф Парпи каби
ѐш адабиѐтчилар майдонга чиқди. Ўзбек адабиѐтининг ривожланишида
адабиѐтга мафкуравий таъсир ўтказишнинг қуроли сифатида қараб, ижод
эркинлиги бўғилди ва партиявий синфий ақидалар тиқиштирилди. 50-80
йилларда аҳѐн-аҳѐнда бўлса ҳам озодликка интилувчи фикрлар кўзга
чалинарди. Бироқ бунга дарҳол танқидлар, маъмурий жазолар тўсиғи
қўйиларди.
80-йилларнинг ўрталаридан адабиѐт халқ ҳаѐтини ҳаққоний акс
эттириш йўлида янгича қадамлар қўя бошлади. Бадиий асарларнинг мавзуи
доирасига Орол фожеаси, ўзбек деҳқонининг машаққатли тақдири, табиат,
тил, маданият ва тарихимизга оид муаммолар шиддатлироқ кириб келди.
Янги мазмун ижодда янгича замонавий шакл, халқона оҳангларда кенг йўл
оча бошлади.
50-60 йилларда Республика санъатида, хусусан театр ва рақс санъатида
илгари силжишлар юз берди: 1947 йили Тошкентда хореография билим юрти
очилди. 1957 йили машҳур раққоса М.Турғунбоева томонидан “Баҳор” ўзбек
халқ рақс ансамбли, 1958 йили Г.Раҳимова раҳбарлигида-Хоразм ашула ва
рақс ансамбллари тузилди. Бу жамоалар ўзбек саҳна рақсларини бойитди.
Республикада театр саънатининг ривожланишида Самарқанд Давлат ашула
ва балет театрининг (1964 йил) Тошкентда “Ёш гвардия” (1990 йилдан Аброр
Хидоятов номидаги) ўзбек драма театрининг очилиши катта аҳамиятга эга
бўлди.
Мусиқа ва театр соҳасидаги бу ўзгаришлар бир томонлама бўлиб
жаҳон санъати даражасига тезроқ етиб олиш учун ўзбек миллий
маданиятидан узоқ бўлган опера, балет, симфоник мусиқага асосий эътибор
берилиб, миллий драма театрларимиз эътибордан четда қолди. “Шаклан
миллий мазмунан социалистик” шиори остида ривожланган совет адабиѐти
ва саънатининг асл мақсади “байналмилаллаштириш” бўлиб бадиий
асарларда миллийлик йўқола борди.
Урушдан кейинги чорак аср мобайнида Ўзбекистон саноати ва қишлоқ
хўжалиги, маданияти ва фани ривожланишида маълум натижаларга эришди.
Лекин бу ривожланиш зиддиятлар билан тўла бўлди, демократиялаштириш
йўлида олиб борилган тадбирлар етарли натижаларни бермади.
Маъмурий буйруқбозлик тизими кучайиб бораѐтган Ўзбекистонда
халқнинг турмуши, аҳолига кўрсатиладиган майиший хизмат жиҳатидан
Республика собиқ Иттифоқда охирги ўринларда эди. Таълим тарбия ва
соғлиқни сақлаш соҳасидаги баланпарвоз кўрсаткичлар социалистик
тизимнинг ташвиқот-тарғиботи учун фойдаланилди. Умуман олганда,
жамиятнинг инқироз томон йўл тутиши кучая борди.
Урушдан кейинги йилларда мамлакатнинг ижтимоий-сиѐсий тизимида
партиянинг якка ҳукумронлиги кучайиб борди. Сиѐсий қатағонликнинг янги
босқичи бошланди. Агар 30-йилларда қатағонликни ички ишлар халқ
комиссарлари (НКВД) олиб борган бўлса, эндиликда бу мудҳиш ишларни
коммунистик партиянинг марказий комитети ва унинг қуйи ташкилотлари
бажарди. 1949 йилнинг мартида чақирилган Ўзбекистон коммунистларининг
Х съезди республика меҳнаткашларини коммунистик руҳда заҳарлаш,
миллий қадриятларга, “диний хурофот”га қарши курашни кучайтириш
вазифаларини қўйди. Бу билан жамиятда социалистик мафкурани
вайронкорлик роли яна ҳам кучайтирилди.
1949-1952 йилларда кўпгина машҳур ўзбек ижодий зиѐлилари асоссиз
равишда айбланиб, қатағон қилинди. Ўзкомпартиянинг 1949 йил 25 июндаги
бюро мажлисида бир гуруҳ ѐзувчилар миллатчиликда, эски феодал
маданияти олдида бош эгиш, ўтмишни идеаллаштиришда айбланди. Ойбек,
Абдулла Қаҳҳор, Мамарасул Бобоев, Миртемир, Шайхзода каби ўзбек
ѐзувчилари бадном қилинди. 1951 йили августда бир гуруҳ атоқли ижодкор
зиѐлилар “миллатчилар” деб матбуотда ноҳақ танқид қилинди,
“бузғунчиликда” айбланди. Кейинчалик ѐзувчилардан Шайхзода, Шукрулло,
Шуҳрат, Сайид Аҳмад ва бошқалар узоқ муддатга озодликдан маҳрум
этилди.
Хуршид, Чустий, Ғайратий ва бошқалар ѐзувчилар уюшмасидан
ҳайдалди. Буни эшитган Ғ.Ғулом куйиниб “Токайгача ўзбекнинг ақли
кирганда бошини чопиб ташлайдилар” деган эди.
1951 йил апрелида Ўзкомпартия бюро мажлиси “Мусиқа санъатининг
аҳволи ва уни янада яхшилашнинг чоралари тўғрисидаги” масалани
муҳокама қилди.
Мажлисда санъат ишлари бўйича бошқарма кўп йиллар давомида
“Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Тоҳир ва Зуҳра” каби афсонавий
мазмунда опера, балет ва мусиқали драматик спектаклларни яратиб, зарарли
ишларни амалга оширяпти деб қайд этилди. Мажлис қарорида жанр
репертуарлари ва радио эшиттириш программаларини қайта кўриб чиқиш
тавсия этилди. Мазкур спектакллар саҳнадан олиб ташланди. Қатағонликлар
тўлқини бу билан тўхтаб қолмади. 1983 йилдан бошлаб собиқ КПСС
Марказий қўмитаси раҳбарлигида Ўзбекистонда навбатдаги ошкора
қатағонга йўл очилди. “Пахта иши”, “Ўзбеклар иши”, “Шарқий фронт” деб
аталган машъум сиѐсат ниқоби остида минглаб бегуноҳ кишилар жиноий
жавобгарликка тортилди. Москва юборган генераллар, прокурорлар,
терговчилар истаган одамларни ҳибсга олишарди.
Маъшум номлар билан аталган компаниявозлик даврида йўл қўйилган
хатолар, порахўрлик қўшиб ѐзиш, мансабни суистеъмол қилиш каби
иллатлар очиб ташланди. Бироқ бу нуқсонлар собиқ Иттифоққа, мавжуд
чириган тузумга қолаверса Марказга ҳам тегишли эди.
Марказий матбуотнинг баъзи бир муаллифлари Кавказ, Ўрта Осиѐ ва
Қозоғистон халқларининг юзига қора чаплашга ҳаракат қила бошладилар. Бу
ҳудудларда яшаган миллатлар ўз вақтида мавжуд жиноий гуруҳлар
фаолиятига қарши курашганлар. Улар социалистик қонунчиликни
бузилаѐтгани ҳақида Москвага арз қилишган, бироқ уларнинг ўзлари, яъни
“сувни лойқалатувчилар” қувғинга учраганлар!
1983 йилнинг охирида республикада жуда оғир вазият вужудга келган
эди. Биринчидан, жиноятчиликка қарши курашиш ниқоби остида собиқ
марказдан кетма-кет турли тергов гуруҳлари ташланди. Республикамиздаги
раҳбарлик лавозимларига собиқ Иттифоқнинг ҳар хил жойларидан кадрлар
кела бошлади. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг иккинчи
котиблигига Анишчев, Министрлар Совети Раисининг биринчи ўринбосари
Огарок, Олий Кенгаш Президиуми раисининг ўринбосари этиб
Романовскийлар тайинланди, Тошкент шаҳрининг тақдири Сатинга
топширилди.
Республика прокурори этиб Бутурлин, унинг ўринбосарлигига
Гайданов, тергов бошлиқлигига Лаптев, Ички ишлар вазирлигига Дидоренко
тайинланди. Барча вилоятларда ҳам аҳвол шундай бўлиб, улар
республикадаги ҳукмронликни тўла қўлга олган эдилар.
“Пахта иши” ва “ўзбеклар иши” деб юзсизларча номланган терговлар
бошланиб кетди. Гдлян гуруҳи ўзбекистонликларга нисбатан қонунсиз,
бешафқат ишларни бошлаб юборди. Уларнинг зўравонлиги оқибатида судлар
адолатсиз ҳукмлар чиқара бошлади.
1989 йилгача бу ишлар бўйича 4,5 мингдан кўпроқ киши судланди.
Ўша пайтда республикадаги қамоқхоналарда жой қолмагани учун
судланганларнинг
мингдан
ортиғи
жазони
ўташ
учун
Сибир
қамоқхоналарига жўнатилди.
Гдлян гуруҳи Ўзбекистон ҳудудида чекланмаган ваколатларга эга
бўлди. Айбсиз одамларни, уларнинг оила аъзоларини қамоққа олиш,
жисмоний ва руҳий қийноққа солиш авж олди. Ҳибсга олинганлар тергов
усулларига дош беролмай ўз жонларига қасд қилишгача бориб етдилар.
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари беҳад топталаѐтганлиги ҳақида
Москвага минглаб хатлар жўнатилди. Афсуски, бу хатлар текширилмасдан,
ҳатто жавоб ѐзишга эп кўрилмади. Аксинча Гдлян ва унинг гумашталарига
кетма-кет унвонлар берилди.
1989 йил 23 июн куни республика раҳбарлигига Ислом Каримов
сайланди. Янги раҳбарнинг фаолияти Ўзбекистон фуқароларининг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, топталган ҳуқуқларини тиклаш каби олийжаноб
ва хайрли ишдан бошланди.
“Пахта ишлари”ни кўриб чиқиш учун махсус комиссия тузилди.
Комиссия иш фаолиятига 40 минг томдан иборат ишни кўриб чиқиш
топширилди. 1990 йилнинг июн ойига келиб, комиссия энг муҳим бир
хулосага келди. 1990 йил 13 июн куни Москва шаҳрига СССР Бош
прокурори, СССР Олий судининг раиси ва СССР Адлия вазири номига
ѐзилган хатда комиссия хулосалари батафсил кўрсатилди. Бу хатда “Пахта
ишлари” чуқур таҳлил қилиниб, судланганларни оқлаш масаласи қўйилган
эди. Бироқ юқоридаги ташкилотлар кўмак ўрнига тайзиқни кучайтирдилар.
Республика раҳбарининг қатъиятли ҳаракати билан ноҳақлик барҳам
топди. Комиссия икки йилдан кўпроқ вақт орасида 40 минг томлик ишни
кўриб чиқди. 3,5 мингдан кўпроқ киши оқланди. Қолганларнинг жазо
муддатлари камайтирилиб, бир қисми Президентимиз томонидан авф этилди.
Пахта комиссияси фаолиятининг энг муҳим томонларидан бири
шундан иборатки, пахта ишлари бўйича судланганларнинг кўпчилиги
ҳаѐтлигида оқланди, юзлари ѐруғ бўлди, топталган ҳуқуқлари тикланди, ўз
иш жойларига қайтишди, мусодара қилинган мулки қайтарилиб, бошқа
етказилган моддий зарарлар қопланди.
Ўзбекисистон Республикаси мустақилликка эришгач, хусусан,
республика раҳбариятининг қатъиятли ҳаракати билан ноҳақлик барҳам
топди. Минглаб бегуноҳ фуқороларнинг номлари оқланди.
КПСС МК Апрел (1985 й) пленуми совет жамиятини “қайта қуриш”, бу
жамият ҳаѐтининг барча соҳаларини “чуқур ислоҳ қилиш” йўлини эълон
қилди. Бунда аввало ижтимоий ҳаѐтни демократлаштириш, ошкоралик,
иқтисодий ўсишни фан техника ютуқларига таяниб жадалллаштиришга қарор
қилинди.
Бироқ узоқ йиллар тоталитар режимга мослашган давлат монополияси,
идоралари бюрократик аппарат кўзда тутилган режаларни амалга оширишга
йўл қўймади.
80-йилларнинг ўрталарига келиб мамлакатдаги иқтисодий тараққиѐтни
чуқур таҳлил қилмасдан 90-йилларнинг охирига бориб, собиқ СССР да
миллий даромадни 2-2.5 баробар ўстириш, аниқроғи аввало 70 йил ичида
амалга оширилган ишларни кейинги 15 йил ичида бажариш вазифалари
қўйилдики, булар мутлақо ҳақиқатдан узоқ эди. Бу ҳол табиий равишда 70-80
йиллар бошларида жамият олдидаги муҳим халқ хўжалиги вазифаларини
ишлаб чиқаришни жадаллаштириш билан эмас, балки қўшиб ѐзиш, пора
бериш, ошна-оғайнигарчилик билан осонгина ҳал қилишга олиб келди.
Давлат режалаштириш тизими мураккаб ижтимоий ва хўжалик
вазифаларини маъмурий-буйруқбозлик йўли билан ҳал қилишга қодир
бўлмай қолди. Натижада иқтисодий ўсиш ҳар йилига камайиб борди.
Республика халқ хўжалигида умумий ижтимоий меҳнат унумдорлигини
пасайиши ҳисобга мўлжалдагидан 4,3 фоиз ѐки 850,4 миллион сўмга кам
миллий даромад олинди.1989 йилда Ўзбекистондаги ҳар бир кишига собиқ
иттифоқдаги ўртача даражадан бир ярим баравардан кам капитал маблағ
тўғри келди.
Шу даврга келиб республика қишлоқ хўжалигида кўплаб муаммолар
тўпланиб қолди. Совет тузумининг навбатдаги ислоҳоти ҳам йўл қўйилган
хатолар туфайли барбод бўлди.
Ушбу муаммолардан халқ эътиборини чалғитиш учун кўп йиллар
давомида йиғилиб қолган миллий норозиликлардан фойдаланилди.
Коммунистик мафкура ўз ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун ҳатто айрим
республикаларда миллатлараро низоларни уюштира бошлади. 1989 йилда
Тошкент, Фарғона, Андижонда рўй берган миллатлараро можаролар,
Кавказдаги
қуролли
тўқнашувлар,
қувғин
қилинган
халқларни
норозиликларидан разилона манфаат йўлида, республикаларда, шу жумладан
Ўзбекистонда пайдо бўлаѐтган ҳурлик овозини бўғиш учун фойдаландилар.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида мустабид тузум томонидан
депортатсия қилинган бир қатор халқлар қаторида месхети турклари ҳам
бўлиб, улар асосан аҳоли зич яшайдиган Фарғона вилоятига, бир қисми
Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларига жойлаштирилган бўлиб,
бунинг оқибатида ижтимоий-иқтисодий ва миллатлараро муносабатларда
қўшимча муаммоларни юзага келтирган эди. Бу муаммога совет давлати ўз
вақтида эътибор бермади. 1989 йил 24 майда Қувасой шаҳрида ѐшлар
ўртасида (Р. Нишонов таърифича, “бир банка қулпуной учун” ) бўлган
безорилик миллатлараро (маҳаллий ѐшлар билан месхети турклар ўртасида)
тўқнашувни келтириб чиқарди ва бу можаро Фарғона водийсида оммавий тус
олди. Республиканинг сиѐсий раҳбарияти юзага келган бу мураккаб вазиятни
тўғри баҳолай олмагани учун, ѐшларнинг оммавий чиқишлари, миллатлараро
тўқнашувлар содир бўлди.
Бундай оммавий чиқишларга, коммунистик мафкура тартибига қарши
боришларига
“кўникмаган”
мустабид
тузум
сиѐсий
раҳбарияти
намойишчиларга қарши ҳарбий қисм ташлади. 1989 йил 8 июнда Қўқонда
тинч намойишчилар ана шу ҳарбий қисм аскарлари томонидан ўққа тутилди.
Натижада, 50 дан зиѐд намойишда қатнашган аҳоли ҳалок бўлди (уларнинг
кўпчилиги ѐшлар эди), 200 дан ортиғи эса ярадор қилинди. Умуман 3-12 июн
кунлари Фарғона вилоятида бўлган миллатлараро тўқнашувлар ва уларни
ҳарбийлар томонидан ўққа тутилиши оқибатида 103 киши ҳалок бўлган. 1009
киши ярадор бўлган ва 650 хонадонга ўт қўйилиб, вайрон қилинган.
Фарғона
фожиаларига
тааллуқли
маълумотларнинг
(лекин
маълумотлар йўқ даражада) таҳлили шуни кўрсатадики, месхети турклари
учун бу можаро мустабид тузум айби билан уруш даврида мажбуран ташлаб
чиқилган она ватанларига қайтиб боришлари учун баҳона сифатида керак
бўлган. Маҳаллий аҳоли эса бу можарога табиий равишда қўшилиб кетган.
Чунки жойларда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларига эътибор
берилмаган, маҳаллий ѐшлар ўртасида ишсизлик кўпайиб, аҳолининг турмуш
даражаси пасайиб борган, аҳоли уй-жойлар билан таъминланмаган, уй қуриш
учун участкалар ажратилмаган, пахта яккаҳокимлиги, экология, муаммолари
ҳал қилинмаган, порахўрлик, кўзбўямачилик, қонунбузарлик авж олган.
Мудҳиш воқеалардан кейин берилган расмий баѐнотларга кўра,
республикада вужудга келган ижтимоий-иқтисодий кескинликдан оммавий
тартибсизликларни, миллатлар ўртасида нифоқ ва тўқнашувларни келтириб
чиқаришга уринган экстремистик кучлар турган. Бу атайлаб уюштирилган
сиѐсий иғвогарлик эди. Фарғонадаги мудҳиш воқеа Сумгайит, Боку, Тоғли
Қорабоғ, Ўш-Ўзган ва бошқа минтақаларда худди шундай тарзда
уюштирилган иғвогарлик билан бир қаторда турар эди. Фарғона
воқеаларидан кейин Ўзбекистоннинг И.Каримов бошлиқ сиѐсий раҳбарияти
бу масалада принсипал мавқеини эгаллади. Республика зиѐлилари ва сиѐсий
кучлари ана шу таҳликали кунларда сиѐсий ва маънавий жиҳатдан юксак
мавқеда турди. Фожеанинг асл сабабларини очиб ташлаш, ўз халқининг шон-
шуҳрати ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш йўлидаги ўзларининг машаққатли
уринишларида улар республиканинг энг кескин муаммоларини биринчи бор
ошкора равишда муҳокамага қўя бошладилар.
Республикада кенг мунозарага сабаб бўлган муаммолардан бири ўзбек
тилига давлат тили мақомини бериш масаласи бўлди. Маълумки, шахсга
сиғиниш, турғунлик йилларида ўзбек тилининг мавқеи қўлланиш доираси
жуда ҳам торайиб кетди. Ўзбек тили давлат идораларида ҳам, мажлислар,
йиғилишларда ҳам деярли ишлатилмай қўйилди.
80-йилларнинг ўрталарига келиб СССРнинг парчаланиши реал
объектив ҳақиқатга айланиб қолди. Миллий онгни ўсиши, ўзбек тили
масаласини кун тартибига қўйилди. Р. Нишонов бошчилигидаги республика
раҳбарияти бу ҳаракат ўртага ташлаган муаммони ҳал қилишга эмас, аксинча
бу ҳаракатни “жамиятга қарши” деб, уни барҳам топтиришга, қонунчилик,
ошкоралик ва оммавий талабларга риоя қилиш оқимига буриб юборишга
уринди.
Демократик
тараққийпарвар
кучлар
қўйган
масалани
И.Каримов
бошчилигидаги янги раҳбарият ўз вақтида англаб етди ва уни ҳал этишга
киришди.
Do'stlaringiz bilan baham: |