Маъруза Кимё саноатида сув ва уни тайёрлаш


Сувнинг сифат кўрсаткичлари



Download 94,45 Kb.
bet2/2
Sana24.02.2022
Hajmi94,45 Kb.
#217492
1   2
Bog'liq
Маъруза 4

3. Сувнинг сифат кўрсаткичлари
Сув таркибидаги барча бегона аралашмалар дисперслик даражасига қараб учга бўлинади:

  1. дағал дисперс аралашмалр, заррачаларнинг диаметри 100 нм. дан катта.

  2. коллоид дисперс аралашмалар, заррачаларнинг диаметри 1-100 нм. гача.

  3. молекуляр дисперс ёки чин эритмалар.

Сувлар ишлатилиш соҳасига қараб, саноат ва ичимлик сувларига бўлинади. Саноат сувларига бактериялар билан ифлосланганлиги (озиқ-овқат ва баъзи биокимёвий саноат тармоқларидан ташқари) муҳим аҳамиятга эга эмас. Бегона қўшимчаларнинг чегаравий миқдори ишлаб чиқаришнинг характерига қараб турлича бўлади.
Сувнинг сифати: тиниқлиги, тозалиги, ранги, ҳиди, хароратси, умумий туз миқдори, қаттиқлиги, оксидланиши ва реакцияси каби физик, кимёвий хоссалари билан аниқланади.
Сувнинг тиниқлиги унинг қанчалик қалинлик қатламида чиллик ёки бирор ҳарф тасвирини визуаль ёки фотоэлемент ёрдамида кўриб уни фарқлаш орқали аниқланади. Сувнинг тиниқлиги унда дағал дисперс механик ва коллоид заррачаларнинг борлиги ва уларнинг миқдорига боғлиқ бўлади.
Сувнинг тозалиги унинг таркибидаги ҳар қандай бегона аралашманинг сони ва миқдори билан характерланади. Улар қанчалик кам бўлса, шунчалик тоза ҳисобланади. Сувнинг тозалиги инсон соғлиги учун муҳим омил бўлиб, ечимини талаб қилинадиган актуал муаммо ҳисобланади.
Умумий туз миқдори сув, таркибида минерал ва органик аралашмаларнинг борлиги билан характерланади. Уни аниқлаш учун 1 л. сувни буғлантирилганда қолган қолдиқ ўзгармас массага келгунча 1100 С хароратда қиздирилади. Ҳосил бўлган масса умумий туз миқдори бўлиб, у мг/л билан ўлчанади. Умумий туз миқдори буғлангунча қаттиқ қиздирилиб, совигач ўлчанади, массалар орасидаги фарқдан органик аралашма миқдори ҳам аниқланади.
Сувнинг оксидланиши унинг таркибида органик қўшимчаларнинг борлиги билан характерланади. Сувнинг оксидланиши, 1 л сувни оксидлаш учун сарфланган KMnO4 нинг мг миқдори билан аниқланади. Бунинг учун6 1 л сув олиниб ортиқча KMnO4 билан 10 минут давомида қайнатилади.
Сувнинг реакцияси уни муҳим – кислоталиkик ёки ишқорийлик даражаси водород ионларининг концентрацияси яъни рН билан характерланади. рН индикаторлар ёрдамида аниқланади. Агар рН – 6,5 – 7,5 оралигида бўлса, муҳит нейтрал. рН 6,5 бўлса, муҳит кислотали ва рН 7,5 бўлса, муҳит ишқорий бўлади. Табиий сувнинг муҳити нейтралга яқин бўлади.
Сувнинг қаттиқлиги унинг таркибидаги кальций ва магний тузларининг миқдори билан характерланади. Қаттиқлик 1 л (1 дм3) сувда бўлган Са2+ ёки Мg2+ ионларининг миллиграмм эквивалент миқдори билан характерланади. Қаттиқлик бирлиги қилиб 20,04 мг/л Са2+ иони ёки 12,16 мг/л Мg2+ иони қабул қилинган яъни 1 л сувда 20,04 мг/л Са2+ иони ёки 12,16 мг/л Мg2+ иони бўлса бундай сувнинг қаттиқлиги 1мг/экв. га тенг бўлади.
Сувнинг қаттиқлиги учга: муваққат доимий ва умумий қаттиқликка бўлади.Муваққат (карбонатли) қаттиқлик сувда кальций ва магний гидрокарбонатларнинг борлиги билан характерланади. Сув қайнатилганда улар сувда эримайдиган карбонатларга айланиб чўкмага тушади.
Доимий (карбонатсиз) қаттиқлик сувда кальций ва магнийнинг гидрокарбонатларидан бошқа барча тузларининг борлиги билан характерланади. Улар сув қайнатилганда чўкмага тушмайди.
Муваққат ва доимий қаттиқлик биргаликда умумий қаттиқликни ҳосил қилади.
Табиий сув қаттиқлигига қараб қуйидаги синфларга бўлинади:
Сувнинг қаттиқлик даражаси:
1 л сувда Са2+ ва Мg2+ ионларининг мг.-экв. миқдори
Жуда юмшоқ 0 – 1,5
Юмшоқ 1,5 – 3
Ўртача қаттиқ 3 – 6
Қаттиқ 6 – 10
Жуда қаттиқ 10
Сувнинг қаттиқлиги жуда муҳим кўрсаткич бўлиб, сув қиздирилганда кальций ва магний карбонатлари чўкиб идиш деворларида чўкинди (қасмоқ) ҳосил қилади. Кальций ва магний сульфатлари эса, сув қайнатилганда чўкмага тушмайди, аммо сувда эрувчанлиги кам бўлганлигидан, сув буғланганда ўта тўйинган эритмага айланиб идиш деворларига қаттиқ қатлам ҳосил қилиб чўкади. Қаттиқ сув кўпгина технологик жараёнлар учун яроқсиз ҳисобланади. Масалан: эритмаларни электролиз қилишда содани аммиакли (сольве) усулида олишда, тўқимачилик, озиқ-овқат саноатлари ва бошқаларда.
Табиий сувни тозаламай фойдаланиб бўлмайди. Сув манбаъларидан келадиган сувни сифатини яхшилаш, сувни тайёрлаш дейилади. Сувни тайёрлаш бу сувнинг таркибидаги бегона аралашмалардан тозалаш учун комплекс операцияларни куллашдан иборатдир.
Саноат сувлари учун ҳам бегона аралашмаларининг миқдори нормадан юқори бўлмаслиги керак ва бу норма сувнинг кайси тармоғида ишлатилишига: қараб турлича бўлади. Масалан, тўғри оқимли буғ қазонлари учун ишлатиладиган сув таркибида козон кувурларини коррозияга учратувчи СО2 ва О2 бўлмаслиги ва қуруқ қолдиқ миқдори 0,2 - 0,3 мг,/л. дан ошмаслиги керак.
Козонларда буғ босимининг ортиши ҳам сувнинг тозалигига бўлган талабни кучайтиради. Масалан, I МПа босимда катиқлиги 0,36 мг/экв бўлган сувни ишлатиш мумкин бўлса, 6 МПа босимда эса сувнинг қаттиқлиги 0,01 мг/экв. дан ошмаслиги керак. 10 МПа босимда эса тўлиқ тузсизлантирилган ва кислороди мутлақо бўлмаган сув ишлатилади.
4. Саноатда сувни тайёрлаш
Саноат сувларини тайёрлаш қуйидаги операциялар: коагуляция тиндириш ва фильтрлаш, юмшатиш, тузсизлаш дистилаш ва деаэрациялаш орқали амалга оширилади. Коагуляция, тиндириш ва фильтрлаш жараёнлари, ичимлик сувини тайёрлашдагидек бажарилади. Юмшатиш бу сув таркибидаги қасмоқ чукинди ҳосил қилувчи котионларни Ca2+ ва Мg2+қисман ёки тўлиқ йўқотишорқали амалга оширилади.
Сувни юмшатиш уч хил: I. физикавий; 2. кимёвий; 3.физик кимёвий усуллар билан амалга оширилади.
Физик усул, бу сувни қайнатиш, дистиллаш ва музлатишга асосланган. Сув қайнатилганда муваққат қаттиқлик йўқолиши юқорида баён қилинган эди. Дистиллаш ва музлатиш орқали ҳам сув тузсизланади. Дистиллаш бу сувни қайнатиб, буғини конденсациялаб ажратиб олишга асосланган.
Сувни юмшатишнинг кимёвий усули, кимёвий реагентлар таъсирида ва ионларни боғлаб ажратишга асосланган. Кимёвий юмшатишнинг бир неча оҳакли, содали, натронли, фосфатли усуллари бор.
Оҳакли усулда, сувга сўндирилган оҳак таъсир этилади. Бунда муваққат қаттиқлик йўқолади, темир иони ва СО2 ни боғлаб ажратиб олинади.
Са(НСО3)2 + Ca (OH)2=2CaCO3↓+2H2O;
Mg(HCO3)2+Ca(OH)2=CaCO3↓+Mg(OH)2↓++H2O+CO2
FeSO4+Ca(OH)2=Fe(OH)2↓+CaSO4
4Fe(OH)2+O2+2H2O=4Fe(OH)3↓ CO2 + Ca (OH)2=CaCO3↓+H2O
Содали усулда сувга кальцинацияланган сода қўшиб доимий қаттиқлик йўқотилади.
MgSO­4+NaCO3=MgCO3↓+Na2SO4
MgCl2+Na2CO3=MgCO3↓+2NaCl
CaSO4+Na2CO3=CaCO3↓+Na2SO4
CaCl2+Na2CO3=CaCO3↓+2NaCl
Натрон усулда, баъзан қўлланилиб унда сувга уювчи натрий таъсир эттирилиб муваққат қаттиқлик йўқотилади.
Mg(HCO3)2+4NaOH=Mg(OH)2↓+2Na2CO3+2H2O
Ca(HCO3)2+2NaOH=CaCO3↓+Na2CO3+H2O
Реакция натижасида ҳосил бўлган сувнинг доимий қаттиқлиги йўқотишдаиштирок этади. (содали усулга қаранг).
Фосфатли усулда натрий фосфат билан ҳам муваққат, ҳам доимий қаттиқлик йўқотилади.
3Ca(HCO3)2+2Na3PO4=Ca3(PO4)2↓+6NaHCO3
3MgCl2+ Na3PO4= Mg3(PO4)2↓+6NaCl
3CaSO4+ 2Na3PO4= Ca3(PO4)2↓+ 3Na2SO4
Амалиётда сувнниг қаттиқлиги аввал арзон реагентлар ёрдамида, масалан, Са(ОН)2 билан, сўнгра қаттиқликни тўлиқроқ йўқотиш учун Na3 PO4 дан фойдаланилади.
Кейинги йилларда ўзининг оддийлиги, юқори самарадорлиги ва иқтисодий арзонлиги сабабли физик-кимёвий, яъни ион алмашиниши усули кенг қўлланилмоқда. Ион алмашиниш усули билан сувни юмшатиш, сувдаги Ca2+ ва Mg2+ ионларини ўз котионларига алмаштириш хоссасига эга бўлган котионидлар ёрдамида қаттиқликни йўқотишга асосланган. Шундай хоссага эга бўлган бирикмаларини ионидлар дейилиб, улар катионит ва анионитларга бўлинади.
5. Ичимлик сувини тайёрлаш
Ичимлик сувларига алоҳида талаблар қўйилади (бактериялар билан ифлосланганлик даражаси, таъми, ҳиди, ранги). Масалан: умумий бактериялар миқдори 1мл. сувда 100 тадан ошмаслиги керак. Шундан ичак таёқчаси 1 л. сувда учтадан кўп бўлмаслиги керак. Умумий тузлар миқдори 1000 мг/л. дан ошмаслиги талаб қилинади.
Ичимлик сувини тайёрлаш технологик схемаси

1-сув манбаи, 2-сувни олиш жойи, 3-дағал тиндиргич, 4-кўтариб берувчи насос, 6-тиндиргич, 7-фильтр, 8-хлоратор, 9-насос, 10-сув босими минораси.
Download 94,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish