3. Электр юритмаларни замонавий бошқариш ва ҳимоялаш аппаратлари.
Асинхрон двигателни магнит ишга туширгичли бошқариш схемаси (2.4-расм) ўз ичига, контактор КМ ва учта ҳимоялаш иссиқлик релелари КК-дан тузилган магнит ишга туширгични олади. Схема, двигателни бевосита (ток ва моментни чегараламаган ҳолда) ишга тушириш, уни тармоқдан узиш, шунингдек қисқа туташувлардан (сақлагичлар FA) ва ўта юкламадан (иссиқлик релеси КК) ҳимоялашни таъминлайди.
2.4-расм. Асинхрон двигателни нореверсив магнит ишга
туширгичдан фойдаланган ҳолда бошқариш схемаси
Двигателни ишга тушириш учун, ўчиргич QF туташтирилади ва ишга тушириш тугмачаси SB1 босилади. Контактор KM-нинг ғалтаги манбага уланади ва у ишга тушгач, двигател статори занжиридаги бош кучли ток контакти билан уни таъминлаш манбаига улайди, ёрдамчи контакти билан тугмача SB1-ни шунтлайди. Двигатель ўзининг табиий характеристикаси бўйича тезланишни амалга оширади. Двигателни манбадан узиш учун, тўхтатиш тугмачаси SB2 босилади, контактор КМ манбадан узилади ва двигателни тармоқдан узади. Двигателни, унинг валидаги юклама моменти таъсири остида тўхтатиш жараёни бошланади.
Асинхрон двигателни реверсив бошқариш схемаси. Бу схеманинг асосий элементи реверсив магнит ишга туширгич бўлиб, у ўз ичига иккита чизиқли контактор КМ1 ва КМ2-ларни, ҳамда иккита ҳимоялаш иссиқлик релеси КК-ни олади (2.4-расм). Схема двигателни бевосита ишга тушириш ва реверслашни, шунингдек дастаки бошқариладиган (автоматик бўлмаган) тескари уланишли тўхтатишни таъминлайди.
2.5-расм. Асинхрон двигателни реверсив магнит ишга
туширгичдан фойдаланган ҳолда бошқариш схемаси
Схемада двигателни ўта юкламадан (реле КК) ва статор (автоматик ўчиргич QF) ва бошқариш (сақлагичлар FA) занжирларидаги қисқа туташувдан, ҳамда тармоқ кучланишнинг йўқолишидан (ёки камайишидан) нул ҳимоя (контактор КМ1 ва КМ2) лар кўзда тутилган.
Двигателни автоматик ўчирғич QF уланган ҳолда шартли «Олдига» ва «Орқага» йўналишларида ишга тушириш мос равишда тугмача SB1 ва SB2-ларни босиш билан амалга оширилади. Бу контактор КМ1 ёки КМ2-ларни ишга туширишга, двигателни тармоққа уланишига ва уни тезлашишига олиб келади.
Двигателни реверслаш ёки тўхтатиш учун олдин тугмача SB3 босилади ва бу шу пайтгача уланиб турган контакторнинг (мисол учун, КМ1) узилишига олиб келади, шундан сўнг тугмача SB2 босилади. Бу контактор КМ2-нинг уланишига ва АДга фазалар алмашишининг бошқа тартиби билан таъминлаш манбаи кучланишининг берилишига олиб келади. Двигателнинг магнит майдони ўзининг айланиш йўналишини тескари томонга ўзгартиради ва реверслаш жараёни бошланади. У икки босқичдан иборат бўлади: тескари уланишли тўхтатиш ва тескари томонга тезланиш.
Двигателни фақат тўхтатиш керак бўлган ҳолларда, нул тезликка эришганда тугмача SB3 яна бир бор босилиши зарур, бу двигателни тармоқдан узилишига ва схемани бошланғич ҳолатга қайтишига олиб келади. Агар тугмача SB3 босилса, бу двигателни бошқа томонга қараб тезланишига, яъни уни реверслашга олиб келади.
Статор занжиридаги қисқа туташувнинг олдини олиш учун (у тугмача SB1 ва SB2-ларни хато тарзда бир пайтнинг ўзида босилиши натижасида ҳосил бўлади), реверсив магнит ишга туширгичларда баъзида махсус механикавий блокировкалаш кўзда тутилган. У, ричагли тизим кўринишида бўлиб, агар бир контактор уланган ҳолда бўлса, иккинчисини ишга тортилишининг олдини олади. Схемада механикавий блокировкалашга қўшимча реверсив бошқариш схемаларида қўлланиладиган, андозавий электрик блокировкалашдан фойдаланилади. У, аппарат КМ1-нинг узувчи контакторларини аппарат КМ2-нинг ғалтаги занжирига чорраҳали уланишни кўзда тутади.
Таъкидлаш керакки, схемада ҳаво автоматик узгич QF-нинг қўллани-лиши ишончлилик ва ишлатилишдаги қулайлик омилига олиб келади. Унинг борлиги, юритмани бирон бир фаза узилганда, бир фазали қисқа туташувда ишлаш имкониятини бермайди (булар сақлагичлар ўрнатилгач ҳосил бўлиши мумкин), шунингдек элементларни алмаштиришни талаб этмайди (сақлагичларда уларнинг эрувчи киргизмаси куйгандаги каби).
Do'stlaringiz bilan baham: |