Фаоллаштирувчи машқ. Биринчи объект: барча трапециялар тўплами; иккинчи объект: барча параллелограммларлар тўпламидан иборат. Венн диаграммасидан фойдаланиб, бу кўпбурчакларнинг умумий ва фарқли хусусиятларини аниқланг.
Метод юқорида келтирилган тартибда амалга оширилади: Ўқувчилар олдин икки гуруҳга бўлинади ва биринчи гуруҳга - “трапеция”, иккинчи гуруҳга – “параллелограмм” тушунчаси берилади. Доскага иккита кесишувчи айланалар чизилади ва гуруҳларга бўлиб берилади. Гуруҳлар ўз объектлари хусусиятларини ўз айланалари ичига навбатма-навбат ёзишади. Хусусиятлар ёзиб бўлингандан сўнг, бу икки объектнинг умумий хусусиятлари бор ёки йўқлиги аниқланади. Айланалардаги умумий хусусиятлар ҳақидаги ёзувлар ўчирилади ва улар умумий соҳа ичига битта қилиб ёзилади. Ўқувчилар икки объектни таққослаш натижасида ҳосил бўлган Венн диаграммасини таҳлил қиладилар. Бу объектларнинг умумий ва фарқли томонларига яна бир бор эътибор қаратилади. Натижада, қуйидаги кўринишдаги схематик диаграммани ҳосил қила борамиз.
трапеция
паралелограмм
Тўртта томони бор Тўртта томони бор
Тўртта бурчаги бор Тўртта бурчаги бор
Фақат икки томони паралелл Қарама-қарши томонлари паралелл
Бурчаклари ўлчами ҳар хил Қарама-қарши бурчаклари тенг
Ўрта чизиғи бор S = a h
S = h ва ҳоказо
ва ҳоказо
Бу диаграмма тўлатилгандан сўнг, бу кўпбурчакларнинг ўхшашлик томонлари аниқланиб, диаграммага тузатишлар киритилади.
Қуйида мисол тариқасида учта объект: лотин, грек ва кирилл алифболаридаги ҳарфлар ўзаро Венн диаграммаси ёрдамида таққосланган.
Панелли мунозара
Таърифи
Катта гуруҳда ўтказилади (40 киши ва ундан ортиқроқ):
Мунозара муаммоси ўқитувчи томонидан ифодаланади;
Ўқувчилар 5-6 кишидан иборат кичик гуруҳларга бўлиниб, аудиторияда доира шаклида жойлашадилар;
Ҳар бир гуруҳ аъзолари мунозара давомида уларнинг нуқтаи назарини ҳимоя қиладиган вакилни ёки раисни танлаболадилар;
Муаммо кичик гуруҳда 15-20 дақиқа давомида муҳокама этилиб, умумий нуқтаи назар ишлаб чиқилади;
Гуруҳлар вакиллари доира ўртасига тўпланиб, гуруҳнинг нуқтаи назарини ҳимоя қилиш учун гуруҳ фикрини баён этиш имконига эга бўладилар. Қолган иштирокчилар муҳокама жараёни ва кичик гуруҳлар вакиллари умумий нуқтаи назарни қанчалик аниқ ифодалаётганлари кузатадилар. Улар ўз фикрларини баён этишлари мумкин эмас, лекин муҳокама давомида ўз мулоҳазаларини ёзиб қўйган кичик мактубларни узатиш имконига эга бўладилар;
Гуруҳлар вакиллари бошқа аъзолар билан маслаҳатлашиб олиш учун танаффус олишлари мумкин;
Панелли муҳокама ажратилган вақт тугаганидан сўнг ёки қарор қабул қилинганидан кейин якунланади;
Мунозара тугаганидан сўнг гуруҳлар вакиллари муҳокама қандай кечганлиги юзасидан танқидий мулоҳаза юритадилар, қарорлар эса барча иштирокчилар томонидан қабул қилинади.
Фойдаланиш доиралари
Кўпроқ табиий фанлар дарсларида қўлланилади.
Афзалликлари
Иштирокчиларга берилган муаммо бўйича фикр алмашиш ва уни ҳал қилиш учун ўз нуқтаи назарини баён этиш имконини беради. Таҳлилий фикрлаш қобилиятини ривожлантиради.
Қийинчиликлари
“Панелли мунозаранинг” барча иштирокчилари муҳокама қилинаётган муаммони ечишдан манфаатдор бўлишлари муҳим аҳамиятга эга, чунки фақат шундагина аудитория эътибори бегона нарсаларга чалғиб кетмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |