"Zakovat" o’yiniko'rinishidagidarslar
Bu mashg'ulotni bob yakunidatakrorlashdarsisifatidatahlilqilishmumkin. Sinf 6ta guruhgabo'linadivaoldindantayyorlabqo'ygantopshiriqlikonvertlarni (yokikartochkalarni) guruha'zolarinavbatbilanolishadi. Shundanso'ngguruhlarlOmindavomidao'zlarigatushgantopshiriqlarnibajarishadivaguruhjavoblarinie'lonqilishuchunbiro'quvchinitanlashadi (yokiguruhsardorijavobberadi). Harbirguruhdabirnechtasavoldaniborattopshiriqbariladi.O'qituvchiharbirto'g'rijavobuchun ball qo'yadi. Agar birorsavol-topshiriqqanoto'g'rijavobbo'lsa, boshqaguruhlarto'g'rijavobniberishlarimumkin, buholda, javobberganguruhga ball qo'yiladi. Shutariqaharbirguruho'zigaberilgantopshiriqbo'yichataqdimotinio'tkazadi, boshqaguruhlaresaularnito'ldirishlarivanoto'g'rijavoblarnito'g'rilab ball olishlarimumkin. NatijadaIsoatlikdarsdakattabirbo'lim, bob bo'yichao'tilgano'quvmaterialinitakrorlab, o'rganganbilimlarinimustahkamlabolishvahammao'quvchilarnimashg'ulotgajalbqilibularningdarsdafaolbo'lishlarigaerishishmumkin. O'quvchisoniozbo'lgansinflardaesasinfniguruhlargabo'lmasdanbalki 3ta qatoro'rtasidamusobaqatarzida ham o'tkazishmumkin. Bu holdaqatorlarga 2 martadantopshiriqlikartochkaberishmumkin (6ta kartochkatayyorlanadivaharbirqatorganavbatbilan 2 martadanberiladi). Bu mashg'ulotniboshqafanlarga ham moslashtiribo'tkazishmumkin.
Математика дарсларида Синквейн (5 қаторли шеър) методи.
Синквейн (5 қаторли шеър) методи ўқувчидан ўрганилган мавзу ёки маълумот ҳақида ўз фикрини лўнда ва қисқа иборалар ёрдамида баён қилишга ўргатади.
Синквейн (инглизча cinquain) – 5 қатордан иборат шеърнинг номи. Шу боис, “Синквейн” методини ўзбек тилида “5 қаторли шеър” деб ҳам аташ мумкин.
Албатта, математикадан тузилган синквейн тўла қонли 5 қаторли шеър бўлмайди. Шундай бўлсада, бундай шеърларни ёзиш қоидаси математика фанидан турли тушунчаларни ҳар томонлама тавсифлашда қўл келади. Синквейн 5 қатордан иборат бўлиб, унинг қаторлари қуйидаги қоида асосида ёзилади.
Қатор: шеър (яъни мавзу) мазмунини ифодаловчи битта ўзак сўз (тушунча).
Қатор:бу тушунчани характерловчи иккита сифат (2 та сўз).
Қатор:бу тушунчанинг ҳаракати ёки таъсирини ифодаловчи 3 та феъл.
Қатор:синквейн тузувчининг бу тушунчага бўлган муносабатининг бир нечта сўз билан ифодаси.
Қатор:шу тушунча билан боғлиқ тасаввур, ўхшатиш (битта сўз билан)
Мисол.
Ўқувчилар томонидан якуний назорат дарсларида ёзилган синквейн (5 қаторли шеър)лардан намуналар келтирамиз.
А)
|
Масала.Мураккаб, мантли.
Таққослайди, таҳлил қилади, тасдиқлайди.
Масалани ечиш учун унинг математик моделини қуриш керак.
Жавоб.
|
Б)
|
Функция. Рационал, жуфт(тоқ).
Ўсади (камаяди), аниқланиш соҳаси бор, қийматлар тўплами бор.
Аниқланиш соҳасининг ҳар бир нуқтасида узлуксиз.
График.
|
Ассоциациялар
Таърифи
Ўқувчиларнинг ҳар бир гуруҳига бўлажак мавзуни ўрганиш билан боғлиқ бўлган сўз ёки гап ёзилган плакат берилади. Унинг қуйига ўқувчилар ана шу сўз ёки гап уларнинг кўзлари олдида гавдалантирадиган тасаввурларини ёзиб қўядилар. Масалан: плакатда вертикал йўналиш бўйича танланган мавзу билан боғлиқ бўлган тушунча ёзилади. Ушбу сўзнинг ҳар бир ҳарфига иштирокчилар ўз тасаввурларини баён қиладилар ва ёзадилар. Масалан:
М – муаммо, мулоқот, мантиқ, мисол, масала…
У – уддаламоқ, узлуксиз, уйғунлаштирмоқ….
Н – назария, нажот, навбаҳор, нафосат…
О – оқилоналик, омил, омма, онг…
З – зимма, зукко, замон, зарар, зийнат…
А – ахборот, агротехника, ажойибот, авайлаш…
Р – режа, равнақ, рағбат, рақам, раҳнамо…
А – аҳамият, аҳвол, ақл, аҳиллик, афзаллик…
Турли гуруҳларда бўлажак мавзуни ўрганиш билан боғлиқ бўлган ҳар хил сўзлар бўлгани мақсадга мувофиқдир. Барча плакатлар илиб қўйилади, ўқиб эшиттирилади, лекин изоҳлаб берилмайди.
Фойдаланиш доиралари
Табиий ва аниқ фанларни ўқитишда.
Афзалликлари
Мулоҳаза юритиш жараёнига барча ўқувчилар фикрини жалб қилиш, иштирокчиларнинг эмоционал ҳолати.
Қийинчиликлари
Аниқланмаган.
«Классик жуфтликлар» ( «Классик учликлар»)
Таърифи
Иштирокчиларга устига ўзаро классик ёки барчага маълум боғлиқликка эга бўлган тушунчалар, одамлар фамилиялари, эртак ва фольклор қаҳрамонларининг номлари ёзилган (босиб чиқарилган) кичик карточкалар тарқатилади.
Масалан, классик жуфтликлар:
Функция- жадвал
Парабола- гипербола
Электрон – протон
Кенглик- узунлик
Биссектриса – бурчак
Ньютон- олма
Гейль- Люсак
Бойль- Мариотта
Классик учликлар:
Қуёш-ҳаво-сув
Минус-плюс-модуль
Медиана- баландлик- биссектриса
Сўзлар тартибсиз аҳволда бир варақ қоғозга ёзилган, масалан, плюс, парабола и ш.ў. Ўқувчилар шу сўзлар орасида классик жуфтлик ёки учликни топиб, тузишлари ва ана шу боғлиқликни асослаб беришлари керак. Машқ ҳам индивидуал тартибда, ҳам кичик гуруҳларда ўтказилиши мумкин.
Фойдаланиш доиралари
Табиий ва аниқ фанларни ўқитишда.
Афзалликлари
Ушбу машқ ўқувчиларга мактабда ўрганиладиган фанлар ўртасидаги боғлиқликни аниқлашга ёрдам беради, ўқувчилар бирмунча дастлабки ишни бажаришга улгурган мавзулар ўртасидаги алоқани ўрганиш учун жуда қулай имкон яратади.
Қийинчиликлар
Аниқланмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |