Пайвандланган сим тўрлар асосан плитали конструкцияларда ишлатилади. Ишчи арматураларни жойлашишига қараб, улар уч хил бўлади: 1) бўйлама ишчи арматурали; 2) кўндаланг ишчи арматурали; 3) икки йўналишда ҳам ишчи арматурали.

Стандарт сим тўрлар диаметри 4-5 мм бўлган Вр-1 синфли ва диаметри 6-8 мм бўлган A-III синфли ҳамда диаметри 40 мм гача бўлган A-l, A-II, А-III синфли арматуралардан тайёрланади. Сим тўрлар ясси ва ўрамли (рулонли) бўлади. Ўрамли сим тўрларнинг максимал диаметри 5 мм гача бўлади, ясси сим тўрларнинг узунлиги 9 м гача бўлади.
Пайвандланган каркаслар чизиқли элементларни (тўсин, колонна ва ш. ў.) арматуралаш учун ишлатилади. Улар ясси ва фазовий бўлади (4 - расм).
Агар олдиндан зўриқтирилмаган ишчи арматура сифатида A-IV, A-V синфли ва термик пухталанган арматуралар (пайвандланмайдигани) ишлатилса, тўқилган каркаслар қўлланилади.
Темирбетоннинг моҳияти.Тош ва ёғоч ибтидоий одамнинг дастлабки қурилиш материали ҳисобланган. Кейинчалиқ инсон хом ғишт, пишиқ ғишт ва бетон тайёрлашни ўрганди.
Темирбетоннинг моҳияти. Тош ва ёғоч ибтидоий одамнинг дастлабки қурилиш материали ҳисобланган. Кейинчалиқ инсон хом ғишт, пишиқ ғишт ва бетон тайёрлашни ўрганди.
Бетон сиқилишга яхши, чўзилишга суст қаршилик кўрсатадиган сунъий материалдир. Бетоннинг чўзилишга бўлган мустаҳкамлиги сиқилишга нисбатан 10 - 20 маротаба кам. Шунинг учун ҳам уни анизотроп материал дейилади. Анизотроп материаллар - турли ҳил
3-расм. Пайвандланган сим тўрлар.
4-расм. Ясси пайвандланган каркаслар.
йўналиш бўйича хоссалари ҳар хил бўлган материаллардир. Бетоннинг анизотроплиги бетон ва темирбетон конструкцияларни ҳисоблашда жиддий қийинчиликларга олиб келади. Бетон чўзилишга суст қаршилик кўрсатганлиги сабабли арматурасиз тўсин кўп юк кўтара олмайди. Агар тўсиннинг чўзилиш зонасига арматура жойланса, тўсиннинг юк кўтариш қобилияти анча (тахминан 20 маротаба) ортади. Сиқилишга ишлайдиган темирбетон элементлари ҳам пўлат стерженлар билан арматураланади. Пўлат сиқилишга ҳам, чўзилишга ҳам яхши қаршилик кўрсатганлиги туфайли сиқилувчи элементнинг юк кўтариш қобилиятини анча оширади.