Қўл панжа мушаклари.
Қўл панжасининг мушаклари қўл кафти соҳасида икки тепаликни: бош бармоқ асосидаги тепалик - thenar, жимжилоқ асосидаги тепалик hypоthenar ларни ҳосил этади.
Thenar соҳасидаги мушаклар.
1. M. abductor pollicis brevis - бош бармоқни узоқлаштирувчи калта мушак. 9_______________________________________________
Richard L.Drake, et alt. Gray`s Anatomy for students (third edition) 16 р.
2. M. flexor pollicis brevis - бош бармоқни букувчи калта мушак.
3. M. opponens pollicis - бош бармоқни қарама-қарши қўйувчи мушак.
4. M. adductor pollicis - бош бармоқни яқинлаштирувчи мушак.
Hypothenar соҳасидаги мушаклар.
5 . M. palmaris brevis - кафтнинг калта мушаги.
6. M. abductor digiti minimi - жимжилоқ бармоқни узоқлаштирувчи мушак.
7. M. flexor digiti minimi brevis - жимжилоқ бармоқни букувчи калта мушак.
8. M. opponens digiti minimi - жимжилоқни бошқа бармоқларга қарама-қарши қўйувчи мушак.
Кафтнинг ўрта гурух мушаклари.
9. M. lumbricalis - чувалчангсимон мушак.
10. M. interossei – суяклараро мушак. Мушаклар m. interossei dorsales ва m. interossei palmares гурухларига бўлинади.
Оёқ соҳасини харакатга келтирувачи мушаклар.
Чаноқнинг ички юзасидаги мушаклар.
1. M. iliopsoas ёнбош-бел мушаги - икки бошчадан ташкил топади: а) m. psoas major - белнинг катта мушаги XII кўкрак ва I - IV бел умуртқалари танасининнг ён юзаларидан ва бел умуртқаларининг кўндаланг ўсимталаридан бошланади. б) m. iliacus ёнбош мушаги ёнбош суягининг ички юзасидаги чуқурчадан ва ёнбош суягининг олдинги юқориги ва олдинги остки ўсиқларидан бошланади. Белнинг катта мушаги ва ёнбош мушаги пастки соҳада қўшилиб, сонга lacunа musculorum ҳосиласи орқали ўтади ва сон суягининг trochanter minor дўмбоғига бирикади. Ёнбош-бел мушагининг вазифаси: чаноқ-сон бўғимида букади ва ташқи тарафга буради. Иннервацияси: a) m. psoas major – plexus lumbalis (L1 – L4), n. femoralis; б) m. iliacus – n. femoralis (L1 – L4).
2. M. psoas minor кичик бел мушаги - катта бел мушагининг устида жойлашади ва ёнбош мушак фасциясига давом этади. Чаноқ суягидаги eminentia iliopubica тепалигида тугайди. Вазифаси: бел соҳасини букади ва ёнбош мушак фасциясини таранглайди. 10_______________________________________________
Richard L.Drake, et alt. Gray`s Anatomy for students (third edition) 16 р.
Чаноқнинг ташқи юзасидаги мушаклар.
1. М. gluteus maximus думбанинг катта мушаги.
2. М. gluteus medius думбанинг ўрта мушаги.
3. М. gluteus minimus думбанинг ўрта мушаги.
4. M. tensor fasciae latae - кенг фасцияни таранглайдиган мушак - думбанинг ўрта мушаги билан бирга бошланади.
5. М. piriformis - ноксимон мушак. Думғазa суягининг олдинги юзасидан бошланиб, унинг толалари катта ўтирғич тешиги foramen ischiadicum majus дан ўтади ва сон суягининг катта кўст бўртиғи trochanter major га бирикади. Бу мушак тутамлари катта ўтирғич тешигини тўлдиролмайди. Шу сабабдан бу мушак устида ва остида тешиклар қолади (foramen suprapiriforme, foramen infrapiriforme).)
6. M. obturatorius internus - ички ёпқич мушак. 7. M. gemullus superior юқориги эгизак мушаги. Ўтирғич суягининг spina ischiadica ўсимтасидан бошланиб, сон суягининг fossa trochanterica чуқурчасига бирикади. Вазифаси: сон суягини ташқи тарафга буради. Иннервацияси: plexus sacralis (L5 – S2).
8. M. gemullus inferior пастки эгизак мушак.
9. M. quadratus femoris - соннинг квадрат мушаги.
10. M. obturatorius externus - ташқи ёпқич мушаги.
Do'stlaringiz bilan baham: |