Ёнбош суягининг spina iliaca anterior superior ўсимтасидан бошланиб tuberculum pubicum дўмбоғига бирикадиган чов бойлами lig. inguinale остида, шу бойлам билан чаноқ суягининг орасида бўшлиқ ҳосил бўлади. Бу бўшлиқ чов бойламидан eminentia iliopectinea дўнглигига тортилган lig. iliopectinea бойлами воситасида иккига ажралиб туради. Медиал бўшлиқ lacuna vasorum, латерал бўшлиқ lacuna musculorum дейилади. Lacuna vasorum дан ташқи ёнбош артерия ва ташқи ёнбош вена а.v. iliaca externa ўтади. Lacuna musculorum дан эса бел - ёнбош мушаги m. iliopsoas ва сон нерви n. femoralis ўтади.
12_______________________________________________
Richard L.Drake, et alt. Gray`s Anatomy for students (third edition) 16 р.
Сон канали - canalis femoralis.
Cоғ одамларда бу канал бўлмайди, балким қўшувчи тўқима, лимфа тугунлар, томирлар билан тўлган бўлади. Сон чурраси ҳосил бўлган тақдирдагина канал ташкил бўлади.
Канал ҳосил бўлганда қуйидаги деворлар бўлади. Ташқи - латерал деворини сон венаси ташкил этади, олдинги девори соннннинг сербар фасциясининг юзаки варағи ҳосил қилади, орқа деворини сон сербар фасциясининг чуқур в арағи ҳосил этади, ички - медиал девори ҳар иккала варақнинг бирикиши натижасида ҳосил бўлган тароқсимон мушак m. pectineus фасцияси ҳисобига ҳосил бўлади. Сон каналининг деворларидан ташқари, кириш ва чиқиш ҳалқалари бўлади. Кириш ҳалқаси ёки сон ҳалқаси - anulus femoralis - томир лакунаси lacuna vasorum нинг ички тарафида жойлашади ва соғ одамларда қўшувчи тўқима, лимфатик томирлар, лимфатик тугунлар билан тўлиб туради. Сон ҳалқасининг латерал қисмида сон венаси, ички – медиал соҳасида lig. lacunare бойлами, олдинги деворини эса - чов бойлам - lig. inguinale ҳосил этади. Орқа девори эса тароқсимон бойлам - lig. pectineale дан ҳосил бўлади. Сон халқаси соҳасининг ички юзаcи париетал қорин парда билан қопланган бўлиб, бу соҳада сон чуқурчаси - fossa femoralis ташкил топади. Бу чуқурча чов бойламининг орқасида жойлашади.
С он халқасининг кенглиги эркакларда 1 см бўлса, аёлларда эса 1, 8 см бўлади. Аёлларда ҳалқанинг кенгроқ эканлиги, уларнинг чаноғининг кенглиги ҳисобига бўлади. Шу сабабдан сон чурраси аёлларда кўпроқ учрайди. Сон каналининг ташқи тешиги овал чуқурча - fossa ovalis - ёки узун тери ости венасининг (v. saphena magna) қуйилиш соҳасига тўғри келади ва hiatus saphenus дейилади. Бу соҳа чов каналининг остида жойлашади.
Сон учбурчаги - trigonum femoralе
Соннинг олдинги юзасининг юқори соҳасида бўлади. Бу юза юқоридан чов бойлами - lig. inguinale, латерал тарафдан тикувчилар мушаги - m. sartorius, ички тарафдан эса узун яқинлаштирувчи мушак - m. adductor longus билан чегараланади. Бу учбурчакнинг тубини ёнбош - бел мушаги - m. iliopsoas ва тароқсимон мушак - m. pectineus ташкил этади. Сон учбурчагининг пастки учидан яқинлаштирувчи канал - canalis adductorius бошланади. Яқинлаштирувчи канал - canalis adductorius - соннинг пастки юзасида бўлиб, тақим ости чуқурчага очилади. Каналнинг латерал деворини m. vastus medialis ҳосил этади. Медиал девори эса m. adductor mangus ҳисобига ҳосил бўлади. Каналнинг олдинги юзасида иккала девор орасида тортилган lamina vastoadductoria пайи жойлашади.
13_______________________________________________
Richard L.Drake, et alt. Gray`s Anatomy for students (third edition) 16 р.
Do'stlaringiz bilan baham: |