Маъруза №7 мавзуси



Download 5,02 Mb.
bet3/9
Sana31.01.2023
Hajmi5,02 Mb.
#905744
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
15 машғулот Чаноқ ва сон мушаклари


Мушаклар классификацияси


  1. Шаклига кўра мушаклар: узун, калта, кенг, квадрат шаклидаги, дельтасимон, пирамидасимон, юмалоқ, тишсимон ва х. к. бўлиш мумкин.

  2. Мушак тутамларининг йўналиши бўйича тўғри, қийшиқ, кўндаланг, айлана мушаклар бўлади.

  3. Мушакларнинг бажарадиган вазифасига нисбатан букувчи flexio, ёзувчи extensio, танага яқинлаштирувчи adductio, танадан узоқлаштирувчи abductio, ўз ўқи атрофида айлантирувчи rotatorius, ички тарафга бурувчи pronatio, ташқи тарафга бурувчи supinatio гурухларга бўлинади.

  4. Мушаклар бўғимларга нисбатан: бир бўғимли - бир бўғим устидан ўтувчи; икки бўғимли ва кўп бўғимли мушаклар гурухига бўлинади.

  5. Мушаклар жойлашишига нисбатан юзаки, чуқур, медиал, латерал, олдинги, орқадаги, ташқи, ички гурухларга ажралади.

Бир ҳил вазифани бажарувчи мушаклар гурухига - синергист мушаклар дейилади. Қарама-қарши вазифани бажарувчи мушаклар гурухига антогонист мушаклар дейилади. Мушакларнинг бошланиш нуқтасига punctum fixum дейилади. Мушакларнинг иккинчи учи эса тутамларнинг қисқариши натижасида харакатга келади ва punctum mobile дейилади. Бу икки нуқта орасида, кўпчилик мушакларда гўштдор-қоринча - venter - қисми жойлашади.

Хар иккала бирикиш нуқтаси нисбий бўлиб, одам ҳолатининг ўзгариши харакатсиз ва харакатли нуқталар ўрнининг алмашинувига олиб келади.


Мушакларнинг тараққиёти.


Мушаклар эмбрионнинг ўрта - мезодерма қаватидан ривожланади. Эмбрион ривожланишининг 4-5 хафталарида мезодермадан дерматом қават ажрайди ва колган қисмига сомитлар дейилади. Сомитлар ҳам склеротом ва миотом қаватларига ажралади. Склеротомдан скелет суяклар тараққий этса, миотомлардан эса кўндалангг-тарғил мушаклар ривожланади. Миотомлар myosepta тўсиғи воситасида сегментар бўлакларга бўлинади. Эмбрионнинг бўйин қисмида 8 жуфт, кўкрак қисмида 12 жуфт, бел соҳасида 5 жуфт, думғаза соҳасида 5 жуфт ва дум соҳасида I жуфт миотомлар жойлашади. Эмбрион тараққиётида дум миотомлари редукцияга учрайди. Қолган хар бир миотом вентрал ва дорзал бўлимларга ажралади. Танадаги миотомлардан ташқари эмбрионнинг калла соҳасида: учта энса миотоми, учта қулоқ олди миотоми ва бешта висцерал равоқ миотомлари бўлади. Умуртқа поғанаси атрофидаги миотомлардан бўйин, кўкрак, орқа, қорин, қўл ва оёқ мушаклари тараққий этади. Учта энса миотомидан тил ва тил ости соҳасидаги мушаклар риваожланади.


Биринчи қулоқ олди миотомидан кўз соққасини харакатга келтирувчи кўпчилик мушаклар ривожланади. Иккинчи қулоқ олди миотомидан кўз соққасининг юқориги қийшиқ мушаги - m. trochlearis ривожланади. Учинчи қулоқ олди миотомидан кўз соққасининг латерал тўғри мушаги - m. rectus oculi lateralis ривожланади2.
Биринчи висцерал равоқ - мандибуляр равоқ дейилиб, қуйидаги мушаклар ривожланади: чайнов мушаклари, m. mylohyoideus, икки қоринчали мушак m. digastricus нинг олдинги қоринчаси, ноғора бўшлиғидаги ноғора пардани тарангловчи мушак m. tensoris thympani, юмшоқ танглайни тарангловчи мушак m. tensor veli palatini ривожланади. Иккинчи висцерал равоқ - гиоид равоғи деб аталиб, бу равоқдан мимика мушаклар, икки қоринчали мушак m. digastricus нинг орқа қоринчаси, бўйиндаги тери ости мушаги - m. platisma ривожланади. Учинчи висцерал равоқ - биринчи жабра равоғи деб аталиб, бу
равоқдан ҳалқумнинг m. stylopharyngeus мушаги ривожланади. Тўртинчи висцерал равоқ - иккинчи жабра равоғи деб аталиб, бу равоқдан ҳалқумнинг қисувчи мушаклари ривожланади. Бешинчи висцерал равоқ - учинчи жабра равоғи деб аталиб, иккинчи жабра равоғининг иштирокида бўйиндаги m. sternocleidomastoideus мушагини ва орқадаги m. trapezius мушагининг риваожланишида қатнашади.
Умуртқа поғанасининг икки тарафида жойлашган дорзал миотомлардан фақат орқанинг чуқур хусусий мушаклари ривожланади. Орқанинг юзаки мушаклари тана, қўл, оёқ, бўйин соҳасининг вентрал миотомларидан ривожланади. Эмбрион тараққиёти натижасида хар бир 2_______________________________________________
Richard L.Drake, et alt. Gray`s Anatomy for students (third edition) 16 р.
миотомдан бир нечта мушак тараққий этади. Аксинча баъзи мушаклар бир неча миотомнинг ўзаро бирикишидан ҳосил бўлиши мумкин (қорин мушаклари, икки қоринчали мушак).
Тараққиёт жараёнида ўз жойида қоладиган мушаклар гурухига хусусий, аутахтон мушаклар дейилади. Орқанинг чуқур гурух мушаклари, кўкрак қафасининг хусусий мушаклари аутахтон мушакларга мисол бўла олади. Вентрал миотомларнинг тараққиёт жараёнида қўл ёки оёқдан танага кўчиб қолган мушакларга трункопетал мушаклар дейилади. Трункопетал мушакларга кўкракнинг ва орқанинг хусусий мушакларини устидан қоплаган m. pectorales major et minor, m. latissimus dorsi мушаклари мисол бўла олади. Вентрал миотомларининг тараққиёти жараёнида танадан ва калладан қўл ёки оёқ мушакларининг харакатини таъминлашга кўчган мушакларга трункофугал мушаклар дейилади. Трункофугал мушаклар калладан кўчган m. sternocleidomastoideus, m. trapezius ва танадан кўчган m. rhomboideus, m. levator scapulae, m. serratus anterior, m. subclavius, m. omohyoideus мушаклари мисол бўла олади.


Download 5,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish