1. Асосий адабиётлар:
Худойбердиев Р. И., Заҳидов Х. З., Ахмедов Н. К., Алявия Р. А. Одам анатомияси. - 1993. Тошкент.
Бахадиров Ф.Н. «Оdam anatomiyasi» 2005, 2006 йил.
Синельников Р. Д. Атлас анатомии человека. - 2001
Ахмедов Н.К. Одам анатомиясининг атласи–Тошкент 2005-2006
Anatomy of the Human Body.University of Washington. Seattle. 2004.
Халкаро анатомик терминология. –Тошкент. 2007
Маъруза материаллари.
Richard L.Drake, et alt. Gray`s Anatomy for students (third edition), ELSEVIER 2014, 1161 p.
2. Қўшимча адабиётлар:
Баходиров Ф.Н., Олимхўжаев Ф.Х. Абу Али ибн Синонинг одам анатомияси фани ривожланишига қўшган улкан хиссаси. Тошкент. – 2001.
Олимхўжаев Ф.Х. Бош ва орқа мия ўтказув йўллари. Тошкент. - 2014.
Привес М. Г. Анатомия человека. – 1997.
Сапин М. Р. Анатомия человека. - 1998.
Atlases of the Brain. Steven Voron, M.D. University of Utah, 2007.
Pelvis and Perineum. Brather’s Williams. University of Philadelphy.2004.
Whole Brain Atlas. Willkinson’s. University of Washington. 2002.
Интернетдан олинган маълумотлар: www: tsdi.uz; www: tma.uz; www.medvopros.com/anat.php; http://www.spravochnik-anatomia.ru/;www.mavica.ru/; www:alexmorph.narod.ru; www.medvuz.ru/referats/normalanatomy/; www://jankoia.ru/1; www.neuropat.dote.hu/;
Maърузa тeзиси:
Myologia - мушаклар хақида бўлим.
М ушаклар - мушак толаларидан ҳосил бўлган ва асосий вазифаси қисқариш бўлган анатомик ҳосилаларга айтилади. Мушак тўқимаси катта ёшдаги одамлар оғирлигининг 28-45%, аёлларда 28-32%, қарияларда 30% гача, янги туғилган чақалоқларда - 20-22%, спортчиларда эса 50% кўпроқга тўғри келади. Мушак толаларининг тузилишига кўра, мушаклар силлиқ мушакларга ва кўндаланг тарғил мушакларга бўлинади. Кўндаланг тарғил мушаклар эса юрак мушаклари ва скелет мушаклар гурухидан ҳосил бўлади. Силлиқ мушаклар қон томир деворларида, ички аъзолар деворида (трахея, бронх, ўпка, ошқозон-ичак системаси аъзоларида, сийдик чиқарув аъзоларида, жинсий аъзоларда) учрайди. Кўндаланг-тарғил мушакларга: скелет мушаклари, кўзни харакатга келтирадиган мушаклар, юмшоқ танглай мушаклари, ҳалқум, ҳиқилдоқ, қизилўнгачнинг юқори қисми, тўғри ичакнинг ташқи қисувчи мушакларидан ҳосил бўлади. Алоҳида тузилишга эгат бўлган мушак гурухини юракнинг кўндаланг-тарғил мушаклари ҳосил этади.
1_______________________________________________
Richard L.Drake, et alt. Gray`s Anatomy for students (third edition) 16 р.
Мушаклар қўшувчи тўқима билан ўралган мушак толаларидан ҳосил бўлади. Мушак толаларининг қалинлигининг ўзгариши, мушаклар ҳажмининг ўзгаришига таъсир этади. Янги туғилган чақалоқларда скелет мушак толаларининг қалинлиги 7-8 мкм, 2 ёшгача - 10-14 мкм, 4 ёшгача - 14-20 мкм, катта ёшдагиларда - 38-80 мкм, спорт билан шуғулланувчиларда - 100 мкм бўлади. Ҳар бир мушак ташқи тарафидан қўшувчи тўқимадан ташкил топган парда билан қопланган бўлиб - фасциялар деб аталади.
Фасциялар мушакларни ажратиб туради, мушак қисқаришида ён тарафдаги босимни оширади. Фасция пардаси ҳар бир мушакдан ташқари, мушаклар гурухини ҳам ўраб туради. Фасциялар хар бир мушакни алоҳида қисқаришини таъминлайди. Мушак фасциялари алоҳида мушакни ўраб олишдан ташқари - синергист мушаклар гурухини ўраб олади ва суяк томон ўсимта чиқариб, суяк билан бирлашадиган тўсиқ - septa intermuscularia ни ҳосил этади. Фасциялар баъзи бўғимлар соҳасида қалинлашади ва мушак пайлари устидан кенг бойлам сифатида ўтади. Натижада фиброз канал ёки суяк - фиброз канали ҳосил бўлади. Бу каналлар ичидан мушак пайлари ўтади. Фиброз бойламлар мушак пайларини силжимай туришини таъминлайди. Фиброз канал ичида синовиал парда ҳам бўлади. Синовиал парданинг париетал варағи фиброз пардани ички юзасини ўраб олса, висцерал варағи эса мушак фасцияларнинг устки юзасига ўтади. Синовиал парда варақлари орасида озгина синовиал суюқлик бўлиб, мушак пайларининг харакатини енгиллаштиради. Кўндаланг- тарғил мушакларнинг кўпчилигида қисқарувчи гўштдор қисми - қоринчаси venter бўлиб, мушак учлари - суякларга бирикиш соҳаси пайлардан ҳосил бўлади. Агар гўштдор қисми бир томонда, пай иккинчи тарафда бўлса бундай мушакларга бир патли мушаклар дейилади. Агарда пай ўртада бўлиб, икки тарафда мушакнинг гўштдор қисми бўлса икки патли мушаклар дейилади. Баъзи мушак пайларининг ичида суяклар тараққий этади. Бундай пайлар ичидаги суякларга сесамасимон суяклар дейилади. Қўл кафтидаги нухотсимон суяк, тизза қопқоқчаси суяклари - сесамасимон суяклар гурухига киради. Кенг сербар мушаклар - кенг фиброз пайларга давом этади ва бундай сербар пайларни апоневрозлар дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |