Маъруза №7 Мавзу: Дастурий таъминотни ташқи лойихалаш



Download 0,55 Mb.
bet6/7
Sana06.07.2022
Hajmi0,55 Mb.
#746089
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
maruza7

«Ташқи тасниф» хужжати

“Ташқи тасниф” хужжати “Талабларни келишуви” хужжатининг кейинги такомиллашган шакли хисобланади. Бизда бу хужжат “Техник лойиха” деб аталади. Охирги пайтларда бу хужжат “Эскиз лойиха”деб ҳам атала бошланди.


“Ташқи тасниф” хужжати лойиханинг ташқи функцияларнинг таърфидан ташкил топади ва яратилаётган маъсулотнинг фойдаланувчилар нуқтаи назаридаги кутилаётган амал қилиш фаолияти тушунилади.
Ташқи тасниф дастурий маҳсулотнинг фақат ташқи жихатларини (маъсулот нимани ифодалайди) таърифловчи хужжатлардан иборат бўлади ва махсулотнинг ички структураси билан (махсулот қандай ташкил эитлганлиги) боғлиқ эмас. Бу хужжаи қуйидагилардан ташкил топади:
— дастурий маҳсулотнинг номи қисқача таърифи;
— тизимнинг функционал схемаси;
— дастурий маҳсулотни фойдаланувчи билан мулоқатини ташкил этилиши;
— меню, қисм меню ва функционал клавишлар вазифаларининг тавсифи;
— барча экран шакллари ёки экран хабарлари;
—дастурий маҳсулот билан ишлаш сеансида фойдаланувчига бериладиган хабарлар ва уларга бериладиган жавоблар ;
— хатолар хақидаги хабарлар;
— фойдаланувчига бериладиган изохлар, ёрдамни ташкил эитилиши;
— маълумотлар базасининг тузилиши ва ташкил этилиши;
— кирувчи маълумотларни таърифи ва тайёрланиши;
— чиқувчи чоп қилинадиган шакллар;
— дастурий маҳсулотнинг бошқа ташқи алоқалари.
Ташқи тасниф кенг аудиторияга: фойдаланувчилар (текшириши ва маъқуллаши учун), муаллиф, лойихадаги иштирок этаётган барча дастурчилар, ҳамда махсулотни тестлаш билан шуғулланувчилар учун мўлжалланган бўлади.
Бу хужжат ўқишга осон ва мантиқан яхши ташкил этилган бўлиши керак. Унда фойдаланувчининг барча талаблари инобатга олинган бўлиши ва яратувчилар, ҳамда фойдланувчиларнинг барча саволларига жавоб бериши керак. Агар фойдаланувчи талаби қаноатлантирилмаса, у холда бу талабни таснифдан чиқариш билан бирга бунинг сабабини фойдаланувчига тушунтириш зарур.
Ташқи лойиха таснифи — бу хужжат бўлиб, у дастурий маҳсулот нимани қандай тарзда бажариши кераклигини бизнес – атамаларда тушунтириб беради. Ундаги барча нарсалар фойдаланувчи қизиқишларини акс эттириши керак.
Хужжат оддий тилда фойдаланувчига ҳам ва яратувчига ҳам тушунарли бўлган атамалар билан ёзилиши керак. Ташқи тасниф хужжати техник тафсилотлар, файллар структураси ва бошқа технологик деталлар билан тўлдирилмаган бўлиши керак.
Фойдаланувчини дастурнинг интерфейси қандай қурилганлиги қизиқтиради: меню таркиби, экраннинг ташқи кўриниши, фойдаланувчига кўрсатмалар ва ёрдами, дастур қандай хисоботларни тайёрлаши, дастурни бир қисмидан иккинчи қисмига ўтиш ва дастур билан ишлашдаги интерактив режим.
Таснифниўқишга осон, қисқа, аниқ ва тўла-тўкис бўлганлиги мақсадга мувофиқ. Таснифда икки маънолилик келиб чиқиши мумкин эмас.
Д.А.Парнас ўзининг Parnas DLTechnigue for software module specification with examples номли ишида дастурий модулга тасниф тузишнинг қуйидаги методини таклиф этган
1. Чақирувчи модул хақидаги маълумот чақирилаётган модулнинг ташқи таснифида келтирилмаслиги керак.
2. Ташқи тасниф юзага келиши мукин бўлган англашилмовчиликлар эхтимоллигини камайтириш учун фойдаланувчига ҳам, яратувчига ҳам тушунарли тилда ёзилиши керак.
3. Модуллар шундай қурилган бўлиши керак, улардан бирортасидаги ташқи ўзгартириш у билан боғланган модул ёки процедурани ўзгартиришга саба бўлмасин.
4. Ташқи тасниф тақризчиси фақат таснифда аниқланган хоссалар амалга оширилади деб хисоблаши керак.
Масалан, ташқи таснифда қўшимча тафсилотларсиз “А параметри 3 дан 14 гача оралиқдаги ихтиёрий қийматни қабул қилади” деб ёзилган бўлса, у холда тақризчи масалан 5. 71 каби каср сонларни киритиш мумкин, чегаравий 3 ва 14 сонлари мумкин эмас деб хисоблашга хақли. Шунингдек 123, 0, 2.9999, 3.001, 115 сонлари хам мумкин эмас.
5. Чекланишлар аниқ ва тўлиқ аниқланган бўлиши керак. Бироқ чекланишларни сабабини кўрсатиш шарт эмас.
Агар чекланишлар сабаби хақидаги маълумотлар кейинчалик модуллардаги хатоларни тўғирловчи ва имкониятларини кенгайтирувчи мутахассисларга ёрдам берса, уларни ички таснифга киритиш керак.
6. Ташқи таснифнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини текшириш дастурлаш босқичи бошланишидан олдин ўтказилиши керак.
Доимо дастурлаш босқичини бошлашдан олдин бу хужжатни фойдаланувчилар ёки уларнинг вакиллари билан тасдиқлаш ва мақуллаш учун кўирб чиқиш мақсадга мувофиқ.


ХУЛОСА
* Дастурий таъминотни констркукциялаш бирор дастурлаш тилидан фойдаланмасдан, бироқ маълум ДТ яратишнинг дастурий минструментини кўзлаб олиб борилади
* Дастурий махсулотни конструкциялашда қуйидагилар бажарилади: ечиладиган масаланинг функционал декомпозицияси, дастурий таъминотни ташқи лойихалаш, маълумотлар базасини лойихалаш, дастурий таъминотни архитектурасини лойихалаш.
* Дастурий таъминотни ташқи лойихалаш — бу лойиханинг ташқи функцияларини ва яратилаётган дастурий маҳсулотнинг фойдаланувчиси назаридаги дастур билан ишлаш усули таснифланади.
* Ташқи лойихалаш мақсади — яратиладиган дастурий махсулотнинг ташқи мухит билан (одатда фойдаланувчи билан) ташқи алоқаларинин “констукциялаш”дан иборат.
* Дастурий махсулотнинг ташқи лойихаси ташқи тасниф шаклида ифодаланади ва кенг аудиторияга: фойдаланувчилар (текшириши ва маъқуллаши учун), муаллиф, лойихадаги барча дастурчилар, ҳамда махсулотни тестлаш билан шуғулланувчилар учун мўлжалланган бўлади.
* Лойиханинг масштабига (хажмига) боғлиқ равишда дастурий таъминотни конструкциялаш учун бир икки киши маъсул бўлиши керак.
* Дастурий таъминотни ташқи лойихалаш дастурлаш босқичи билан деярли боғли эмас. Кўпроқ у инсон шароити, муаммоси ва заруратини тушуниб олиш, инсонни ЭХМ билан мулоқат психологияси кабилан билан боғлиқ.
* Дастурий таъминотнинг архитектурасини лойихалаш ечилаётган масала билан функционал боғлиқ бўлган барча компонентлари структурасини, уларни бирикиши ва талабларини лойихалашдан иборат.
* Дастурий таъминотнинг архитектураси яратилаётганда унинг модулли-иерархик тузилиши ишлаб чиқилади.



Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish