Тормозловчи нейронлар
•
Марказий асаб тизимида ўзига хос тормозланиш функцияси бўлган нейронлар мавжуд:
•
орқа миянинг
Реншау ҳужайралари;
•
миячанинг
Пуркинье ҳужайралари;
•
лимбик тизимда гиппокампнинг
саватчасимон ҳужайралари
ва бошқалар.
•
Бош мия яримшарлар пўстлоғида 4 турдаги тормозловчи ҳужайралар мавжуд.
•
Йирик саватчасимон нейронлар
- 3, 4, 5 қаватлар бош мия пўстлоғи қаватларида жойлашган,
уларнинг
аксонлари 500 мкм атрофга кучли шохланган, Улар 3, 4, 5 қаватдаги нейронлар активлигини тормозлайди;
•
Кичик саватчасимон нейронлар
– 2, 3 қаватлар бош мия пўстлоғи қаватларида жойлашган, уларнинг
аксонлари кичик майдонни эгаллайди 50 мкм атрофида, улар 2, 3 қаватдаги нейронлар активлигини
тормозлайди;
•
Бармоқсимон аксонли нейронлар
- бош мия пўстлоғи 1 қаватида жойлашган, аксонлари бармоқлар
шаклида шохланади, 1 қаватни тормозлайди.
•
Қандилсимон нейронлар
- 2 ва 3 қатламлар орасидаги чегарада жойлашган бўлиб, улардан аксон пастга
тушади ва бир неча шохларни юқорига чиқаради, барча қатламлар фаолиятини сусайтиради