Маъруза №2 Мавзу: жисмоний тарбиянинг умумпедагогик воситалари ва услублари режа



Download 0,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana21.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#75216
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-МАЪРУЗА. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИНГ УМУМПЕДАГОГИК ВОСИТАЛАРИ ВА УСЛУБЛАРИ

Ҳаракатни кўрсатиш 
 
Ўқитувчининг (ёки ўқитувчи топшириғи билан ўқувчиларнинг) 
ҳаракатни кўрсатиши таълимнинг энг ўзига хос услубларидандир. Таълим 
асосида кўрсатиш ёрдами билан тақлид қилиш ётади. Ўқувчининг онгли 
тақлид қилишга тайёрлиги ҳаракатларнинг бир неча омиллари билан 
аниқланади 
1) кўрилган ҳаракатни таҳлил қила билиш қобилияти; 
2) боланинг руҳий-физиологик ривожланиши мувофиқлиги билан қайта 
тикланадиган машқнинг мураккаблиги оптимал бўлиши керак; 


3) тақлид қилинадиган ҳаракатлар тўғрисида ўқувчининг билим 
даражаси билан тўлалигини тасаввур қилиш; 
4) тақлид қилиш учун ўз-ўзини назорат қилиш ва ўз вақтида сифатли 
назоратнинг мавжудлиги. 
Жисмоний машқни кўрсатишга баъзи бир услубий талаблар: 
1. Кўрсатиш ҳар доим сўздан фойдаланиш услуби билан мос келмоғи 
керак. 
Кўрсатиш ва сўзнинг нисбати мазмуни бўйича, вақтлар бўйича 
тақсимланиши ва қўлланиш тезлиги таълимнинг аниқ таркиб топган 
вазифалари ва педагогик вазифалар билан белгиланиши керак. 
2. Кўрсатишнинг мазмуни таълимнинг вазифаларига мувофиқ бўлиши 
мажбурийдир: 
а) биринчи кўрсатиш, одатдагидек, жисмоний машқ бажарилишининг 
стандарт техникаси тўғрисида яхлит тасаввур бериши керак. У қайта тиклаш 
учун ўқувчиларга осон бўлиш даражасида амалга оширилади; 
б) агар ҳаракатни қандай эгаллаш мумкинлигини кўрсатиш талаб 
қилинса, у ҳолда кўрсатишда кўникманинг юқори даражасини ифодаловчи 
индивидуаллаштиришнинг техник бажарилишини акс эттириш керак; 
в) қачон кучланиш берилишини таъкидлаш ва айрим ҳаракатларга 
ўқувчилар диққатини жалб қилмоқ зарур, кўрсатишда айнан ана шу лаҳзалар 
таъкидланади; кўпроқ кўргазмалилик учун баъзан ўрганиланаётган 
ҳаракатнинг 
фақат 
қисмини 
кўрсатадилар, 
ҳаракатнинг 
тезлиги 
камайтирилади, танаффус қилинади. 
3. Кўрсатиш вақтида ўқитувчининг эмоционал ҳолатида ўқувчилар 
тақлид қилишга интилишларини ҳисобга олиш керак. Бундан ўқувчиларнинг 
билиш фаоллигини ошириш учун фойдаланиш зарур. 
4. Ойнали кўрсатиш фақат оддий, асосан, умумривожлантирувчи 
жисмоний машқлардан фойдаланилган вақтда мақсадга мувофиқдир. 

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish