Маъруза №2 Мавзу: жисмоний тарбиянинг умумпедагогик воситалари ва услублари режа



Download 0,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana21.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#75216
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-МАЪРУЗА. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИНГ УМУМПЕДАГОГИК ВОСИТАЛАРИ ВА УСЛУБЛАРИ



МАЪРУЗА №2 
Мавзу:
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИНГ УМУМПЕДАГОГИК ВОСИТАЛАРИ ВА 
УСЛУБЛАРИ
Режа: 
1. Сўздан фойдаланиш услублари. 
2. Идрок қилишнинг кўргазмали услублари. 
3. Ҳаракатни кўрсатиш.
4. Кўргазмали ўқув қуроллари намойиши. 
5. Табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари.
6. Гигиеник омиллар. 
 
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар: 
1. Таълим услубларига қандай талаблар қўйилади? 
2. Услублар қандай туркумларга бўлинади? 
3. Жисмоний тарбияда қўлланиладиган дидактик услублардан қайсиларини
биласиз? 
4. Жисмоний тарбия воситаларига нималар киради? 
5. Жисмоний машқлар техникаси деганда нимани тушунасиз? 
6. Жисмоний тарбия тизимларига нималар киради? 
7. Спорт турлари бўйича жисмоний машқлар туркумлари қандай тузилган? 
 
 
Адабиётлар: 
1. Абдуллаев А. Хонкелдиев Ш.Х. “Жисммоний тарбия назарияси ва 
услубияти”, Олий ўқув юртлари учун дарслик. ЎзДЖТИ нашрият манбаъа 
бўлими 2005 йил. 
2. Матвеев Л.П. “Теория и методика физической культуры” учебник 
для институтов физической культуры. –М: Физкультура и спорта 1991 г. 
3. Юнусова Ю.М. “Теоритические основы физической культуры и 
спорта” учебное пасобие для студентов висшоих учебных заведений. 
4. Юнусова Ю.М. «Теория и методика физической культуры» учебное 
пасобие для студентов висшоих учебных заведений Т. «Иқтисод молия». 
2007 йил 


Сўздан фойдаланиш услублари 
Ўқитувчи сўз ёрдами билан конструктив, ташкилотчилик ва 
фаолиятнинг бошқа томонларини амалга оширади. Шунингдек, ўқувчилар 
билан ўзаро муносабатни ўрнатади, улар билан алоқа қилади. Сўз 
таълимнинг барча жараёнини фаоллаштиради, чунки у кўпроқ тўла ва яққол 
тасаввурни шакллантиришга кўмаклашади, таълим вазифасини фаол идрок 
этишга, чуқур тушунишга ёрдам беради. 
Сўз ёрдами билан ўқитувчи ўқув материалини ўзлаштириш 
натижаларини таҳлил қилади ва, шу билан бирга, ўзини ўзи баҳолашнинг 
ривожланишига кўмаклашади. 
Шундай қилиб, жисмоний тарбия ўқитувчиси сўзнинг иккита 
вазифасидан фойдаланиш имкониятига эга. Маълумки, унинг ёрдами билан 
ўқитиладиган материалнинг маъноси ифодаланади. Ўқитувчининг нутқи 
ўқувчининг кайфиятига ҳиссий таъсир ўтказиши учун нисбатан аниқ ва 
тушунарли бўлиши керак. Бу қуйидаги услубий тавсияларда аниқ 
ифодаланади. 
1. Сўзнинг мазмуни таълим вазифаларига мувофиқ бўлиши керак. 
Масалан, янги машқни ўргатиш дастлаб тушунтиришдан, сўнгра эса 
деталларни тасвирлашдан иборат бўлиши мумкин. 
2. Сўздан фойдаланиб, ўрганиланаётган ҳаракатнинг самарадорлигини 
таъкидлаб ўтиш зарур. Масалан: болалар эркин усул билан арқонга 
тирмашиб чиқишни нисбатан дадил эгалласалар-да, мураккаб координацияли 
ҳаракатларни қийинчилик билан ўзлаштирадилар. Бироқ ўрганиланадиган 
услубнинг устунлиги ишончли қилиб тушунтириб берилса, унга бўлган 
салбий муносабатни ўзгартира олади. 
3. Сўз фаолиятдаги айрим ҳаракатлар ўртасида ўзаро алоқадорликни 
аниқлашга ёрдам бериши керак. Айниқса, якунловчи машқлар бажарилаётган 
вақтда буни унутмаслик муҳимдир. Уларда ҳиссий кўтаринкилик камроқ ва 
шунинг учун уларнинг асосий ҳаракатлар билан алоқасини яққол тушуниш 
талаб қилинади. 
4. Сўз услуби асосий кучларни ишлатиш пайтида, жисмоний машқнинг 
техник асосларини ўқувчиларга тушунтиришда катта роль ўйнайди. Шу 
мақсадда тез-тез алоҳида сўзларни (“қўллар!”, “бош!” ва бошқалар) йўл-
йўриқ шаклида айтиб туришдан фойдаланилади. 
5. Сўз образли бўлиши керак. Бу унинг кўргазмалилигини оширади ва 
ўқувчилар 
учун 
кўпроқ 
тушунарли 
бўлади. 
Ўқувчиларнинг 
ҳаракатлантирувчи тажрибаси ва билимини ҳисобга олиб, ўқитувчи қўйилган 
вазифаларнинг бажарилишига боғлиқ бўлган ҳолатларга эътиборини тўплай 
олади. 


 6. Ўқувчиларга ҳаракатларни автоматик бажариш тўғрисида гапириш 
мақсадга мувофиқ эмас (тўғрилаш талаб қилинадиганларидан ташқари). 
Сўзнинг маъно жиҳатидан вазифаси. Жисмоний тарбияда муаммони 
тўғри ечиш асосида атамалар ётади. Атамалар предметларга ва ҳодисаларга 
оид оғзаки тушунчаларни белгилаб беради
.
Бу ўқувчиларнинг ўзларига 
таниш тушунчани фарқлашига, ўқитувчининг эса умум қабул қилинган 
сўзлар – атамалар билан тушунтиришига имкон беради. Натижада қисқа, 
аммо маъно кўлами кенг сўзлар асосида ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида ўзаро 
тушуниш вужудга келади. 
Сўзнинг ҳиссий вазифаси. Сўз ўқув ва тарбия вазифаларини ҳал 
қилишга кўмаклашади. Ҳиссиёт билан айтилганда, сўзларнинг аҳамияти 
кучаяди, бу уларнинг маъносини тушунишга ёрдам беради. Ўқитувчи
ўқувчиларнинг предметни ўрганишига муносабатини шу орқали кўрсатади. 
Уларнинг соғлом бўлишга қизиқишини, дадиллигини, қийинчиликларни 
бартараф этиш истагини рағбатлантиради. Ҳиссийликка мазмуннинг 
аниқлиги, жумлаларнинг мантиқий ва грамматик нуқтаи назардан тўғри 
қурилиши, образлилиги, яққоллиги, талаффуз, имитациялар, имо-ишоралар 
билан эришилади. 
Сўздан фойдаланишнинг қарийб барча хилма-хил услублари 
умумпедагогикага тааллуқлидир.
Сўзлаб бериш – баён қилишнинг хикоя шакли. Кўпинча ўқитувчи 
томонидан ўқувчиларнинг ўйин фаолиятини ташкил қилиш вақтида 
қўлланилади. 
Тасвирлаш – болада ҳаракатлар тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш усули. 
Тасвирлаш вақтида ҳаракатнинг ўзига хос белгилари рўйхати берилади. 
Нима қилиш кераклиги, нима учун шундай қилиш кераклиги айтилади, аммо 
кўрсатилмайди. Ундан дастлабки тасаввур вужудга келтириш вақтида ёки 
нисбатан оддий ҳаракатларни ўрганиш вақтида фойдаланилади. Бу вақтда 
ўқувчилар ўзларининг билим ва тажрибаларидан фойдаланишлари мумкин. 
Тушунтириш. Ҳаракатларга онгли муносабатни ривожлантиришнинг 
муҳим усули, чунки у асосий “нима учун?” деган саволга жавоб беришга, 
техника асосини очишга қаратилган. 
Суҳбат. Бир томондан ўз фикрини баён қилишга, кўникмани 
мустаҳкамлашга, фаолликни оширишга ёрдам берса, иккинчи томондан
ўқитувчига муайян ишни баҳолаш, ўқувчиларни билишда ёрдамлашади. 
Суҳбат ўқитувчининг саволлари ва ўқувчининг жавоблари кўринишида ёки 
қарашларни эркин аниқлаш кўринишида бўлиши мумкин.
Таҳлил қилиш суҳбатдан шу билан фарқ қиладики, у бирор-бир 
топшириқ (масалан, ўйинлар) бажарилганидан кейин ўтказилади. Таҳлил бир 


томонлама бўлиши мумкин, уни фақат ўқитувчи ўтказади, икки томонлама 
таҳлилда ўқувчилар иштирок этадилар, у суҳбат кўринишида бўлади. 
Иккинчи шакли илмий ва тарбиявий вазифаларни кўпроқ самарали ечишга 
имкон беради. 
Топшириқ. Дарс олдидан дарснинг бориши бўйича шахсий вазифалар 
қўйишни назарда тутади. 
Баҳолаш. Ҳаракатнинг бажарилиши таҳлили натижасидир. Баҳолаш 
мезони ўқув жараёнининг вазифаларига боғлиқ. Шунинг учун бу бир неча 
турга эга. 
1. Ўқувчини бошқа ўқувчининг машқ техникасини бажара олиши билан 
таққослаш орқали баҳолаш. Бу ўқувчининг мунтазам машғулотларга 
қизиқишини рағбатлантиришга хизмат қилади. 
2. Машқ бажарилишининг стандарт техникасига қиёслаш йўли билан 
баҳолаш, бу таълимнинг бошланғич босқичида – ҳали ўқувчиларнинг 
намунага тақлид қилиш қобилияти имкониятлари чегараланган вақтда 
қўлланилади. 
3. Ҳаракатнинг регулятивлигини аниқлаш йўли билан баҳолаш, 
одатдагидек, дидактик барқарорликнинг энг кўп қисмини эгаллайди. У 
ўқувчини машқ бажаришида эришилган натижалари билан машқ 
техникасини таққослашга ва уни индивидуаллаштириш усулларини 
қидиришга мажбур қилади. Бироқ бундай баҳолаш фақат жисмоний 
тарбиянинг самарадорлигига техник жиҳатдан бажарилиш ҳолини 
тушунадиган ва ўзининг ҳаракатини танқидий баҳолай оладиган, яхши 
тайёрланган ўқувчилар учун яроқлидир. Баҳолаш мезони ўқитувчининг 
маъқуллаши ёки маъқулламаслигини акс эттирувчи “яхши”, “тўғри”, 
“шундай”, “ёмон”, “нотўғри”, “ундай эмас”, “оёқлар юқорироқ”, 
“букилмасин”, “қўллар букилмасин” ва ҳ.к. каби хилма-хил турдаги 
танбеҳларда ифодаланади. 
Ўқитувчи шунга ўхшаш қисқа-қисқа танбеҳларини асослаши керак. 
Буйруқ – ўзига хос ва жисмоний тарбияда сўздан фойдаланишнинг энг 
кўп тарқалган услубидир. У ҳаракатнинг дарҳол бажарилишига, унинг 
тугалланишига, ёки ҳаракатлар бажариладиган тезлик даражасининг 
ўзгаришига тегишли бўлиши мумкин ва ҳ.к. 

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish