3.3-расм. нинг қотишма таркибидаги компонент фоизининг
ўзгаришига боғлиқлиги
3.4-расм. Mg-Zn тизимидаги қотишманинг кимёвий бирикиш турлари ва
га боғлиқлиги:
1- соф Mg; 2- MgZn; 3- Mg2Zn3; 4- MgZn4; 5- MgZn6; 6- соф Zn.
Манганин. Намунавий резисторлар ва турли қотишмали асбоблар ясашда қўлланилади. Унинг тахминий таркиби: Cu-85 %, Mn – 12 %, Ni – 3 %. Манганинда қиймати 0,42 – 0,48 мкОм·м тенг, - анча кичик бўлиб, 650·10-6 К-1 ни ташкил этади. Манганин ингичка (диаметри 0,02 ммгача бўлган) симга чўзилиши мумкин бўлиб, кўп ҳолларда эмалланган изоляция да ишлаб чиқарилади. Кичик ва вақт бўйича барқарор қийматини олиш учун манганинли сим махсус термо қайта ишловдан ўтказилади (550 – 600 0С температурали вакуумда куйдирилади ва сўнгра секин совутилади). Манганин каби қотишмаларнинг узоқ ватқ ишлай оладиган ишчи температураси 200 0Сдан ошмайди. Механик хоссалари: =450-600 МПа, = 15-30 %. Манганин зичлиги 8,4 Мг/м3
Константан. Константан 60 % мис ва 40 % никелдан ташкил топган қотишма. Мис ва никелнинг айнан шундай нисбатида константан юқори солиштирма қаршиликка =0,48-0,52 мкОм·м ҳамда кичик = - (5-25)· 10-6 К-1 қийматига эга бўлади. Константаннинг иссиқликка чидамлилиги манганинга нисбатан юқори бўлиб, 40 0С бўлган температурада узоқ вақт ишлай оладиган реостатлар ва электр қиздиргич асбоблар ясашда қўлланилади. Константан бир неча юз градус температураларни ўлчайдиган термопаралар ишлаб чиқаришда ҳам ишлатилади.
Темир асосидаги қотишмалар. Бундай қотишмалар асосан электр қиздиргич элементларда қўлланилади. Бундай элементларнинг иссиқликка бардошлиги уларда қизиш натижасида ҳавода силлиқ оксид парда ҳосил қиладиган металларнинг мавжудлиги билан ифодаланади. Никель, хром ва алюминий бундай металларга мисол бўла олади. Темир қизитилганда осон оксидланади, лекин қотишмада темир миқдори қанча кўп бўлса, бу қотишма иссиқликка шунча чидамли бўлади.
Fe-Ni-Cr тизимидаги қотишма нихром ёки (темир миқдори юқори бўлганда) ферронихром; Fe-Ni-Al тизимидаги қотишмалар эса фехраль ва хромаль деб аталади.
Турли қотишмалар ҳарфлар ва сонлардан иборат бўлган шартли белгиланиш тизимига эга. Ҳарфлар қотишма номига кирувчи элементларнинг асосий хоссаларини намоён этиб, ҳар доим ҳам унинг биринчи ҳарфида ифодаланмайди (масалан, Б ҳарфи ниобий эканлигини ифодалайди, В – вольфрам, Г -марганец, Д - мис, К – кобальт, Л – бериллий, Н – никель, Т – титан, Х – хром, Ю – алюминий ва х.з.), сон эса мазкур компонентнинг қотишмадаги таҳминий миқдорини англатади (% массаларида); белги бошидаги қўшимча сон (0 сони) қотишмадаги элемент миқдорининг оширилганлигини ёки (1 сони) камайтирилганлигини билдиради. Шундай қилиб, 3.3-жадвалдаги ОХ25Ю5 белги 25 % хром ва 5 % алюминийдан ташкил топган юқори иссиқликка чидамлиликка эга бўлган қотишмага мос келади.
Агар оксид учувчан бўлса, қолган металлни оксидланишдан ҳимоялаши мумкин. Вольфрам ва молибден оксидлари осон учади, шунинг учун бундай металлар кислород таъсирида қизиган холатда ишлай олмайдилар. Агар оксид учувчан бўлмаса, оксидланиш жараёнида металл сиртида парда ҳосил қиладилар.
ТКl ва унинг оксид пардалари қиймати бир бирига яқин бўлган қотишмалар ҳавода, юқори температурада катта барқарорликка эга бўладилар. Хром–никелли қотишмаларнинг бардошлиги шу билан тушунтирилади.
Температура кескин ўзгарганда оксид пардада ёриқлар ҳосил бўлиши мумкин; у ҳолда яна қизиш натижасида ҳаво кислороди ҳосил бўлган ёриқларга кириб қотишмани оксидланишини давом эттиради. Шу сабабли нихромдан ясалган электр қиздиргич элемент қисқа вақтларда ишлатилганда, худди шу температурада узлуксиз ишлашига кўра тезроқ куйиб кетиши мумкин.
3.3- жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |