17.3.Бино ичида ҳавони иситиш, тозалаш ва совутиш қурилмалари-ҳавони кондициялаш.Кондицияланувчи хоналарнинг ички шарт шароитлари.Хавони кондициялаш тўғрисида асосий тушунчалар.
17.11-расм. Хавони мўтадиллаш системаларидаги асосий қисмлари.
Хонада комфорт шароитларда бўлиш кўп сабабларга таъсир этади, кишининг ўзини ҳис этишига, унинг меҳнат қобилиятига ва умумий фаоллигига ва ҳатто соғлигига кондиционерлар ижобий таъсир этади. Айнан мана шу сабабли охирги вақтларда иқлим ускуналари оммабоп.
Ҳавони мўтадиллаш системалари саноат ва пахта тозалаш корхоналарининг ҳарорати ва намлигини зарур даражада тутиб туришни таъминлайди. Ҳавони мўтадиллаш системаси ташқи ҳароратдан қатъий назар ҳаво муҳитининг берилган параметри (ҳавонинг ҳарорати, намлиги, тозалиги ва ҳаракат тезлиги)ни бир хилда сақлаб туради ва автоматик равишда таъминлайди.
Ҳавони мўтадиллаш системаларидаги асосий қисм марказий намунавий кондиционеридир. Унда ҳаво турли хил ишловлардан ўтади.
Ҳаво бўйича иш унуми 10, 20, 31, 40, 63, 80, 125, 160, 200 ва 250 минг м3/соат КЦ-3 кондиционерлари Харковдаги «Кондиционер» (Россия) заводида тайёрланади. Уларнинг жиҳозлари намунавий ёки махсус схемалар бўйича йиғилади.
Автоматик равишда созлаш учун асбоблар билан таъмин-ланган, ҳавони иситиш, совитиш, намлаш, қисман тозалаш ва қуритиш ускуналарига ҳавони моўьтадиллаш сицемаси деб айтилади.
Шамоллатиш — намлик ускуналари ёрдамида, санитария-гигиеник, технологик талабларни бажариш учун маълум ҳарорат, намлик ва ҳаво алмаштиришни, яъни пахта тозалаш корхона-ларида ишчилар ишлайдиган ўринларига сунъий шароит яратиб беришни таъминлайди.
Санитария меъёрлари (СанПин-00093-9) асосан, ишчи хоналарида ҳаво алмаштиришни бажариш қуйидаги қоидаларга риоя қилинган ҳолда бажарилади.
Агар ишлаб чиқариш хоналарида бир ишловчига 20 м3дан кам бўлмаган хона ҳажмида ҳаво алмаштириш лозим бўлса, у ҳолда ташқи ҳавонинг берилиши 1 одам учун 30 м3/соат бўлиши зарур. Агар бир одам учун хонанинг ҳажми 20 м3/соатдан кўп бўлса, унда бериладиган бир ишчи учун ташқи ҳавонинг ҳажми 20 м3/соатдан кам бўлмаслиги керак.
Агар кондиционер ёқилгач 5 дақиқадан кейин ишлай бошламаса, ёки самарасиз ишласа, ёки кондиционер ишлаганда трубкалар қиров билан қопланса – кондиционерни ўчиринг ва устани чақиринг! Эҳтимол бу жиддий носозликларнинг олдини олар ва қимматга тушадиган тузатишдан сизни халос қилар.
Аксарият маиший кондиционерлардан атроф муҳит ҳарорати -5°С дан паст бўлганда фойдаланиш тавсия этилмайди!
Бундай паст ҳароратларда кондиционердан фойдаланиш оқибатлари анча жиддий – самарадорликнинг пасайиши, компрессорнинг ишдан чиқиши ва ҳоказолар.
Зарурият бўлганда, кондиционердан фақат “совитиш” режимидан ва уни “қишки” комплект билан жиҳозлаганда фойдаланиш мумкин. Маиший моделларга “қишки комплектни” ўрнатиш назарда тутилмаганлигини ва хато уланганда бу комплект фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиришини ҳисобга олиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |