Замонавий иқлим техникаси юқори технологик ускуна ҳисобланади. Бундай ускунада носозлик сабабини махсус ускунасиз топиш ва сабабини бартараф этиш амалда мумкин эмас.
17.14-расм.Колонна туридаги кондиционерлар асосий қисмлари. Бизнинг мутахассисларимиз кондициялаш соҳасида узоқ йиллар давомида ишлашади ва барча зарур ускуналарга эга.
Колонна туридаги кондиционерни тузатишдан олдин кондиционернинг бузилиш сабаби ва жойини аниқлаш учун носозликлар диагностикасини ўтказиш керак.
Агар иқлим техникасига мунтазам равишда сервис хизмати кўрсатилса, кўп ҳолларда колонна туридаги кондиционернинг жиддий бузилишларининг олдини олса бўлади.
Носозликларнинг пайдо бўлиш сабаблари кўп бўлиши мумкин ва амалда бу кўпинча инсон фактори ҳисобланади:
Нотўғри монтаж
Кондиционернинг нотўғри эксплуатацияси
Мунатазам профилактиканинг йўқлиги, бу ҳам одамлар айби билан бўлади.
Полга-шифтга ўрнатиладиган кондиционерлар
Бундай кондиционерлардан кўпинча деворга ўрнатиладиган сплит-тизимдан ёки кассета туридаги кондиционердан фойдаланиш мумкин бўлмаганда, осма шифт бўлмаганда фойдаланилади. Бундан ташқари уларни шифт кондиционери интерьерга яхши мос тушган хоналарга ўрнатиш мумкин.
Шифтга ўрнатиладиган ёки “пол-шифт кондиционерлари” бошқа ҳар қандай сплит-тизимлар сингари ишлаш принципига эга, 2 блокдан иборат, ташқи блок ташқарида, бино фасадига ўрнатилади, ички блок шифтга ёки деворнинг пастки қисмига, одатда дераза тагига ўрнатилади. Полга-шифтга ўрнатиладиган кондиционер ички блокининг кўриниши ёпиқ иситиш радиаторига ўхшайди. Бундай турдаги кондиционерлар катта бўлмаган кенгликка эга, таҳминан 15 – 25 сантиметр ва деворга ўрнатиладиган сплит-тизимлардан кўра кўпроқ қувватга эга бўлиши мумкин. Полга-деворга ўрнатиладиган кондиционер сотиб олиш учун бу ҳам муҳим сабаб бўлиб хизмат қилади. Чунки офис хоналарида компьютерлар сони кўп бўлганлиги учун ва одамлар кўп тўпланганлиги учун катта қувватдаги кондиционерлар керак.
Консоль кондиционерлар совутилган ҳавони кондиционерлар ўрнатилган шифт бўйлаб ёки девор бўйлаб бир текисда тарқатади. Кондиционер шифтга ўрнатилса, кўпроқ натижага эришиш мумкин. Совутилган ҳаво шифт тагида тарқалади ва бир текисда пастга тушади ҳамда қулай ҳароратни таъминлайди.
Шифтга ўрнатиладиган катта бўлмаган ва ихчам кондиционер анча кенг хонани совутиши мумкин. Лекин хонада иссиқлик ажратувчи кўплаб техника ўрнатилган бўлса ва доимий равишда кўп миқдорда одамлар бўлса ҳамда мураккаб геометрик шаклдаги хоналарда қувватлироқ моделларни танлаган яхши ёки шифтга ўрнатиладиган ёки колонна туридаги саноат кондиционерларини ўрнатиган мақбул.
Полга-шифтга ўрнатиладиган кондиционерлар қуввати оддий деворга ўрнатиладиган сплит-тизимларники каби аниқланади. Шифтга ўрнатиладиган кондиционер узоқроқ муддат ишлаши учун шифтга ўрнатиладиган кондиционерга мунтазам равишда сервис хизмати кўрсатиб туриш керак. Озгина бўлса ҳам носозликлар сезилганда, мутахассисларга мурожаат қилиш керак. Шифтга ўрнатиладиган айрим кодиционерлар моделлари ҳаво оқимини 2 ёки барча 4 тарафга йўллаши мумкин. Бунда ҳаво оқими қуввати ҳар бир томон учун алоҳида бошқарилиши мумкин.
Пол-шифт кондиционерлари қуввати 4 дан 15 кВт гача бўлиши мумкин.