Маруза- бино ва иншоотларнинг


-расм. Балкон плитасини кучайтириш



Download 5,81 Mb.
bet34/38
Sana01.07.2022
Hajmi5,81 Mb.
#727666
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
binovainshootlar411

15.5-расм. Балкон плитасини кучайтириш.


а- арматураланган бетон ётқизиш усули; б-металл таянч столча ўрнатиш усули.
1-девор; 2-балкон плитаси; 3-ётқизилган бетоннинг ҳимоя қатлами; 4-арматурали сим тўр; 5-девордан ўйилган қисм (бетон билан тўлдирилади); 6-эски бетон юзаси; 7-вақтинчалик ўрнатилган тиргак; 8-таянч столча швеллердан; 9-таянч столчанинг пластинкаси; 10- бикрликни ошириш учун қовурға; 11-анкерли болт; 12-пластинка шайба; 13-девордаги тешик (болт киргизиш учун); 14-металл пластинка қистирма.

Бу усулга асосан, плитанинг девор билан туташган қисми бўйича қўшимча планкалар билан кучайтирилган бурчак, деворнинг орқа томонига анкерли болт орқали метал пластинкага тортилади.


Том ёпма конструкцияларини кучайтириш усуллари.


Яхлит қуйма ораёпма плиталарни қалинлаштириш усулини қўллаб, яъни мавжуд плита устига қўшимча темирбетон плитани бетонлаш орқали ҳамда яхлит қуйма темирбетон ёки металл тўсин кўринишидаги қўшимча таянчлар қўйиш орқали кучайтириш мумкин. Йиғма темирбетон тешикли плиталарни тешикларидан фойдаланиб кучайтириш мумкин, бунинг учун канал жойлашган зонанинг устки қисмини олиб ташлаб, арматура каркаси ўрнатилади. Фақатгина плитанинг таянч қисмини кучайтириш керак бўлганда каркаслар оралиқнинг шу қисмига, керак бўлганда эса плитанинг бор бўйича жойлаштирилади. Шундан кейин канални майда чақиқ тошли бетон билан тўлдириб (15.6-расм), плитани қўшимча арматураларини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади.
Йиғма темирбетон қовурғали плиталарнинг бўйлама қовурғалари қовурға оралиғини камайтирувчи қўшимча металл таянчлар, шпренгелли конструкция сифатида ишга қўйиладиган қўшимча металл тўсинлар киргизиш орқали кучайтирилади. Нормал кесим бўйлаб плиталарнинг бўйлама қовурғаларни кўчайтиришнинг самарали усули плиталар орасидаги чокларга қўшимча арматура ўрнатиб, сўнгра уни бетонлашдир. Шу билан бирга бўйлама қовурғаларни қўшимча арматура билан унинг мавжуд ишчи арматураси орасидаги боғланишн таъминлаб, баландлигини ошириш мумкин.
Агар остига бетон қуйиш мумкин бўлмаса, контур бўйлаб таянувчи плитани кучайтириш учун плита остига иккита бир-бири билан кесишувчи шпренгелдан иборат конструкция ўрнатиш тавсия этилади. Шпренгелнинг устки камари плита остига зич киритилади, пастки камари эса механик ёки термо-механик усулда олдиндан зўриқтирилади.


15.6-расм . Бўшлиқли ораёпма плиталарини кучайтириш.


1- кучайтирилаётган плита; 2- таянч; 3- қўшимча арматура каркаси; 4-
кучайтириш бетони.
Йиғма ораёпма ва томёпма плиталарнинг ригелларга ва стропил конструкцияларга таянишини кучайтириш учун, уларнинг таянчлари остига метал бурчаклардан тиргаклар қўйиш ва уларни қўшни конструкцияларга ёки ригел ва стропил конструкцияларнинг устки камарларига тортқич ёки халқа билан маҳкамлаш тавсия этилади.
Қўшимча қўйилма деталларни ўрнатиш ва уламаларни кучайтириш.

Реконструкциялашда кўпинча қўшимча қўйилма деталлар ўрнатишга ёки конструкцияни тайёрлаш жараёнида қолдириб кетилган деталларни қайта тиклаш эхтиёжи туғилади.
Бунда кўп кучланиш берилмайдиган конструктив қўйилма деталлар ва катта эгувчи моментлар ва юлиб чиқарувчи кучларни қабул қилувчи қўйилма деталларни фарқлаш зарур. Биринчи гуруҳга юк кўтарувчи конструкцияларга ўрнатиладиган элементларни бириктириш учун қўйилган қўйилма деталлар киради. Бу қўйилма деталлар сиқувчи ёки озгина силжитувчи кучлар таъсирида ишлайди, уларни махсус металл хомутлар ёрдамида осон ўрнатилади. Масалан, темирбетон элемент устига таянч металл листни маҳкамлаш учун икки бурчак арматура стерженларининг ҳимоя қатламларини олиб ташлаш уларга арматура қаламчалари ёки полосали пўлатдан қовурға пайванд қилинади ва унга янги қўйилма деталининг бурчаги ёки листи пайвандланади.
1-1

400

400
à) 1


2-2

400

400
á) 8 13 1

Download 5,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish